язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2011 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.06.2011 й. 184-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.06.2011 й.

N 184




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Вазирлар Маҳкамасининг "Халқ таълими ҳудудий

органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида"

2011 йил 1 мартдаги 52-сон қарори)


Вазирлар Маҳкамасининг "Халқ таълими ҳудудий органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида" 2011 йил 1 мартдаги 52-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 20 июндаги

184-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 2 июндаги 235-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномани битирувчиларга бериш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 5-банднинг биринчи хатбошидаги ҳамда 25-банднинг биринчи хатбошидаги "туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларида" сўзлари "халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларида" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 12-бандда:

биринчи хатбошидаги "туман, шаҳар халқ таълими бўлими" сўзлари "халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман, шаҳар бўлими" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Туман, шаҳар халқ таълими бўлимларига" сўзлари "Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман, шаҳар бўлимларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 13-бандидаги ҳамда 33-бандидаги "туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига" сўзлари "халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 14-банднинг биринчи хатбошидаги "Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларидан" сўзлари "Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 15-бандидаги "туман ва шаҳар халқ таълими бўлимлари" сўзлари ва 28-бандидаги "туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари" сўзлари "халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 34-бандидаги "туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига" сўзлари "халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимига" сўзлари билан алмаштирилсин;


ё) 36-бандидаги "Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари" сўзлари "Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) 40-бандда:

бешинчи хатбошидаги "халқ таълими бўлимига" сўзлари "халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимига" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўққизинчи хатбошидаги "туман (шаҳар) халқ таълими бўлимининг" сўзлари "халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 февралдаги 21-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 2-сон, 9-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларини давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 15-бандининг биринчи хатбошидаги "халқ таълими бўлими" сўзлари "халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 23 августдаги 191-сон қарори билан тасдиқланган "Янги авлод" Республика болалар ижодиёти фестивали низомининг 15-бандидаги "туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларида" сўзлари "халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларида" сўзлари билан алмаштирилсин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 25-сон, 261-модда