ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари / 2012 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.01.2012 й. ПФ-4416-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

25.01.2012 й.

N ПФ-4416



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШ  ВА  ҚЎШИМЧАЛАР  КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК АЙРИМЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасини Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси этиб қайта ташкил қилиш тўғрисида" 2011 йил 21 ноябрдаги ПҚ-1645-сон қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2012 йил 25 январдаги

ПФ-4416-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

баъзи ҳужжатларига киритиладиган

ўзгартиш ва қўшимчалар

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида" 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ-3923-сон Фармонининг 7-бандидаги "Таълим" сўзидан кейин "ва тиббиёт" сўзлари қўшиб қўйилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Навоий вилоятида эркин индустриал-иқтисодий зона ташкил этиш тўғрисида" 2008 йил 2 декабрдаги ПФ-4059-сон Фармони 3-бандининг биринчи хатбошисидаги "Таълим" сўзидан кейин "ва тиббиёт" сўзлари қўшиб қўйилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тўқимачилик соҳасининг иқтисодий ночор корхоналарини сотиб олган ёки ишончли бошқарувга қабул қилган инвесторларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 21 сентябрдаги ПҚ-474-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбошисидаги "Таълим" сўзидан кейин "ва тиббиёт" сўзлари қўшиб қўйилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллар кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2008 йил 21 апрелдаги ПҚ-842-сон қарори 8-бандининг иккинчи ва бешинчи хатбошисидаги "Таълим" сўзидан кейин "ва тиббиёт" сўзлари қўшиб қўйилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "ХХР Эксимбанки иштирокида "Фарғона, Марғилон шаҳарлари ва сув йўлидаги аҳоли пунктларини сув билан таъминлашни тубдан яхшилаш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 2 майдаги ПҚ-855-сон қарори 7-бандидаги "Таълим" сўзидан кейин "ва тиббиёт" сўзлари қўшиб қўйилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Корея Республикаси Ҳукуматининг Иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш фонди (ЕDСF) имтиёзли кредити маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш лойиҳасини амалга ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2008 йил 31 июлдаги ПҚ-934-сон қарори 3-бандининг иккинчи хатбошисидаги "Таълим" сўзидан кейин "ва тиббиёт" сўзлари қўшиб қўйилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сон қарорида:


9-бандининг биринчи хатбошисидаги "Таълим" сўзидан кейин "ва тиббиёт" сўзлари қўшиб қўйилсин;


29-илованинг 5-бандидаги "Таълим" сўзидан кейин "ва тиббиёт" сўзлари қўшиб қўйилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2009 йил 3 августдаги ПҚ-1167-сон қарори 8-бандидаги "Таълим" сўзидан кейин "ва тиббиёт" сўзлари қўшиб қўйилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Фарғона ва Зарафшон водийларида сув ресурсларини бошқариш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 10 августдаги ПҚ-1172-сон қарори 8-бандининг биринчи хатбошисидаги "Таълим" сўзидан кейин "ва тиббиёт" сўзлари қўшиб қўйилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўмон Султонлиги билан инвестицион ҳамкорликни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 29 сентябрдаги ПҚ-1197-сон қарори 4-бандининг учинчи хатбошисидаги "Таълим" сўзидан кейин "ва тиббиёт" сўзлари қўшиб қўйилсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ислом тараққиёт банки, Қувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси иштирокида "Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ирригация-дренаж тармоқларини тиклаш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 29 октябрдаги ПҚ-1215-сон қарорининг 10-бандидаги "Таълим" сўзидан кейин "ва тиббиёт" сўзлари қўшиб қўйилсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида "Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида тозалаш иншоотлари ва канализация тизимларини реконструкция қилиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 29 октябрдаги ПҚ-1216-сон қарори 9-бандининг биринчи хатбошисидаги "Таълим" сўзидан кейин "ва тиббиёт" сўзлари қўшиб қўйилсин.

18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Минтақалараро Дамхўжа сув қувурига Навоий ва Бухоро вилоятларининг туман марказларини улаган ҳолда уни модернизация қилиш. Термиз шаҳрининг канализация тизимини реконструкция қилиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 16 апрелдаги ПҚ-1324-сон қарори 11-бандининг биринчи хатбошисидаги "Таълим" сўзидан кейин "ва тиббиёт" сўзлари қўшиб қўйилсин.


19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Минтақавий автомобиль йўлларини ривожлантириш. 2-фаза" лойиҳасини кўп траншли молиялаштириш Дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 3 майдаги ПҚ-1331-сон қарори 9-бандининг биринчи хатбошисидаги "Таълим" сўзидан кейин "ва тиббиёт" сўзлари қўшиб қўйилсин.

21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ислом тараққиёт банки иштирокида "М39 Тошкент - Термиз автомобиль йўлини реконструкция қилиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 12 ноябрдаги ПҚ-1433-сон қарори 9-бандининг биринчи хатбошисидаги "Таълим" сўзидан кейин "ва тиббиёт" сўзлари қўшиб қўйилсин.


22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ислом тараққиёт банки иштирокида "Ўзбекистон Республикасида умумтаълим мактабларини қуриш ва жиҳозлаш - II фаза" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 12 ноябрдаги ПҚ-1434-сон қарори 1-бандининг учинчи хатбошисидаги "Таълим" сўзидан кейин "ва тиббиёт" сўзлари қўшиб қўйилсин.


23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ислом тараққиёт банки иштирокида "Тошкент шаҳрининг канализация тизимини такомиллаштириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 16 декабрдаги ПҚ-1443-сон қарори 9-бандининг биринчи хатбошисидаги "Таълим" сўзидан кейин "ва тиббиёт" сўзлари қўшиб қўйилсин.

25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Толимаржон ИЭСда очиқ тақсимлаш қурилмаси 500 кВ бўлган Толимаржон ИЭС - "Сўғдиёна" ПС оралиғидаги 500 кВ ЮВЛ қурилиши" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 27 августдаги ПҚ-1609-сон қарори 8-бандининг биринчи хатбошисидаги "Таълим" сўзидан кейин "ва тиббиёт" сўзлари қўшиб қўйилсин.


26. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси билан молиявий ҳамкорликда "Соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш (Саломатлик - 3)" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 7 сентябрдаги ПҚ-1614-сон қарори 10-бандининг биринчи хатбошисидаги "Таълим" сўзидан кейин "ва тиббиёт" сўзлари қўшиб қўйилсин.


27. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2012 йилда академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ҳамда умумтаълим мактабларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш дастурининг асосий параметрларини тасдиқлаш тўғрисида" 2011 йил 22 сентябрдаги ПҚ-1620-сон қарорида:


а) 1-бандида:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи хатбошидаги "Таълим муассасалари" сўзлари "Таълим ва тиббиёт муассасалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2, 3 ва 3а-иловаларнинг сарлавҳасидаги "Таълим" сўзидан кейин "ва тиббиёт" сўзлари қўшиб қўйилсин.


28. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент шаҳрида Буюк Британиянинг Кембриж университети иштирокида Юқори технологиялар марказини ташкил этиш тўғрисида" 2011 йил 26 октябрдаги ПҚ-1631-сон қарори 11-бандининг иккинчи хатбошисидаги "Таълим" сўзидан кейин "ва тиббиёт" сўзлари қўшиб қўйилсин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2012 йил 25 январдаги

ПФ-4416-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Президентининг ўз кучини йўқотган

деб ҳисобланаётган айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича бюджетдан ташқари жамғармани ташкил этиш тўғрисида" 2010 йил 10 ноябрдаги ПҚ-1432-сон қарорининг 4 ва 5-бандлари, шунингдек қарорга 1 ва 2-иловалар.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2012 йилда академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ҳамда умумтаълим мактабларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш дастурининг асосий параметрларини тасдиқлаш тўғрисида" 2011 йил 22 сентябрдаги ПҚ-1620-сон қарорининг 1-иловаси.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 3-4-сон, 26-модда


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, 1-сон, 21-модда











































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск