язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2011 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.05.2011 й. ПҚ-1539-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

27.05.2011 й.

N ПҚ-1539



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг низоми ва тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида" 2011 йил 18 мартдаги ПФ-4295-сон Фармонига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат маслаҳатчиси И. Абдуллаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2011 йил 27 майдаги

ПҚ-1539-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритиладиган ўзгартишлар

[Кўчирма]


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2006 йил 7 сентябрдаги ПҚ-460-сон қарори 3-банди иккинчи хатбошида "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-иқтисодий сиёсат масалалари ҳамда ташкилий-назорат масалалари бўйича Давлат маслаҳатчилари билан келишилган ҳолда" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг ижтимоий-иқтисодий сиёсатни мувофиқлаштириш хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Ташкилий-кадрлар хизмати билан келишилган ҳолда" сўзлари билан алмаштирилсин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 25-сон, 256-модда