ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2010 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.04.2010 й. 66-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.04.2010 й.

N 66



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

"Электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидаларини

тасдиқлаш тўғрисида" 2009 йил 22 августдаги 245-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида" 2009 йил 22 августдаги 245-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Р. Шоисматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 7 апрелдаги

66-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Электр ва иссиқлик энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш интизомини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 5 августдаги 341-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 69-модда):


а) 3-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

ҳолидан ташқари, барча тоифалардаги истеъмолчилар учун энергия (қувват) етказиб бериш "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси корхоналари томонидан белгиланган муддатларда ва шартнома шартларида назарда тутилган ҳажмларда етказиб бериладиган электр ва иссиқлик энергияси учун мажбурий равишда олдиндан ҳақ (аванс тўлови) тўлаган ҳолда ҳамда ўз вақтида якуний ҳисоб-китоб қилган ҳолда амалга оширилади";


тўртинчи хатбошидаги "тўлов муддати ўтган" сўзлари чиқариб ташлансин;


бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5. "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компаниясининг электр тармоқларида электр энергияси беришда энергия сарфи кўрсаткичларини бузиб кўрсатишдан ҳимоя қилиш ва технологик сарф ҳажмларини аниқлаш учун истеъмолчиларда (маиший истеъмолчилардан ташқари) ўрнатилган электр ва иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборларидан кўрсаткичларни ҳар ойда ёзиб олиш, электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузувчиларга нисбатан тегишли жавобгарлик чораларини кўриш таъминлансин".

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 11-сон, 103-модда):


а) муқаддимада:

"энергия билан таъминловчи ташкилотлар" сўзлари "ҳудудий электр тармоқлари корхоналари" сўзлари билан алмаштирилсин;


"етказиб берилган электр энергияси учун тўловни ўз вақтида тўламаган истеъмолчиларни энергия манбаидан узиб қўйишга доир талаблар" сўзлари "етказиб берилган электр энергияси учун тўловни ўз вақтида тўламаган истеъмолчиларга электр энергияси етказиб беришни тўхтатишга доир талаблар" сўзлари билан алмаштирилсин;


рус тилидаги матнда "электроэнергии" сўзи "электрической энергии" сўзлари билан алмаштирилган;


б) рус тилидаги матнда 1-банднинг иккинчи хатбошидаги "электроэнергию" сўзи "электрическую энергию" сўзлари билан алмаштирилган;


в) 2 ва 3-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Белгилаб қўйилсинки:

барча юридик шахслар - электр энергияси истеъмолчилари истеъмол қилинган электр энергияси (қуввати) учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, электр таъминоти шартномасига мувофиқ ҳар ойда тўлиқ ҳисоб-китоб қилишлари шарт;

ҳисоб-китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач қарз тўлов муддати ўтган ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, 1-иловага мувофиқ электр энергияси етказиб беришнинг махсус тартибига эга бўлган корхоналар учун эса - 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади;

уй-жойлар ҳамда турар жой ва турар жой бўлмаган фонд хоналарининг олди-сотди шартномаларини рўйхатдан ўтказиш фақат энергия, табиий газ ва бошқа коммунал хизматлар учун қарзлар тўлиқ тўланган тақдирда амалга оширилади.

3. Қуйидагиларга:

электр таъминоти шартномаларини тузмаган ва шартномада назарда тутилган электр энергияси ҳажми қийматининг камида 30 фоизи миқдоридаги ҳақни олдиндан тўламаган;

Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига мос бўлган ҳисобга олиш ҳисоб-китоб электрон приборларини ўрнатмаган;

истеъмол қилинган электр энергияси учун электр таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда тўланмаган қарзи бўлган;

электр энергиясини электр таъминоти шартномасида назарда тутилган ҳажмлардан ортиқча истеъмол қилган юридик шахсларга электр энергияси етказиб бериш тўхтатиб қўйилсин";


г) 4-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Қарзи мавжуд бўлган истеъмолчиларга электр энергияси етказиб беришни тўхтатиб туриш бўйича талабларга риоя этилиши юзасидан шахсий жавобгарлик ҳудудий электр тармоқлари корхоналари раҳбарлари зиммасига юклансин";


