ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2009 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.12.2009 й. 323-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.12.2009 й.

N 323



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ҲАМДА БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар

бозори тўғрисида" 2008 йил 22 июлдаги ЎРҚ-163-сон ҳамда

"Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини

ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида 2008 йил

26 сентябрдаги ЎРҚ-183-сон қонунлари)


Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида" 2008 йил 22 июлдаги ЎРҚ-163-сон ҳамда "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида 2008 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-183-сон қонунларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Вазирлар Маҳкамасининг "Инвестиция ва Хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 25 сентябрдаги 410-сон қарорига 4-илова;

Вазирлар Маҳкамасининг "2001-2002 йилларда хорижий инвесторларни жалб этган ҳолда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича келгусидаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2001 йил 9 мартдаги 119-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 3-сон, 17-модда) 6-илова II бўлими 17-бандининг "д" кичик банди;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳамда айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2002 йил 5 сентябрдаги 317-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 9-сон, 50-модда) илова 3-бандининг "б" кичик банди.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 22 декабрдаги

323-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 12 октябрдаги 398-сон қарори билан тасдиқланган Холдинглар тўғрисидаги низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 10-сон, 39-модда):


а) I бўлимда:


муқаддима қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ушбу Низом "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида", "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида", "Рақобат ва товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ холдинглар ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиши тартибини белгилайди;


1-банддаги "очиқ турдаги акциядорлик жамияти" сўзлари "очиқ акциядорлик жамияти" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-банддаги "Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида", "бошқа қонун ҳужжатлари" сўзлари тегишли равишда "қимматли қоғозлар бозори тўғрисида", "бошқа қонунчилик ҳужжатлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) II бўлимнинг 2-бандидаги "ва рақобатни ривожлантириш" сўзлари "рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш" сўзлари билан алмаштирилсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Инвестиция ва Хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 25 сентябрдаги 410-сон қарорида:


а) 2-банднинг бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) 2-илованинг 34-банди иккинчи хатбошидаги "инвестиция фонди уставида назарда тутилган тартибда" сўзларидан кейин "бир йил муддатга" сўзлари қўшилсин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг "Хусусийлаштирилган корхоналарни корпоратив бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 19 апрелдаги 189-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 32-модда):

в) 3-иловада:


33-банднинг иккинчи хатбошидаги "бошқача" сўзи "бошқа" сўзлари билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги VII боб қўшилсин:


"VII. Инвестиция фондларининг инвестиция активларини

ишончли бошқариш хусусиятлари


34. Инвестиция фондларининг инвестиция активларини ишончли бошқариш қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлган ҳамда инвестиция фондининг Кузатувчи кенгаши билан шартнома (контракт) тузган ёхуд ушбу Низомда белгиланган тартибда қимматли қоғозлар бошқарувини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан тайинланган инвестиция активларини ишончли бошқарувчи томонидан амалга оширилади.

35. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчи инвестиция активлари ва инвестиция фондларини ишончли бошқарувчи, инвестиция активларини ва хусусийлаштирилган инвестиция фондини ишончли бошқарувчи ўртасида тузилган шартномага (контрактга), мазкур Низомга, қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг норматив ҳужжатларига ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ фондлар активларини бошқаришни амалга ошириши шарт.

36. Фондни таъсис этиш босқичида инвестиция активларини ишончли бошқарувчи билан Муассислар кенгаши раиси шартнома (контракт) тузади. Фонд акциядорларининг биринчи Умумий йиғилиши томонидан шартнома (контракт) тасдиқлангандан кейин инвестиция активларини ишончли бошқарувчи билан шартнома (контракт)ни фонднинг Кузатувчи кенгаши раиси қайта тузади.

37. Инвестиция фонди билан инвестиция активларини ишончли бошқарувчи ўртасидаги шартнома (контракт) Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан тасдиқланган Фондни бошқариш тўғрисида инвестиция активларини ишончли бошқарувчиси билан инвестиция фондининг намунавий контрактига ёки фондни бошқариш тўғрисида инвестиция активларини ишончли бошқарувчи билан хусусийлаштирилган инвестиция фондининг намунавий контрактига мувофиқ тузилади.

38. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчи инвестиция фондларининг активларини бошқаришда ушбу фондлар номидан иш кўради. Бунда у инвестиция фонди билан тузилган шартнома (контракт)да инвестиция фондининг номига ҳавола қилган ҳолда фонднинг инвестиция активларини ишончли бошқарувчи сифатида иш кўраётганлигини кўрсатиши шарт.

Инвестиция активларини ишончли бошқарувчи инвестиция фондлари активларини ушбу фондларнинг акциядорлари манфаатларини кўзлаб бошқариши шарт.

39. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчининг фаолияти инвестиция фондининг Кузатувчи кенгаши ва депозитарий томонидан назорат қилинади. Фонднинг Кузатувчи кенгаши инвестиция активларини ишончли бошқарувчи билан тузиладиган битишувлар рўйхатини, шунингдек битишувларнинг хусусияти ва ҳажми бўйича чекланишини белгилашга ҳақлидир.

40. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчи фонд активларини бошқариш бўйича бутун фаолиятни амалга оширади, шу жумладан:

Акциядорлар умумий йиғилишининг жойи, муддатлари ва кун тартиби тўғрисидаги билдиришномани тузади ва етказиб беришни таъминлайди;

Акциядорлар умумий йиғилиши ва фонднинг Кузатувчи кенгаши мажлиси протоколларини юритади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ фонднинг йиллик ҳисоботлари ва бошқа ҳисоботларини ишлаб чиқади;

устав талабларига, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ фонднинг соф активлари қиймати бўйича маълумотларни аниқлайди ва эълон қилади;

фонд уларнинг акциялари мулкдори бўлган акциядорлик жамиятларига нисбатан фонд номидан акциядорларнинг барча ҳуқуқларини амалга оширади;

фонд активини ташкил этадиган пул маблағларини инвестиция фондининг банк ҳисоб рақамига жойлаштиради;

устав талабларига ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Инвестиция фондлари тўғрисидаги низом ва Хусусийлаштириш инвестиция фондлари тўғрисидаги низомга кўра мажбурий эълон қилиниши назарда тутилган инвестиция фондларига нисбатан маълумотларни, молиявий ҳисоботлар ва реклама хусусиятига эга бўлган материалларни тайёрлаш, тарқатиш ва эълон қилишни назорат қилади ва амалга оширади;

инвестиция сиёсати масалалари бўйича фонднинг Кузатувчи кенгашига маслаҳат хизматлари кўрсатади;

инвестиция активларини ишончли бошқарувчи билан инвестиция фонди, инвестиция активларини ишончли бошқарувчи ва хусусийлаштирилган инвестиция фонди ўртасида тузилган шартнома (контракт)га мувофиқ фондга бошқа хизматлар кўрсатади.

41. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчи:

қонун ҳужжатларига мувофиқ бухгалтерия ҳисоби, шунингдек фонднинг барча ҳужжатлари ва ҳисоботлари юритилиши;

қимматли қоғозларни фонд инвестиция қилган барча акциядорлик жамиятларида бошқарув органларида фонднинг вакиллигини;

фонд инвестициялари тўғрисидаги ахборотнинг маҳфийлигини таъминлайди, шунингдек инвестиция фондини бошқариш учун бошқарувчи томонидан тайинланган ҳар қандай шахс ушбу битим бўйича унга таҳлилий хизматлар кўрсатилиши учун инвестиция фондига нисбатан ахборотнинг маҳфийлигига риоя қилиниши учун (ҳам хизматлар кўрсатиш даврида, ҳам ушбу давр тамом бўлгандан кейин) кафолат олиши мақсадида тегишли чора-тадбирлар кўради (маҳфийлик тўғрисидаги контрактлар тузилиши ҳам шу жумлага киради);

фонд ҳужжатлари сақланиши ва расмийлаштирилишининг тўғрилигини;

эълон қилинган дивидендларнинг фонд акциядорларига ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини таъминлайди.

42. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

фондларнинг чекланмаган миқдордаги инвестицияларини бошқариш;

фондлар номидан қимматли қоғозлар билан битишувлар тузиш, пул маблағларини қимматли қоғозларга инвестиция қилиш учун фонднинг пул маблағини тасарруф этиш, қонун ҳужжатларига, уставга ва инвестицион декларацияга мувофиқ фондларнинг активлари билан бошқа битишувларни амалга ошириш;

фонднинг номидан фонд билан тузилган шартнома (контракт)га мувофиқ фонднинг молиявий-хўжалик фаолияти билан боғлиқ банк ҳужжатларини ва бошқа ҳужжатларни имзолаш;

акциялар чиқарилишини ҳисобга олиш ва депозитарий учун мажбурий ҳисобланган фонд активларини жойлаш юзасидан фармойишлар чиқариш;

инвестиция фондлари соф активларини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомларга, инвестицион декларацияга ва инвестиция фондлари фаолияти чекланишига мувофиқ фондлар фаолияти билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун фондларнинг пул маблағларидан фойдаланиш;

фонд Кузатувчи кенгашининг барча мажлисларида кузатувчи сифатида овоз бериш ҳуқуқисиз бир нафар вакилга эга бўлиш ҳуқуқига эга, фаолият ёки фондларни бошқариш тўғрисида инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси билан шартнома (контракт) тузиш шартлари билан боғлиқ масалалар бўйича мажлисларда муҳокама ёки овоз бериш юз берадиган мажлисларнинг даврлари бундан мустасно;

фонд уставига ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ навбатдан ташқари Акциядорлар умумий мажлисини ва Кузатувчи кенгашни чақиришни талаб қилиш;

фонднинг Кузатувчи кенгашидан тузилган шартнома (контракт)га ва фонд уставига мувофиқ инвестиция активларини ишончли бошқарувчи томонидан фонд номидан ўз вазифалари бажарилиши учун банк ҳужжатларини ва бошқа ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқини ёки бошқа ваколатларни беришни (ишончнома бериш йўли билан) талаб қилиш.

43. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчи қуйидагиларга мажбур:

а) устав қоидаларига, Кузатувчи кенгаш ва фонд акциядорлари умумий йиғилиши қарорларига, ушбу Низомга, шунингдек бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ инвестицияларни ва қимматли қоғозлар портфелини самарали бошқаришни таъминлаш ҳамда фондлар акциядорларининг манфаатларини ҳимоя қилиш учун имкони бўлган барча саъй-ҳаракатларни амалга ошириш;

б) операцияларни амалга ошириш, шу жумладан, фонд акциялари ёки фонднинг охирги йиллик баланс ҳисоботига мувофиқ қиймати фонд активлари қийматининг 10 фоизидан ошадиган фонднинг бошқа қийматлари олди-сотдиси бўйича битишувларни амалга оширишда фонднинг Кузатувчи кенгашининг ёзма розилигини олиш;

в) уставга мувофиқ фонд акцияларига ёзилиш бўйича қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчиси билан зарур тайёргарлик ишларини олиб бориш ҳамда унга ёзилиш натижасида олинган барча маблағларни фонднинг ҳисоб рақамига кечиктирмасдан ўтказиш мажбуриятини юклаш;

г) фондга тегишли бўлган барча нақд маблағни, чеклар ва нақд бўлмаган тўловларни фонднинг банк ҳисоб рақамига дарҳол ўтказиш;

д) фонднинг банк ҳисоб рақамидан маблағлар ўтказиш бўйича барча тўлов топшириқларини ушбу топшириқлар банкка тақдим этилишидан олдин имзолаш учун қимматли қоғозларнинг Марказий депозитарийсига тақдим этиш;

е) ҳар бир молиявий чорак тугаллангандан кейин 30 кун мобайнида Кузатувчи кенгашга қуйидаги ҳужжатлар шаклида ушбу давр учун фонд иши тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этиш:

ҳисобот даврининг боши ва охири бўйича фонднинг бухгалтерия баланси, молиявий натижалар ва даромадлардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисобот, шунингдек бухгалтерия ҳисоботининг бошқа шакллари;

ҳисобот даврида махсус давлат кредити олиниши, ундан фойдаланилиши ва унинг қайтарилиши тўғрисидаги ҳисобот;

Кузатувчи кенгаш томонидан белгиланган ҳисобот даврида инвестиция ёки хусусийлаштирилган инвестиция фондининг қимматли қоғозлари ва бошқа активлари билан содир этилган битишувлар рўйхати;

белгиланган шакл бўйича ҳисобот даври мобайнида инвестиция ёки хусусийлаштирилган инвестиция фонди маблағлари ҳисобига инвестиция активларини ишончли бошқарувчи томонидан қилинган харажатлар тўғрисидаги ҳисобот;

ж) Кузатувчи кенгашни инвестиция активларини ишончли бошқарувчи раҳбарлари таркибидаги ўзгаришлар тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиш;

з) акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши кунидан 30 кун олдин Кузатувчи кенгашга фонд фаолияти тўғрисидаги баланс ҳисоботни, шу жумладан, соф активлар қиймати тўғрисидаги ҳисоботни, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботни, махсус давлат кредитлари олинганлиги, ундан фойдаланганлиги ва унинг қайтарилганлиги тўғрисидаги ҳисоботни, шунингдек ҳар бир аниқ ҳолатда фонднинг мустақил аудиторлари томонидан тасдиқланган ҳисобот даврининг охирги кунида тузилган бухгалтерия ҳисоботининг бошқа шаклларини тақдим этиш;

и) фондларнинг инвестиция портфелини ташкил этадиган барча активларни қимматли қоғозлар Марказий депозитарийсида сақлаш;

к) фондларнинг акциялари билан битишувлар бўйича ҳисоб-китобда хато қилинган тақдирда маблағлар фонд ҳисоб рақамига қайтарилишини ёки компенсация қилинишини таъминлаш;

л) Хусусийлаштириш инвестиция фондларида бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари тўғрисидаги низомда белгиланган ҳажмда ва муддатларда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига ҳисобот тақдим этиш.

44. Инвестиция фонди Кузатувчи кенгаш номидан қуйидагиларга мажбур:

инвестиция активларининг ишончли бошқарувчисининг ёзма талабига кўра фонднинг активларини бошқариш юзасидан тузилган шартнома (контракт)га, инвестицион декларацияга ва устав фондига мувофиқ ишончли бошқарувчи ўз мажбуриятлари бажарилиши учун унга ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқини бериши учун (ишончнома бериш йўли билан) барча зарур чора-тадбирларни кўриш;

инвестиция активларини ишончли бошқарувчи томонидан фонд билан тузилган шартнома (контракт) бўйича ўз мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш.

Фонд инвестиция активларини ишончли бошқарувчи томонидан шартнома (контракт) бажарилмаган ёки зарур даражада бажарилмаган тақдирда уни бекор қилиш ҳуқуқига эга.

45. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчи инвестиция активларини ишончли бошқарувчининг қонун ҳужжатларида тақиқланган хатти-ҳаракатлари натижасида фонд кўрган зарар учун фонд олдида жавоб беради.

46. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчи фонд активларини бошқариш бўйича фаолиятни амалга оширишда қуйидагиларга ҳақли эмас:

фонд номидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятида чеклашлар бўлган хатти-ҳаракатни амалга ошириш;

унинг натижасида қимматли қоғозлар бозорини бошқариш бўйича ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланган норматив ҳужжатлар талаблари, шу жумладан, активлар тузилмасига қўйиладиган талаблар бузиладиган битишувларни содир этишга;

хусусийлаштириш инвестиция фонди томонидан хусусийлаштирилган корхоналарнинг акциялари учун тўловни кечиктириш шаклида берилган махсус давлат кредитларидан ташқари инвестиция портфелини ташкил этадиган фонднинг активлари ҳисобига қайтарилиши керак бўлган қарз маблағларини жалб этиш;

фонднинг активларини бошқариш ёки учинчи шахсларнинг мажбуриятларини ижро этиш билан боғлиқ бўлмаган ўз мажбуриятларини ижро этишни таъминлаш учун фонднинг инвестиция портфелини ташкил этадиган активлардан фойдаланиш;

хусусийлаштирилган корхоналарнинг акцияларидан ва давлатнинг қимматли қоғозларидан ташқари хусусийлаштирилган инвестиция фонди активлари ҳисобига қимматли қоғозларни сотиб олиш;

фонднинг активлари ҳисобига ўзининг аффиляция қилинган шахсларидан инвестициялаш объектларини сотиб олишга ёхуд бундай активларни уларга бериш;

ўзи бошқарадиган инвестиция фондларининг акцияларини сотиб олиш;

ўзининг аффиляция қилинган шахслари томонидан чиқарилган қимматли қоғозларни, шунингдек ўзининг аффиляция қилинган шахслари томонидан бошқариладиган инвестиция фондларининг акцияларини сотиб олиш;

фондларнинг инвестиция активларини ўзининг аффиляция қилинган шахсларига, депозитарийга, фонднинг мустақил аудиторига, шунингдек давлат органига жойлаштириш;

фонднинг инвестиция портфелини ташкил этадиган активларини ўз мулки қилиб сотиб олиш, ўз мол-мулкини фонднинг активини ташкил этадиган мол-мулк таркибига бериш; инвестиция активларини ишончли бошқарувчига мукофот пули тўлашда хато аниқланган тақдирда, қимматли қоғозлар бозорини бошқариш бўйича ваколатли давлат органининг норматив ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда инвестиция фонди чиқимларининг белгиланган нормаларидан ортиқча харажатларни тўлаш, пул маблағларини фонд активига қайтариш учун ўз пул маблағларидан фойдаланиш ҳоллари бундан мустасно;

бошқа инвестиция активларини ишончли бошқарувчи, унинг аффиляция қилинган шахслари, инвестиция фондининг мустақил аудитори томонидан чиқарилган қимматли қоғозларни сотиб олиш;

фонднинг мол-мулкини инвестиция активларини ишончли бошқарувчининг ўзи томонидан ёки инвестиция активларини ишончли бошқарувчини назорат қилувчи ёхуд унинг назорати остидаги шахслар томонидан чиқарилган қимматли қоғозларга инвестиция қилиш бўйича тўғридан-тўғри ёки учинчи шахслар орқали битим тузиш, шунингдек фонднинг мол-мулкини фонднинг Кузатувчи кенгашининг олдиндан берилган ёзма розилигисиз инвестиция активларини ишончли бошқарувчи иқтисодий манфаатга эга бўлган корхоналарнинг қимматли қоғозларига инвестиция қилиш;

фонднинг Кузатувчи кенгаши рухсатисиз устав фондида фонднинг улуши беш ва ундан ортиқ фоизни ташкил этадиган корхона томонлардан бири бўлган битишувларга нисбатан бирор-бир учинчи шахсга маслаҳат бериш;

фонднинг қонун ҳужжатларида, фонд уставида ёки инвестицион декларацияда тақиқланган фаолияти турлари билан боғлиқ қарорларни қабул қилиш.

Қонун ҳужжатларида инвестиция активларини ишончли бошқарувчи фаолиятига қўшимча чеклашлар белгиланиши мумкин.

47. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчи билан устав фондида беш ёки ундан ортиқ фоиз миқдоридаги улуш тегишли бўлган корхона билан ҳар қандай шартнома (контракт) фонднинг Кузатувчи кенгаши томонидан маъқулланиши керак.

48. Фонд билан фонд Кузатувчи кенгаши аъзолари, шунингдек инвестиция активларини ишончли бошқарувчининг Кузатувчи кенгаш аъзолари ва мансабдор шахслари иқтисодий манфаатга эга бўлган юридик шахс ўртасидаги ҳар қандай битишув фонднинг Кузатувчи кенгаши томонидан маъқулланиши керак.

Кўрсатиб ўтилган шахслар, агар улар устав фондида беш ва ундан ортиқ фоиздаги улуш фондга тегишли бўлган ёки фонд акцияларининг беш ёки ундан ортиқ фоизи унга тегишли бўлган юридик шахсга нисбатан меҳнат ёки фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда бўлсалар, ёхуд мулкдор ёки кредитор ҳуқуқларига эга бўлсалар, иқтисодий манфаатга эга деб ҳисобланади.

49. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчининг мансабдор шахсларига акцияларни фонд биржасида (фонд бўлимларини ташкил этган бошқа биржаларда) сотувга қўйиш юзасидан экспертизада қатнашиш тақиқланади.

50. Фонд фаолиятига чекловлар инвестиция активларини ишончли бошқарувчи ижро этиши учун мажбурий ҳисобланади.

51. Фондга кўрсатилган хизматлар учун инвестиция активларини ишончли бошқарувчига тақдирлаш пули фонд томонидан асосий ва қўшимча (мукофот пули) тақдирлаш шаклида тўланади.

Инвестиция активларини ишончли бошқарувчига асосий тақдирлаш пули чораклар бўйича тақсимлаган ҳолда, бир йил учун қатъий белгилаб қўйилган суммада белгиланади. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчи томонидан олинадиган асосий тақдирлаш пулининг умумий миқдори фонд соф активлари ўртача йиллик қийматининг 5 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак. Кўрсатиб ўтилган суммага фондни бошқариш тўғрисидаги шартнома (контракт)ни бажариш бўйича инвестиция активларини ишончли бошқарувчининг барча харажатларини қоплаш суммаси киритилади, Инвестиция фондлари тўғрисидаги низомга мувофиқ фонд ҳисобига тегишли бўлган харажатлар бундан мустасно.

