ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2009 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.06.2009 й. 168-сон "Солиқ имтиёзлари тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.06.2009 й.

N 168



СОЛИҚ ИМТИЁЗЛАРИ ТАРТИБГА СОЛИНИШИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ВА БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим Фармонларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2009 йил 27 февралдаги ПФ-4087-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда солиқ имтиёзларини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2 ва 3 (маҳфий) иловаларга мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 17 июндаги

168-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун иқтисодий жазоларни қўллаш тўғрисида" 1994 йил 9 мартдаги 124-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 3-сон, 15-модда) 3-бандидаги "кейинчалик солиқ солинмасдан" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Тижорат банкларининг кичик тадбиркорликни ривожлантиришда қатнашишини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2000 йил 19 майдаги 195-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 5-сон, 25-модда) 2-бандида:

иккинчи хатбошидаги "даромад (фойда)" сўзлари "фойда" сўзи билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида гольфни ривожлантириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 26 майдаги 204-сон қарорида:

7-банд чиқариб ташлансин;

8-банддаги "уларни давлат божи тўлашдан озод қилган ҳолда" сўзлари чиқариб ташлансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолига коммунал хизмат кўрсатишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2001 йил 18 апрелдаги 178-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 4-сон, 23-модда) 2-бандининг иккинчи хат бошидаги "белгиланган йиғимлар ва тўловлардан" сўзлари "давлат божидан" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Кўмир таннархини пасайтириш ва кўмир саноатини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2003 йил 7 августдаги 345-сон қарори 6-бандининг учинчи хатбошидаги "даромад (фойда)" сўзлари "фойда" сўзи билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарини ва объектларни хусусийлаштиришни жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2003 йил 26 августдаги 368-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 78-модда) 3-бандининг иккинчи хатбошидаги "бунда инвестор томонидан инвестиция мажбуриятларини бажариш учун қўшилаётган пул маблағлари, моддий бойликлар ва бошқа активларга фойда солиғи солинмайди" сўзлари чиқариб ташлансин.





Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 17 июндаги

168-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1993 йил 18 мартдаги 144-сон қарорининг 5-банди.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқ истеъмол моллари ишлаб чиқаришни рағбатлантириш мақсадида солиқ тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 1994 йил 24 февралдаги 93-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 2-сон, 12-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоя қилишни ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1994 йил 24 августдаги 434-сон қарорига илованинг 6-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 8-сон, 40-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Меҳнат қилиш шароитлари ғоят оғир ва зарарли, ўта оғир ишлаб чиқаришларда ишлайдиган фуқароларнинг айрим тоифалари даромадларидан имтиёзли солиқ олиш тўғрисида" 1995 йил 1 мартдаги 72-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 3-сон, 7-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарорига 5-илованинг 5-банди учинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 3-сон, 11-модда).


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Машина-трактор паркларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 19 мартдаги 152-сон қарори 4-бандининг тўртинчи хатбоши.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Журналистларни қайта тайёрлаш халқаро жамоатчилик марказини қўллаб-қувватлаш тўғрисида" 1997 йил 14 апрелдаги 186-сон қарорининг 4-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий муҳандислик-қурилиш қисмлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 1997 йил 3 ноябрдаги 498-сон қарорига илова 75-бандининг учинчи хатбоши.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Жисмоний шахсларнинг айрим тоифалари даромадларига имтиёзли солиқ солиш тўғрисида" 1997 йил 24 декабрдаги 562-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 11-12-сон, 40-модда).


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқаро илмий-техникавий алоқаларни ривожлантиришни, халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалар грантлари бўйича илмий дастурлар ва лойиҳаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида" 1998 йил 19 январдаги 31-сон қарорининг 1-банди.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Машина-трактор паркларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва уларнинг хизматларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 10 мартдаги 106-сон қарорининг 7-банди.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Архитекторлар уюшмасининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 16 июндаги 254-сон қарори 4-бандининг иккинчи хатбоши.

14. Вазирлар Маҳкамасининг "Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 25 сентябрдаги 410-сон қарорининг 5-банди.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўта зарарли ва ўта оғир меҳнат шароитларида ишлаётган аёлларнинг даромадига имтиёзли солиқ солиш тўғрисида" 1999 йил 17 мартдаги 117-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 3-сон, 13-модда).


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Объект муддатидан илгари фойдаланишга топширилганлиги ва шартнома қийматига нисбатан маблағлар тежалганлиги учун пудратчи ташкилотни буюртмачи томонидан мукофотлаш тартиби тўғрисида" 1999 йил 26 мартдаги 135-сон қарорига илованинг 2.4-банди.


17. Вазирлар Маҳкамасининг "Президент кубоги учун ҳар йилги теннис турнири бюджетини маблағ билан таъминлашда қатнашувчи ҳомийларни солиқлардан озод қилиш тўғрисида" 1999 йил 28 майдаги 273-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 5-сон, 29-модда).


18. Вазирлар Маҳкамасининг "Автомобиллар тўхташ жойлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 августдаги 387-сон қарорининг 4-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 8-сон, 47-модда).


19. Вазирлар Маҳкамасининг "Ички бозорни дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2000 йил 5 августдаги 307-сон қарори 1-бандининг учинчи хатбоши ва 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 8-сон, 49-модда).

21. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон ёшларининг "Камолот" ижтимоий ҳаракати фаолиятини ташкил этишга кўмаклашиш тўғрисида" 2001 йил 30 майдаги 240-сон қарори 3-бандининг иккинчи хатбоши.


22. Вазирлар Маҳкамасининг "Валюта бозорини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 22 июндаги 263-сон қарори 4-бандининг олтинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 6-сон, 30-модда).


23. Вазирлар Маҳкамасининг "Нақд пул муомаласини мустаҳкамлаш ва тижорат банкларининг масъулиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2001 йил 22 июндаги 264-сон қарори 4-бандининг иккинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 6-сон, 31-модда).


24. Вазирлар Маҳкамасининг "Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2001 йил 6 июлдаги 289-сон қарорининг 9-банди.


25. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида радиочастота спектридан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2001 йил 26 октябрдаги 429-сон қарорига илова 9-бандининг олтинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 10-сон, 60-модда).


26. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг 2002 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2001 йил 31 декабрдаги 490-сон қарорига 31-илованинг 3-банди.


27. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти кубоги учун ҳар йили ўтказиладиган теннис турнири ITP Limited менежментини солиқ тўлашдан озод этиш тўғрисида" 2002 йил 12 июндаги 207-сон қарори.


28. Вазирлар Маҳкамасининг "Республикада китоб савдоси тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 3 августдаги 279-сон қарорининг 11-банди.


29. Вазирлар Маҳкамасининг "Пул-буюм лотереялари ўтказишни ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 15 ноябрдаги 396-сон қарори 7-бандининг учинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 70-модда).


30. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг 2004 йилги давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2003 йил 25 декабрдаги 567-сон қарорига 27-илованинг 4-банди.


31. Вазирлар Маҳкамасининг "Бож-тариф билан тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 7 январдаги 4-сон қарорининг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 1-сон, 1-модда).


32. Вазирлар Маҳкамасининг "Кимё саноати корхоналарини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш ва қишлоқ хўжалигига агрокимё хизмати кўрсатишни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 23 январдаги 33-сон қарорининг 8-банди.


33. Вазирлар Маҳкамасининг "Оролбўйи генофондини муҳофаза қилиш ҳайрия жамғармасини ташкил этиш тўғрисида" 2004 йил 3 апрелдаги 162-сон қарори 4-бандининг учинчи хатбоши.


34. Вазирлар Маҳкамасининг "Япония билан ҳамкорлик қўмитасини ташкил этиш тўғрисида" 2004 йил 14 июлдаги 333-сон қарори 8-бандининг учинчи хатбоши.


35. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон тасвирий санъат галереясининг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 2004 йил 10 сентябрдаги 425-сон қарори 2-бандининг тўртинчи ва бешинчи хатбоши.


36. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва корхоналарни таркибий ўзгартириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2005 йил 4 августдаги 185-сон қарори 2-бандининг учинчи хатбоши.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 25-сон, 288-модда.



















































Время: 0.0217
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск