язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2010 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.06.2010 й. 112-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.06.2010 й.

N 112



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Деҳқон

бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил

қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2010 йил 26 апрелдаги ПҚ-1326-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 26 апрелдаги ПҚ-1326-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 8 июндаги

112-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларида:


а) қуйидаги мазмундаги 4-1-банд қўшилсин:

"4-1. Товарларнинг олиб кирилишини ва божхона божлари амалда тўланганлигини тасдиқлайдиган божхона декларацияси расмийлаштирилган санадан бошлаб 12 ой ўтгандан кейин ушбу Қоидаларга 3-иловага мувофиқ рўйхат бўйича тайёр импорт истеъмол товарларини сотувга қўйиш ва чакана сотишга йўл қўйилмайди";


б) 189-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"товарларнинг олиб кирилишини ва божхона божлари амалда тўланганлигини тасдиқлайдиган божхона декларацияси расмийлаштирилган санадан бошлаб 12 ой ўтгандан кейин ушбу Қоидаларга 3-иловага мувофиқ рўйхат бўйича тайёр импорт истеъмол товарларини сотувга қўйиш ва чакана сотиш";


в) қуйидаги мазмундаги 3-илова қўшилсин:


"Ўзбекистон Республикасида

чакана савдо қоидаларига

3-ИЛОВА


Товарларнинг олиб кирилишини ва божхона

божлари амалда тўланганлигини тасдиқлайдиган

божхона декларацияси расмийлаштирилган санадан

бошлаб 12 ой ўтгандан кейин сотувга қўйилишига

ва чакана савдода сотилишига йўл қўйилмайдиган

тайёр импорт истеъмол товарлари

РЎЙХАТИ

         

Т/р

Товарнинг қисқача номи


ТИФ ТН коди


  

I. ТИКУВЧИЛИК БУЮМЛАРИ, УСТКИ ТРИКОТАЖ,

ИЧКИ ТРИКОТАЖ, СПОРТ ТРИКОТАЖИ, ПАЙПОҚЛАР


1.

Пальто, яримпальто, ёпқичлар, плашлар, калта камзуллар (шу жумладан, чанғи камзуллари), ветровкалар, сув ўтказмайдиган махсус кийимлар ва шунга ўхшаш буюмлар


6101,6102, 6201, 6202

2.

Костюмлар, комплектлар, пиджаклар, блейзерлар, шимлар, кўкракка тутиладиган фартукли ва лямка (елка тасма)ли комбинезонлар, жакетлар, кўйлаклар, юбкалар, юбка-шимлар, бриджилар ва калта шимлар (чўмилишда кийиладиган калта шимлардан ташқари)


6103,6104, 6203, 6204

3.

Эркаклар ёки ўғил болалар учун кўйлаклар


6105, 6205

4.

Аёллар ёки қизлар учун блузкалар, блузлар ва блузонлар


6106, 6206

5.

Кальсонлар, трусилар, тунги кўйлаклар, пижамалар, ювиниш халатлари, уй халатлари ҳамда эркаклар ва ўғил болалар учун шунга ўхшаш буюмлар


6107, 6207

6.

Комбинациялар, пастки юбкалар, трусилар, панталонлар, тунги кўйлаклар, пижамалар, пеньюарлар, ювиниш халатлари, уй халатлари ва аёллар ёки қизлар учун шунга ўхшаш трикотаж буюмлар


6108, 6208

7.

Майкалар ва бошқа ички фуфайкалар


6109, 6207 91 000 0, 6207 99 000 0, 6208 91 000 0, 6208 92 000 0, 6208 99 000 0


8.

Свитерлар, пуловерлар, кардиганлар, нимчалар ва шунга ўхшаш трикотаж буюмлар


6110

9.

Болалар трикотаж кийимлари ва болалар кийимлари учун анжомлар


6111, 6209

10.

Спорт, чанғи ва ювиниш костюмлари. Бошқа кийим-кечак буюмлари (трикотаж кийимлардан ташқари).


6112, 6211

11.

5903, 5906 ёки 5907 ТИФ ТН товар позицияли трикотаж полотнодан тикилган кийим-кечак буюмлари


6113 00

12.

Бошқа трикотаж кийим-кечак буюмлари


6114

13.

Колготкалар, чулкилар, гольфлар, пайпоқлар ва патаклар ҳамда бошқа пайпоқлар, шу жумладан, босим тақсимланган компрессион пайпоқлар ва тагчармсиз трикотаж пойабзал


6115

14.

Қўлқоплар ва трикотаж митенкилар


6116

15.

Кийимлар учун бошқа тайёр анжомлар


6117 10 000 0 - 6117 80, 6217 10 000 0


16.

Бюстгальтерлар, камарлар, корсетлар, шимни кўтариб турадиган икки елкага осиладиган тасмалар, пайпоқ боғичлари ва шунга ўхшаш буюмлар ва уларнинг қисмлари


6212

17.

Рўмоллар


6213

18.

Шолрўмоллар, шарфлар, кашнелар (шарфлар), мантильялар, вуаллар (шляпанинг юзни бекитиб турадиган тўри) ва шунга ўхшаш буюмлар


6214

19.

Галстуклар, капалакнусха галстуклар ва бўйинбоғлар


6215

20.

Қўлқоплар ва митенкилар


6216 00 000 0

II. ТЮЛ-ГАРДИН ПОЛОТНОСИ ВА УНДАН ТИКИЛГАН БУЮМЛАР

1.

Трикотаж тюл-гардин полотноси. Пардалар (шу жумладан, эшик ва дераза пардалари) ва ички дарпардалар, эшик ёки дераза пардасининг устки безакли қисмлари ёки кроватлар учун тўр ҳошиялар


6005 31 100 0, 6005 32 100 0, 6005 33 100 0, 6005 34 100 0, 6006 31 100 0, 6006 32 100 0, 6006 33 100 0, 6006 34 100 0, 6303


III. КЎРПА-ТЎШАК ҒИЛОФЛАРИ, ПАХМОҚ СОЧИҚЛАР, ЧОЙШАБЛАР

1.

Кўрпа-тўшак, ошхона, ҳожатхона ғилофлари


6302

IV. ЧАРМ ПОЙАБЗАЛ

1.

Резина, пластмасса тагчармли, тоза чармдан ёки турли материаллардан тикилган пойабзал, устки қисми тоза чармдан тикилган пойабзал


6403

V. ТЕЛЕВИЗОРЛАР

1.

Телевизорлар, телевизион алоқани қабул қилиш учун аппаратлар


8528 72 - 8528 73 000 0

VI. СОВУТГИЧЛАР

1.

Маиший совутгичлар-музлатгичлар


841810


2

Совутгичлар


8418 21 - 8418 29 000 0


VII. КОНДИЦИОНЕРЛАР

1.

Кондиционерлар


8415 10, 8415 20 000 9, 8415 81009 0, 8415 82 000 9


VIII. ЭЛЕКТР ДАЗМОЛЛАР

1.

Электр дазмоллар


8516 40

      

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 апрелдаги 63-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"300 ва ундан ортиқ турғун савдо шохобчалари ва савдо ўринларига эга бўлган бозорлар ва савдо комплексларида автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича хизматлар кўрсатилган ҳолларда мажбурий тартибда автотранспорт воситалари кириб келган ва чиқиб кетган вақтни қайд этиш функциясига эга бўлган электрон ҳисоблагичлар ўрнатилади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 23-сон, 186-модда.