Инвестиция активларини ишончли бошқарувчига қўшимча (мукофот пули) тақдирлаш пули шартнома (контракт)га биноан йил натижалари бўйича, бироқ фонд акциядорларига йил мобайнида ҳисобланган дивидендлар ҳисобга олинган ҳолда фонд соф активлари йиллик ўсиши суммасидан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган молиялаштириш ставкаси бўйича соф активларни депозитларда жойлаштиришда юз берадиган ўсишдан 7 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда тўланади.

52. Фондга кўрсатилган хизматлар учун инвестиция активларини ишончли бошқарувчига тақдирлаш пули тўлаш миқдори, муддатлари ва тартиби улар ўртасида тузиладиган шартнома доирасида белгиланади.

53. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22 - 24-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.

54. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатлар ҳисобга олинган ҳолда қимматли қоғозлар бозорини бошқариш бўйича давлат ваколатли органи инвестиция активларини ишончли бошқарувчи учун қуйидаги хатти-ҳаракатларни тақиқлаб қўйишга ҳақлидир:

инвестиция портфелларини жойлаштириш;

инвестиция портфелларини сотиб олиш;

фонднинг инвестиция портфелини ташкил этадиган мол-мулк ҳисобига мол-мулк сотиб олиш;

фонднинг инвестиция портфелини ташкил этадиган мол-мулкни бегоналаштириш.

55. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчининг фаолиятида жиноят белгилари аниқланган тақдирда қимматли қоғозлар бозорини бошқариш бўйича давлат ваколатли органи тегишли материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига беради.

56. Фонд янги инвестиция активларини ишончли бошқарувчи билан контракт тузишидан олдин лицензиянинг амал қилиши тўхтатилган тақдирда фонднинг Кузатувчи кенгаши қимматли қоғозлар бозорини бошқариш бўйича давлат ваколатли органи билан келишган ҳолда фонднинг инвестиция портфелини ташкил этадиган инвестиция активларини вақтинча ишончли бошқарувчини тайинлайди.

Лицензиянинг амал қилиши тўхтатилган пайтдан бошлаб инвестиция активларини ишончли бошқарувчи ўз фаолиятини қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчиси сифатида амалга оширишга ҳақли эмас ҳамда вақтинча ишончли бошқарувчи тайинланган пайтдан бошлаб икки иш куни мобайнида инвестиция фондининг инвестиция портфелини ташкил этадиган инвестиция активларини ишончли бошқарувчига тегишли бўлган барча ҳужжатларни ва инвестиция фондининг бошқа ҳужжатларини бериши шарт.

57. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчини қайта ташкил этиш ва тугатиш тижорат ташкилотлари учун белгиланган тартибда амалга оширилади.

58. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчи иқтисодий ночорлик белгилари бўйича ва банкрот деб эълон қилинганда суд тартибида тугатилганда унинг фондлар билан контрактлари белгиланган тартибда бекор қилинади.

59. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчи фондлар билан контрактларни бекор қилишда фонднинг Кузатувчи кенгаши томонидан вакил қилинган шахсга фонднинг барча ҳужжатларини ва Кузатувчи кенгаш ёки инвестиция активларини ишончли бошқарувчи - ворис томонидан асосли равишда сўраладиган ҳар қандай ахборотни беради.

60. Фонд, унинг акциядорлари ва инвестиция активларини ишончли бошқарувчи ўртасидаги низолар суд тартибида ҳал этилади".

11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон давлат стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги тузилмасини такомиллаштириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2004 йил 5 августдаги 373-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 8-сон, 77-модда):


а) 4-банддаги "профессионал бошқарувчи компанияларга" сўзлари "инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларга" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 7-илованинг номидаги "профессионал бошқарувчи компанияларга" сўзлари "инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларга" сўзлари билан алмаштирилсин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва давлат мулкининг зарур даражада ҳисобга олинишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 10-сон, 77-модда) 3-иловада:


а) 4-бандда:


иккинчи хатбошидаги "профессионал бошқарувчи компанияларга" сўзлари "инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларга" сўзлари билан алмаштирилсин;


учинчи хатбошидаги "давлатнинг ишончли вакилларига" сўзларидан кейин "шу жумладан, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ходимлари жумласидан бўлганларга" сўзлари қўшилсин;


б) 5-банддаги "профессионал бошқарувчи компанияларга" сўзлари "инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларга" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 7-банднинг ўн учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"инвестиция активларини ишончли бошқарувчи фаолиятига чекловлар (давлат активлари инвестиция активларини ишончли бошқарувчига берилган тақдирда)".


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 52-сон, 568-модда.
































































Время: 0.0056
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск