язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2011 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.05.2011 й. ПФ-4315-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

27.05.2011 й.

N ПФ-4315



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг низоми ва тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида" 2011 йил 18 мартдаги ПФ-4295-сон Фармонига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Назорат бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш тугатилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И. Абдуллаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    И. Каримов





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2011 йил 27 майдаги

ПФ-4315-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ўз кучини йўқотган ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида афв этишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 1992 йил 17 июлдаги ПФ-440-сон Фармони.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республикада иқтисодий ислоҳотни амалга ошириш масалаларига доир қарорлар бажарилишини назорат қилувчи жамоат комиссияларини ташкил этиш тўғрисида" 1992 йил 2 ноябрдаги ПФ-484-сон Фармони.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республикада давлат назорати тизимини такомиллаштиришга оид баъзи тадбирлар тўғрисида" 1994 йил 16 февралдаги ПФ-762-сон Фармони.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Назорат бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этиш тўғрисида" 2000 йил 17 февралдаги ПФ-2546-сон Фармони.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Назорат бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш тўғрисидаги низом ҳақида" 2000 йил 29 мартдаги Ф-1141-сон фармойиши.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Назорат бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш таркибига ўзгартишлар киритиш тўғрисида" 2000 йил 4 августдаги ПФ-2679-сон Фармони.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 25-сон, 254-модда