язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2012 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.03.2012 й. ПФ-4430-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

09.03.2012 й.

N ПФ-4430



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ФАРМОНЛАРИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА



Қабул қилинган қарорларга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт Жамғармаси фаолиятининг норматив-ҳуқуқий базасини тартибга солиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт Жамғармасини ташкил этиш тўғрисида" 2006 йил 11 майдаги ПФ-3751-сон Фармонига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2012 йил 9 мартдаги

ПФ-4430-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт

жамғармасини   ташкил   этиш   тўғрисида"   2006 йил

11 майдаги ПФ-3751-сон Фармонига киритиладиган

ўзгартиш ва қўшимчалар


1. 2-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги орқали Жамғарманинг муассиси ҳисобланади".


2. 3-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"давлатнинг Жамғармага йўналтириладиган молиявий маблағларини жамлаш".


3. 4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 11-сон, 113-модда