язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2011 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.10.2011 й. 273-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.10.2011 й.

N 273



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ҚЎШИМЧА ВА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Вазирлар Маҳкамасининг "Оммавий коммуникациялар

соҳасида мониторинг тизимини такомиллаштиришга

доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"

2011 йил 5 августдаги 228-сон қарори)



Вазирлар Маҳкамасининг "Оммавий коммуникациялар соҳасида мониторинг тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2011 йил 5 августдаги 228-сон қарорини бажариш юзасидан, ахборотларни шакллантириш ва оммавий коммуникациялар орқали тарқатиш соҳасидаги фаолиятни такомиллаштириш ва самарали мониторинг олиб бориш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 1 октябрдаги

273-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

қўшимча ва ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Оммавий коммуникациялар соҳасида бошқарув тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 24 ноябрдаги 555-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 11-сон, 108-модда):


а) 2-банднинг иккинчи хатбошига "шунингдек Ахборот ва коммуникациялар соҳасидаги эксперт комиссиясининг ишчи органи функцияларини бажаради" сўзлари қўшилсин;


б) Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг маркази тўғрисидаги низомда:


1-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Марказ шунингдек Ахборот ва коммуникациялар соҳасидаги эксперт комиссиясининг (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) ишчи органи функцияларини бажаради, Марказ бошлиғи эса Комиссия котиби ҳисобланади";


7-бандга қуйидаги мазмундаги ўн бешинчи хатбоши қўшилсин:

"мониторинг натижалари, зарурат бўлганда - қўшимча ахборотлар ва таҳлилий материаллар ўз вақтида тайёрланишини ва Комиссия мажлисларида кўриб чиқиш ҳамда Комиссиянинг тегишли хулосасини тайёрлаш учун киритилишини таъминлаш";


ўн бешинчи хатбоши ўн олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


11-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Комиссия котиби сифатида Комиссия фаолияти ташкил этилишини таъминлайди".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 28 июндаги 132-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 6-сон, 36-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида босма ва китоб, телерадио-, аудиовизуал маҳсулотлар ва Интернет тармоғи ахборот ресурсларини ишлаб чиқариш ва тарқатиш соҳасида қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 2-банддаги "Марказнинг" сўзи "Марказ ҳамда Ахборот ва коммуникациялар соҳасидаги эксперт комиссиясининг (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 13-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Мониторинг натижалари эксперт хулосаси олиш зарурияти бўлганда Комиссияга кўриб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва унинг хулосасини тайёрлаш, шунингдек эксперт хулосасини кейинчалик давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига юбориш учун тақдим этилади";


в) VI бўлим номига "Марказнинг" сўзидан кейин "ҳамда Комиссиянинг" сўзлари қўшилсин;


г) 14-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ҳуқуқ бузилишларининг айрим ҳолатлари бўйича эксперт хулосаси олиш зарурияти бўлганда Марказ мониторингнинг тегишли натижаларини кўриб чиқиш учун Комиссияга киритади, Комиссия мониторинг натижалари олинган санадан 30 кундан кечикмай уларни экспертизадан ўтказади, ўз хулосаларини тайёрлайди ва давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига юборади";


д) 15-банднинг биринчи хатбошига "Марказ" сўзидан кейин "ҳамда Комиссия" сўзлари қўшилсин;


е) 16 ва 17-бандларга "Марказнинг" сўзидан кейин "ҳамда Комиссиянинг" сўзлари қўшилсин;


ж) 18-бандда:

"Марказ" сўзидан кейин "ҳамда Комиссия" сўзлари қўшилсин;

"Марказни" сўзидан кейин "ҳамда Комиссияни" сўзлари қўшилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 40-сон, 415-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 10-сон, 80-модда