иккинчи хатбошидаги "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси тизими ва энергия билан таъминловчи ташкилотлар" сўзлари "ҳудудий электр тармоқлари корхоналари" сўзлари билан алмаштирилсин;


учинчи хатбошидаги "технологик йўқотишлар" сўзлари "уни узатишдаги технологик сарфлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 5-банддаги "энергия билан таъминловчи ташкилотлар" сўзлари "ҳудудий электр тармоқлари корхоналари" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 6-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Белгилаб қўйилсинки, аҳоли истеъмол қилинган электр ва иссиқлик энергияси, табиий газ ва бошқа коммунал хизматлар учун тўловни ўз танловига кўра, чекланмаган ҳолда, тижорат банклари муассасалари, тўловларни қабул қилиш кассалари, ташкилотлари ва пунктларида амалга оширадилар";


ж) қарорга 1-иловада:

илова номидаги "бериладиган" сўзи "етказиб бериладиган" сўзлари билан алмаштирилсин;


з) қарорга 2-иловада:

илова номидаги "энергия билан таъминловчи ташкилотлар" сўзлари "ҳудудий электр тармоқлари корхоналари" сўзлари билан алмаштирилсин;


1 ва 2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Ушбу Низом истеъмол қилинган электр энергияси учун ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишда ҳудудий электр тармоқлари корхоналари билан электр энергияси истеъмолчилари ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солади, шунингдек туман, шаҳар доирасида истеъмолчилардан электр энергияси учун пул маблағларини йиғиш бўйича функцияларни бажарувчи хусусий операторларга татбиқ этилади.

Ушбу Низомнинг амал қилиши маиший истеъмолчилар (аҳоли) томонидан электр энергияси истеъмол қилинишига татбиқ этилмайди.

2. Электр энергиясини уни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг айнан бир вақтда амалга оширилишини характерловчи алоҳида товар тури сифатида етказиб бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 августдаги 245-сон қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан электр қурилмаси бевосита ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг электр тармоқларига уланган истеъмолчилар ўртасида тузилган электр таъминоти шартномаси асосида амалга оширилади.

Субистеъмолчиларнинг истеъмолчи ҳамда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан электр энергиясини етказиб бериш ва истеъмол қилинган электр энергияси учун ўзаро ҳисоб-китоб қилишдаги ўзаро муносабатлари юқорида кўрсатиб ўтилган Қоидалар ҳамда ушбу Низом билан тартибга солинади";


4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Истеъмолчида турли тариф гуруҳларига мансуб бўлган электр қурилмалари мавжуд бўлган тақдирда ҳисоб-китоблар уларга ўтказилган линияларда ўрнатилган ҳисобга олиш приборларининг кўрсаткичлари асосида, ҳар қайси тариф гуруҳи бўйича алоҳида амалга оширилади. Якуний ҳисоб-китоб қилиш ҳисобга олиш приборларининг кўрсаткичлари бўйича, тасдиқланган тарифларга мувофиқ, электр таъминоти шартномасида кўрсатилган тартибда ва муддатларда амалга оширилади";


5 ва 8-бандлардаги "энергия билан таъминловчи ташкилот" сўзлари "ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


6 ва 7-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6. Электр энергиясини ҳар ойда барча тоифалардаги истеъмолчиларга етказиб бериш улар томонидан электр таъминоти шартномасига биноан тегишли ой учун етказиб берилиши назарда тутилган электр энергияси ҳажми қийматининг камида 30 фоизи миқдорида аванс тўлови тўлангандан кейин амалга оширилади.

Истеъмолчининг электр энергияси учун қарзи мавжуд бўлган тақдирда унинг аванс тўлови ҳисобига ўтказилган маблағлари қарзни тўлашга йўналтирилади ва аванс тўлови сифатида ҳисобга олинмайди.

Истеъмолчининг айби билан электр энергияси электр таъминоти шартномасида кўрсатилган ҳажмга нисбатан кам истеъмол қилинган тақдирда аванс сифатида тўланган маблағлар қайтариб берилмайди ва электр энергияси учун кейинги ҳисоб-китобларда ҳисобга олинади.

7. Электр энергияси (қуввати)нинг ҳақиқий сарфини аниқлаш учун ҳудудий электр тармоқлари корхонаси истеъмолчи билан биргаликда ҳар ойда ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларини ёзиб олади. Шу билан бирга, белгиланган шакл (ушбу Низомга 3а-илова) бўйича тегишли далолатнома тузилади.

Ҳисобга олиш приборларидан ёзиб олинган кўрсаткичлар ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан истеъмолчи электр энергияси учун тўлаши керак бўлган суммаларни ҳисоблашда ҳисобга олинади.

Электр энергияси ва қуввати сарфи тўғрисидаги ҳисобот (ушбу Низомга 3-илова) ҳамда электр энергияси (қуввати) етказиб бериш далолатномаси асосида ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ҳисоблашни амалга оширади ва истеъмолчига счёт-фактура ва тўловни тўлаш учун счёт ёзиб беради.

Истеъмолчида турли тариф гуруҳларига мансуб бўлган бир нечта объект мавжуд бўлган тақдирда ҳар қайси тариф гуруҳини кўрсатган ҳолда умумий счёт-фактура ёзилади.

Ҳисобга олиш ҳисоб-китоб приборлари кўрсаткичлари ёзиб олинмаган тақдирда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ҳисоб-китобни электр энергияси истеъмолининг шартномадаги миқдори бўйича амалга оширади, кейинчалик ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан истеъмолчи билан биргаликда аниқланган электр энергиясининг ҳақиқий истеъмол қилинган ҳажми учун қайта ҳисоб-китоб қилинади. Шу билан бирга, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси счёт-фактура ёзиб беради ва хизмат кўрсатувчи банк орқали белгиланган тартибда тўлов талабномасини тақдим этади";


9-банднинг биринчи хатбошидаги "энергия билан таъминловчи ташкилот" сўзлари "ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


10, 11, 12 ва 13-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"10. Истеъмолчилар истеъмол қилинган электр энергияси (қуввати) учун тўлиқ ҳисоб-китобни ҳар ойда, электр таъминоти шартномасига мувофиқ, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ёки истеъмолчининг ўзи ёзадиган тўлов ҳужжатлари бўйича амалга оширадилар.

Истеъмол қилинган электр энергияси (қуввати) учун тўлов электр таъминоти шартномасида белгиланган миқдорларда ва муддатларда амалга оширилмаган тақдирда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси истеъмолчиларга электр энергияси етказиб беришни тўхтатади, ушбу Низомнинг 18-бандида кўрсатилган истеъмолчилар бундан мустасно.

11. Ҳисоб-китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач қарз тўлов муддати ўтган ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, 1-иловага мувофиқ электр энергияси етказиб беришнинг махсус тартибига эга бўлган корхоналар учун эса - 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади.

12. Электр таъминоти шартномаларида (маиший истеъмолчилардан ташқари) ҳисоб-китоб қилиш даврида электр таъминоти шартномасида кўрсатилганидан 5 фоиздан ортиқ миқдорда истеъмол қилинган электр энергияси учун ҳудудий электр тармоқлари корхоналари фойдасига ҳисоб-китоб даври учун электр таъминоти шартномасида кўрсатилган миқдордан ортиқча жами ҳажм учун электр энергияси учун белгиланган тарифнинг 50 фоизи миқдорида жарима санкциялари тўлаш назарда тутилади.

Агар истеъмолчининг амалдаги юкламаси ягона электр энергетикаси тизимининг энг юқори юкламали соатларида электр таъминоти шартномасида назарда тутилганидан 5 фоиздан ортиқ ошиб кетса ҳисоб-китоб даври охирида амалдаги юкламанинг ортиб кетган жами қисми учун қайта ҳисоб-китоб қилинади ва белгиланган тарифнинг 50 фоизи миқдорида қўшимча тўлов ундирилади".

13. Электр таъминоти шартномасида кўрсатилган электр энергиясининг тегишли ҳажми учун олдиндан ҳақ тўланган тақдирда назарда тутилаётган ўзгаришларгача (жорий ой тугагунгача) 10 кундан кеч бўлмаган муддатда истеъмолчининг таклифига кўра электр энергиясининг шартномадаги ҳажмларига ўзгартиришлар киритилган тақдирда электр энергияси кам ёки ортиқча олинган деб ҳисобланмайди.

Электр энергиясининг шартномадаги ҳажмларини камайиш томонга ўзгартиришлар, олдиндан ҳақ тўланишидан қатъи назар, амалга оширилади";


14-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


15-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"15. Ҳисобланган давр учун электр энергияси (қуввати)нинг ортиқча олинган ҳажми ҳисобга олиш приборларининг белгиланган шаклдаги далолатнома ёки солиштириш далолатномаси билан тасдиқланган кўрсаткичлари бўйича аниқланади, у жарима миқдорини ҳисоблаш учун асос ҳисобланади";


16-банддаги "энергия билан таъминловчи ташкилот" сўзлари "ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


18, 19, 20, 21 ва 22-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"18. Алоҳида хавфли ҳамда электр энергиясининг узиб қўйилиши техноген ва аварияли оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган, узлуксиз технологик жараёнга эга бўлган саноат корхоналарида қарздорлик вужудга келган тақдирда ҳақ тўланмаганлиги учун электр энергияси етказиб берилишини чеклаш белгиланган тартибда электр таъминотининг авария бронигача, тўлиқ узиб қўйиш эса - фақат суд қарорига кўра амалга оширилиши мумкин.

Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ҳамда электр энергияси истеъмолчиси томонидан имзоланган технология ва авария брони далолатномалари шартноманинг узвий қисми ҳисобланади.

19. Қуйидагилар ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг истеъмолчилар билан ўзаро ҳисоб-китоб қилиш соҳасидаги асосий вазифалари ҳисобланади:

белгиланган тартибда актив ва реактив энергия (қувват)ни ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларига мувофиқ электр энергияси ҳисобини юритиш;

счёт-фактураларни расмийлаштириш;

тўлов талабномаларини тайёрлаш, расмийлаштириш ҳамда уларни етказиб берилган электр энергияси (қуввати) қийматини ва электр энергияси ортиқча олинганлиги учун жарима санкцияларини (пеняларни) тўлаш учун банкка тақдим этиш;

айланма ведомостни юритиш;

товар маҳсулотлар ва асосий фаолият бўйича бошқа даромадлар балансини тузиш.

20. Қўйилган вазифаларни ҳал этиш учун ҳудудий электр тармоқлари корхонаси қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) истеъмолчи томонидан истеъмол қилинган электр энергияси (қуввати)нинг ҳақиқий ҳажмини аниқлаш ва ҳисобга олиш приборлари тартиб рақамларини ҳамда ҳақиқий истеъмол қилинган электр энергияси (қуввати) тўғрисидаги маълумотларни (ушбу Низомга 3а-илова) кўрсатган ҳолда электр энергияси (қуввати) етказиб бериш далолатномасини тузиш учун истеъмолчи билан биргаликда ҳар ойда ҳисобга олиш приборларидан кўрсаткичларни ёзиб олади;

б) белгиланган шакл (ушбу Низомга 4-илова) бўйича истеъмол қилинган электр энергияси (қуввати) учун ҳисоб-китобни амалга оширади;

в) ҳисоб-китоб қилиш даврида етказиб берилган электр энергияси (қуввати) учун тўловни, солинган жарима санкцияларини, пеняларни, ҳужжатлар пакетини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хизмат кўрсатувчи банкка тақдим этади;

г) истеъмолчининг ҳисоб-китоб қилиш даври мобайнида истеъмол қилинган электр энергияси (қуввати) тўғрисидаги маълумотлари ва истеъмол қилинган электр энергияси (қуввати) учун ҳисоб-китоб қилиш асосида айланма ведомостни (ушбу Низомга 5-илова) тўлдиради. Айланма ведомостни қўлда тўлдиришда ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шаклдан фойдаланиш лозим. Истеъмолчининг электр энергияси учун тўлов суммаси маблағларнинг ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ҳисоб рақамига тушишига кўра айланма ведомостга ёзиб борилади;

д) айланмаларни (тақдим этиш ва тўлаш) ва ҳар қайси ҳисоб-китоб ойи учун сальдо қолдиқларини акс эттириш учун шахсий карточка бўйича ҳисобни юритади.

21. Юқорида кўрсатиб ўтилган дастлабки ҳужжатлар ва айланма ведомост асосида ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ҳар ойда асосий фаолият бўйича (ушбу Низомга 6-илова), ортиб борувчи якун билан (чорак, ярим йил ва йил учун) "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси белгилаган муддатларда товар маҳсулотлар ва бошқа даромадлар балансини тузади. Асосий фаолият бўйича товар маҳсулотлар ва бошқа даромадлар балансида ҳар ойнинг боши ва охиридаги айланмалар (кўрсатиш ва тўлаш) ҳамда сальдо қолдиқлари акс эттирилади. Балансларнинг ҳаққонийлиги дебиторлик ва кредиторлик қарзлари бўлган барча истеъмолчилар томонидан солиштириш далолатномалари билан тасдиқланади.

22. Ҳар ойда, айланма ведомость ва товар маҳсулотлар ҳамда асосий фаолият бўйича бошқа даромадлар баланси асосида ҳудудий электр тармоқлари корхонаси истеъмолчилар бўйича дебиторлик ва кредиторлик қарзлар тўғрисидаги маълумотномани (ушбу Низомга 7-илова) тузади, у ҳисоб-китоб қилиш даври учун корхона молия-хўжалик фаолияти балансининг узвий қисми ҳисобланади";


Низомга 1-иловадаги "энергия билан таъминловчи ташкилотлар" сўзлари "ҳудудий электр тармоқлари корхоналари" сўзлари билан алмаштирилсин;


Низомга 2-иловадаги "энергия билан таъминловчи ташкилотлар" сўзлари "ҳудудий электр тармоқлари корхоналари" сўзлари билан алмаштирилсин;


Низомга 3, 4, 5, 5а, 6, 7 ва 8-иловалар Низомга қуйидаги мазмундаги 3, , 4, 5, , 6 ва 7-иловалар билан алмаштирилсин:


Электр энергияси истеъмолчилари

ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналари

ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар

тартиби тўғрисида Низомга

3-ИЛОВА


20__ йил _____________ ойидаги электр энергияси

ва қуввати (актив, реактив) сарфи тўғрисида

ҲИСОБОТ


Кўрсаткич ёзиб олинган сана - 20__ йил "__" _____________

                    

Ҳисоблагич тури

(актив, реактив),

ҳисоблагичнинг

завод, инвентар

рақами


Ҳисоблаш коэффициенти


Ҳисоблагич

кўрсаткичи


Ҳисоблагич

кўрсаткичи-

даги тафовут


Сарфи

кВт.,

кВар. с


Ҳисобга қабул

қилинган энг

юқори қувват,

кВт, кВар


ток

трансформа-

тори бўйича

(тт)


кучланиш

трансформа-

тори бўйича

(кт)


умумий


бошлан-

ғич


охирги


































Жами









                                 

                                 

Истеъмолчи раҳбари


Корхона вакили

       


           

(Ф.И.О., имзо, сана)


(Ф.И.О., имзо, сана)

          



М.Ў.



Истеъмолчининг бош бухгалтери



            



(Ф.И.О., имзо, сана)



Бош энергетик



            



(Ф.И.О., имзо, сана)



Электр энергияси истеъмолчилари

ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналари

ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар

тартиби тўғрисида Низомга

3а-ИЛОВА



Вазирлик, идора:

ХХТУТ:

Истеъмолчининг номи:

Манзил:

Банк, ҳ/р, банкнинг ФПМ, СТИР:

Телефон (факс)


20__йил______________ойидаги электр энергияси

ва қуввати (актив, реактив) етказиб бериш

ДАЛОЛАТНОМАСИ


Кўрсаткич ёзиб олинган сана - 20__йил "____"________________

                            

Ҳисобга олиш

прибори

(ҳисоблагич)нинг

завод рақами

ва тури


Ҳисоблаш

коэффициенти


Актив энергия

кўрсаткичи


Актив энергия

кўрсаткичидаги

тафовут


Сарфи, кВт.

соат


ток

трансформа-

тори бўйича

(ТТ)


кучланиш

трансформа-

тори бўйича

(ТН)


умумий


бошлан-

ғич


охирги


1

2

3

4 = 2 x 3

5

6

7 = 6 - 5

8 = 4 x 7








Жами








         

Жадвалнинг давоми

                  

Амалдаги энг

юқори қуввати

кВт


Реактив энергия кўрсаткичи


Реактив энергия

кўрсаткичидаги

тафовут


Сарфи кВар.

соат


Амалдаги энг

юқори қуввати,

кВар


Изоҳ


бошланғич


охирги


9

10

11

12 = 11 - 10

13 = 4 x 12

14

15













                             

Тўлдириш тартиби:

1-устун - ҳисоблагичнинг (завод) рақами ва тури;

2, 3, 4-устунлар - ток трансформатори ва кучланиш трансформатори параметрлари асосида белгиланадиган ҳисоблаш коэффициенти;

5, 6-устунлар - (актив) электр энергияси ҳисоблагичининг бошланғич ва охирги (кўрсаткич ёзиб олинган вақтда) кўрсаткичи;

7, 8-устунлар - кўрсаткичдаги тафовутни ҳисоблаш ва ҳар бир ҳисоблагич бўйича (актив) электр энергияси сарфи;

9-устун - энг кўп энергия талаб қилинадиган вақтда ҳисобга қабул қилинган амалдаги актив қуввати (юкламаси);

10, 11-устунлар - (реактив) электр энергияси ҳисоблагичининг бошланғич ва охирги (кўрсаткич ёзиб олинган вақтда) кўрсаткичи;

12, 13-устунлар - кўрсаткичдаги тафовутни ҳисоблаш ва ҳар бир ҳисоблагич бўйича (реактив) электр энергияси сарфи;

14-устун - ҳисобга олинган амалдаги реактив қуввати (юкламаси);

15-устун - изоҳ.

1. Корхона раҳбари

2. Ҳудудий электр



(Ф.И.О., имзо)

тармоқлари корхонаси вакили

(Ф.И.О., имзо)









М.Ў.

Корхонанинг электр хўжалиги учун масъул шахси



(Ф.И.О., имзо)

Электр энергияси истеъмолчилари

ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналари

ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар

тартиби тўғрисида Низомга

4-ИЛОВА



Истеъмол қилинган электр энергияси (қуввати) учун

ҲИСОБ-КИТОБ


20__йил__________ойи_________ҳисоби


Истеъмолчи __________________________________________________

(номи)

__________________ даги _______________________ рақамли шартнома

Манзили _____________________________________________________

______________________________________________________________

Ҳисоб рақами _______________________ СТИР___________________

Банк____________________ банк коди ___________________________

Олувчи: ______________________________________________________

(номи)

Олувчининг ҳисоб рақами __________________ СТИР _____________

Олувчининг банки_____________ банк коди ______________________

                                       

Номи


Ўлчов

бирлиги


Сарфи


Тарифи


Суммаси


Кўрсатилган қувват


кВт




Амалдаги қувват


кВт




Реактив қувват


кВар




Ҳисоблагич рақами


кВт. соат

(кВар. соат)





………………..

кВт. соат

(кВар. соат)





Истеъмолчининг электр узатиш линиясидаги йўқотиш


%




Трансформаторлардаги йўқотиш


%




Истеъмолчининг жами йўқотишлари


кВт. соат




Тарифлар бўйича жами


кВт. соат




………………..


кВт. соат




Амалдаги истеъмол


кВт. соат




Шартномадаги миқдор


кВт. соат




Жарималар (белгиланганидан ортиқча олиш, пенялар)


кВт. соат




шу жумладан, энергияни белгиланганидан ортиқча олиш бўйича






шу жумладан, қувватни белгиланганидан ортиқча олиш бўйича






шу жумладан, пенялар бўйича






жарималар бўйича тўлов учун жами


сўм




Жами кўрсатилган


кВар. соат




Иқтисодий миқдори


кВар. соат




Устама (чегириш)


кВар. соат




Тўлов учун жами


сўм




ҚҚС билан суммаси


сўм




шу жумладан, ҚҚС


сўм




_______ учун олдиндан тўлов

(ой)


сўм




Тўлов учун ҳаммаси


сўм




                    

            

Ҳудудий электр тармоқлари

корхонаси бухгалтери



(Ф.И.О., имзо)

                    


Юридик шахслар билан

ишлаш бўйича муҳандис



(Ф.И.О., имзо)

Электр энергияси истеъмолчилари

ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналари

ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар

тартиби тўғрисида Низомга

5-ИЛОВА



Электр энергияси учун ҳисоб-китоблар

бўйича йиғма айланма

ВЕДОМОСТЬ

             

Т/р


Истеъ-

молчи-

нинг

номи


ЖАМИ


Шу жумладан


давр

бошидаги

сальдо


ҳисоб-

лаб

ёзил-

ган


тўлан-

ган


давр

охиридаги

сальдо


электр энергияси


дебет


кредит


дебет


кредит


давр бошидаги сальдо


ҳисоб-

лаб

ёзил-

ган


тўлан-

ган


давр охиридаги сальдо


дебет


шу

жумладан,

муддати

ўтган


кредит


дебет


шу

жумладан,

муддати

ўтган


кредит


1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16
















                                                     

Т/р

Истеъ-

молчи-

нинг

номи


Шу жумладан


реактив энергия


шартномавий

миқдордан ошириш


ўз вақтида

тўланмаганлиги учун пеня


давр

бошидаги

сальдо


ҳисоб-

лаб

ёзил-

ган


тўлан-

ган


давр

охиридаги

сальдо


давр бошидаги сальдо

ҳисоб-

лаб

ёзил-

ган


тўлан-

ган


давр

охиридаги

сальдо


давр

бошидаги

сальдо


ҳисоб-

лаб

ёзил-

ган


тўлан-

ган


давр

охиридаги

сальдо


дебет


кредит


дебет


кредит


дебет


кредит


дебет


кредит


дебет


кредит


дебет


кредит


1

2

17

18

19

20

21

22

23

24

25

26

27

28

29

30

31

32

33

34




















                            

Тўлдириш тартиби:

1-устун - тартиб рақами;

2-устун - корхона (истеъмолчи)нинг номи;

9 - 34-устунлар - тегишли айланма ведомостлар маълумотлари бўйича тўлдирилади;

3-устун - 9 + 17 + 23 + 29-устунлар суммаси;

4-устун - 10 + 18 + 24 + 30-устунлар суммаси;

5-устун - 11 + 19 + 25 + 31-устунлар суммаси;

6-устун - 12 + 20 + 26 + 32-устунлар суммаси;

7-устун - 13 + 21 + 27 + 33-устунлар суммаси;

8-устун - 14 + 22 + 28 + 34-устунлар суммаси.






Электр энергияси истеъмолчилари

ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналари

ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар

тартиби тўғрисида Низомга

5а-ИЛОВА



Электр энергияси бўйича айланма

ВЕДОМОСТЬ


20__ йил "______________" учун

(ой)

                          

Т/р


Истеъмолчининг

номи


Давр бошидаги сальдо


Ҳисобланган


кВт.

соат


дебет


шу жумладан,

муддати ўтган

қарзлар


кредит


кВт.

соат


сумма


1

2

3

4

5

6

7

8








          

Жадвалнинг давоми

               

Тўланган


Давр охиридаги сальдо


Олдиндан тўлов


кВт. соат


сумма


кВт. соат


дебет


шу жумладан,

муддати ўтган

қарзлар


кредит


белгиланган


тўланган


9

10

11

12

13

14

15

16








             

Тўлдириш тартиби:


1-устун - тартиб рақами;

2-устун - корхона (истеъмолчи) номи;

3 - 6-устунлар - давр бошидаги сальдо, кВт. соат, дебет (шу жумладан, муддати ўтган қарзлар) ва кредит (сўмларда кўрсатилади);

7, 8-устунлар - товар маҳсулотлар, кВт. соат ва сўмларда кўрсатилади;

9, 10-устунлар - тўлангани - банк кўчирмалари, авизо асосида, протоколлар ва бошқа турдаги тўловлар бўйича пулларнинг тушиши: кВт. соат ва суммаси;

11 - 14-устунлар - давр охиридаги сальдо, дебет (шу жумладан, муддати ўтган қарзлар) ва кредит бўйича (сўмларда кўрсатилади);

15-устун - олдиндан тўлаш учун белгиланган сумма;

16-устун - амалда олдиндан тўланган сумма.






Электр энергияси истеъмолчилари

ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналари

ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар

тартиби тўғрисида Низомга

6-ИЛОВА



20 ___ йил __________ учун_________________ бўйича

(корхонанинг номи)

асосий фаолият бўйича товар маҳсулотлар

ва бошқа даромадлар

БАЛАНСИ

                             

Номи


Давр бошидаги

қолдиқ


Берилган

маҳсулот ҳажми


Тўланган


Давр охиридаги

қолдиқ


минг

кВт.

соат


дебет


кредит


минг

кВт.

соат


сумма-

си


минг

кВт.

соат


сумма-

си


минг

кВт.

соат


дебет


кредит


1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

1. Асосий фаолият бўйича товар маҳсулотлар сотиш.

Электр энергияси. Жами

шу жумладан:

етказиб берилган электр энергияси, шундан маиший истеъмолчиларга

ўзининг хўжалик эҳтиёжи учун фойдаланилган электр энергияси

2. Бошқа операция даромадлари

Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 августдаги 245-сон қарори бўйича жарималар

реактив энергия (қувват) истеъмоли учун чегирмалар (устамалар)

бошқалар (пенялар)

ЖАМИ (1 + 2)












               

Тўлдириш тартиби:

1-устун - номи;

2, 3, 4-устунлар - давр бошидаги қарзлар қолдиғи (минг кВт. соат, дебет, кредит);

5, 6-устунлар - етказиб берилган маҳсулот ҳажми (минг кВт. соат, сўм);

7, 8-устунлар - жорий ой учун тўлов суммаси (минг кВт. соат, сўм);

9, 10, 11-устунлар - давр охиридаги қарзлар қолдиғи (минг кВт. соат, дебет, кредит).

Баланс корхона раҳбари ва бош бухгалтери томонидан имзоланади ва корхона муҳри билан тасдиқланади.






Электр энергияси истеъмолчилари

ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналари

ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар

тартиби тўғрисида Низомга

7-ИЛОВА


Корхона балансига 2а-илова


Корхона номи _____________________________________

Вилоят, шаҳар_____________________________________

_________________________тумани солиқ инспекцияси

20 __ йил ___________ даги ҳолати бўйича


Дебиторлик ва кредиторлик қарзлар тўғрисида

МАЪЛУМОТНОМА


(минг сўм)

Т/р

Вазирликлар,

идоралар номи


Қарзлар суммаси, жами


Муддати ўтган қарзлар

суммаси, жами


дебиторлик


кредиторлик


дебиторлик


кредиторлик


1

2

3

4

5

6






                                                      

шу жумладан:


3 ойдан 1 йилгача


1 йилдан 3 йилгача


3 йилдан ортиқ


дебиторлик


кредиторлик

дебиторлик

кредиторлик

дебиторлик

кредиторлик

9

10

11

12

13

14






                                  


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 14-15-сон, 108-модда.




























































Время: 0.0137
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск