ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2010 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.11.2010 й. 250-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.11.2010 й.

N 250



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

"Тиббий-меҳнат экспертиза хизмати фаолиятини ташкил

этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар

тўғрисида" 2010 йил 2 сентябрдаги 193-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тиббий-меҳнат экспертиза хизмати фаолиятини ташкил этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2010 йил 2 сентябрдаги 193-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Молия вазирлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Ногиронни реабилитация қилиш индивидуал дастурининг такомиллаштирилган шакли лойиҳасини кўриб чиқиш учун киритсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 11 ноябрдаги

250-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ногиронларни соғломлаштириш ва протезлаш миллий марказини ташкил этиш тўғрисида" 2006 йил 17 майдаги 89-сон қарорида:


а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ногиронларни тиббий, ижтимоий, касб бўйича реабилитация қилиш ва протезлаш;

ногиронлик, ногиронларни тиббий-ижтимоий ва касб бўйича реабилитация қилиш, протезлаш муаммолари бўйича чуқур илмий тадқиқотлар ўтказиш;

ногирон қиладиган асосий касалликларга чалинган ногиронларни реабилитация қилишнинг индивидуал дастурларини ишлаб чиқиш;

минтақавий марказлар фаолиятини мувофиқлаштириш;

ногиронликнинг ҳолати ва сабабларини тизимли асосда чуқур таҳлил қилиш, унинг олдини олиш бўйича илмий асосланган тавсияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

реабилитация қилиш марказлари ва даволаш-профилактика муассасалари билан биргаликда ногиронларни тиббий-ижтимоий ҳамда касб бўйича реабилитация қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

ногиронларга фаол ҳаёт фаолияти, ўқиш ва меҳнат фаолияти имкониятини олишда кўмаклашиш";


б) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Белгилаб қўйилсинки, Марказ:

Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказининг ҳамда Таянч-ҳаракат қилиш тизими бузилган ногиронларни реабилитация қилиш республика марказининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

ногиронликнинг ҳолати ва сабабларини тизимли асосда чуқур таҳлил қилиш, унинг олдини олиш бўйича илмий асосланган тавсияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш мақсадида тегишли вазирликлар, идоралардан ногиронлик масалалари бўйича зарур маълумотларни олиш ҳуқуқига эга.

Марказ фаолияти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда республика бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади".

4. Вазирлар Маҳкамасининг "Сотиб олинган реабилитация техник воситаси ёки кўрсатилган хизматлар учун компенсация тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2009 йил 17 июндаги 166-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 6-сон, 48-модда) 2-иловадаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Ногиронларни тиббий-ижтимоий экспертиза ва реабилитация қилиш республика инспекцияси бошлиғи" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси бошлиғи" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 19 февралдаги 30-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тўғрисида низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 2-сон, 11-модда):


а) 29-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"29. Жамғарманинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари Жамғарма ижро этувчи директорининг тақдимномасига биноан Жамғарманинг Кузатувчи кенгаши томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар.

Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси молия вазири қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси бошлиғининг ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари раислари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро этувчи директори тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Молия вазири қарори билан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар";


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 44-45-сон, 387-модда.


“Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами”, 2010 йил, 11-сон, 59-модда









































Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск