ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2010 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.05.2010 й. 92-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.05.2010 й.

N 92



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикасининг "Электр энергетикаси тўғрисида"

2009 йил 30 сентябрдаги ЎРҚ-225-сон Қонуни)


"Электр энергетикаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Р. Шоисматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 17 майдаги

92-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 9 мартдаги 124-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 3-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун иқтисодий жазоларни қўллаш тўғрисидаги низом II бўлимининг 1.3-бандида:


"в" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"в) истеъмолчилар томонидан электр қурилмаларининг ягона электр энергетикаси тизими тармоқларига ёки иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларнинг иссиқлик таъминоти корхоналари тармоқларига тегишли шартнома тузмасдан ўзбошимчалик билан улаб қўйилиши корхоналар ва ташкилотлардан ишлатилган электр ва иссиқлик энергияси қийматининг 10 баравари миқдорини ундириб олишга сабаб бўлади";


"к" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"к) энергетика асбоб-ускуналари ва тармоқларининг белгиланган қоидалар талабларига жавоб бермайдиган қониқарсиз техник ҳолати, энергия қурилмалари ва тармоқларининг техник ҳолатидаги ҳамда улардан фойдаланишдаги камчиликларни бартараф этиш бўйича "Ўздавэнергоназорат" давлат инспекцияси ёзма кўрсатмаларининг мунтазам бажарилмаслиги ушбу қурилмалар балансида бўлган корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларга нисбатан ишлатиладиган, узатиладиган ёки мазкур қурилмалар билан вужудга келтириладиган энергия ўртача ойлик ҳажми қийматининг 25 фоизи миқдорида иқтисодий чоралар қўллашга сабаб бўлади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 16 ноябрдаги 499-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 11-сон, 66-модда):


2-банддаги "Ўздавэнергоназорат" давлат инспекцияси" сўзлари "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-илованинг 12-бандидаги "Ўздавэнергоназорат" давлат инспекцияси" сўзлари "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси" сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 августдаги 245-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 8-сон, 64-модда) билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларида:


1-банднинг биринчи хатбошига "Фуқаролик кодексига" сўзларидан кейин "Электр энергетикаси тўғрисида" сўзлари қўшилсин;


5-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Электр энергиясига амалдаги тарифлар ўзгарган тақдирда, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси уларнинг кучга киришидан камида ўн беш кун олдин қарорни оммавий ахборот воситаларида эълон қилади";

иккинчи хатбошидаги "жорий этилган" сўзлари "кучга кирган" сўзлари билан алмаштирилсин;


125 ва 126-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"125. Электр энергияси истеъмолчилари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўзининг электр қурилмаларини техник шартларга мувофиқ ҳудудий электр тармоқларига улаш;

сифат кўрсаткичлари давлат стандартларига мувофиқ бўлган электр энергияси олиш;

электр энергияси етказиб беришнинг тўхтатиб қўйилиши сабаблари тўғрисида белгиланган тартибда ахборот олиш;

ҳудудий электр тармоқлари корхонасига улар истеъмол қиладиган электр энергияси ҳажмларининг ўзгартирилиши тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритиш. Бунда электр энергиясининг шартномадаги ҳажмини ўзгартириш бўйича таклиф мўлжалланаётган ўзгартиришдан олдин 10 кундан кечикмай (жорий ой тугагунгача) берилиши керак;

электр энергияси тўлиқ ҳажмда етказиб берилмаслиги ёки сифат кўрсаткичлари давлат стандартларига мувофиқ бўлмаган электр энергияси етказиб берилиши оқибатида ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ёки электр таъминоти корхонаси томонидан етказилган зарарларни белгиланган тартибда қоплаш;

электр таъминоти шартномаларини тузиш ва бажаришда юзага келаётган низоларни ҳал этиш учун судга ёки бўйсуниши бўйича юқори ташкилотга, мансабдор шахсга мурожаат қилиш.

Электр энергияси истеъмолчилари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

126. Электр энергияси истеъмолчилари қуйидагиларга мажбур:

электр таъминоти шартномаси шартларида белгиланган электр энергиясини истеъмол қилиш режимига риоя этиш;

электр таъминоти шартномасига мувофиқ, келгуси ҳисоб-китоб ойи учун электр энергияси ва истеъмол қилинадиган қувват ҳажми учун ўз вақтида ҳақ тўлаш (маиший истеъмолчилардан ташқари);

ишлатилаётган электр қурилмалари, приборлар ва асбоб-ускуналарнинг зарур техник ҳолатини ва Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини ишлатишда хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш, ҳудудий электр тармоқлари корхонасига ёки электр таъминоти корхонасига электр асбоб-ускуналарининг носозлиги тўғрисида хабар қилиш;

электр энергиясидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

"Ўздавэнергоназорат" давлат инспекциясининг электр қурилмаларининг техник ҳолати яхшиланишига ва ишлатишнинг ташкил этилишига, шунингдек электр энергиясидан оқилона фойдаланилишига йўналтирилган ёзма кўрсатмаларини ўз вақтида бажариш;

Электр қурилмаларининг тузилиши қоидаларининг талаблари бажарилишини таъминлаш;

ҳудудий электр тармоқлари корхонаси вакилининг электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини кўришига имкон бериш.

Электр энергияси истеъмолчилари, шунингдек ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг талабига кўра қуйидагиларни ҳисобга олиши ва хабар қилиши шарт:

истеъмол қилинаётган қувватнинг ҳар суткалик, ҳар ойлик сарфи ва амалдаги миқдори;

ягона электр энергетика тизимининг энг кўп ва энг кам юкламали даврларида реактив энергия ва қувватнинг ҳар суткалик сарфи;

ягона электр энергетика тизимининг энг кўп юкламасининг ўтиш даврида актив энергия (қувват)нинг ҳар 30 дақиқадаги сарфи";


129-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ёки унинг электр таъминоти корхонаси қуйидаги ҳолларда электр энергиясини истеъмолчига етказиб беришни белгиланган тартибда тўхтатиб қўйиши мумкин ва узиб қўйиш оқибатлари учун жавоб бермайди:";

олтинчи хатбошидаги "электр қабул қилгичлар" сўзлари "электр қурилмалари" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 20-сон, 152-модда.






























































Время: 0.0059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск