язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2009 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.06.2009 й. 152-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.06.2009 й.

N 152



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Тадбиркорлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш

ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2009 йил 15 майдаги ПҚ-1112-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 15 майдаги ПҚ-1112-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг уй-жой фондини давлат йўли билан ҳисобга олиш тўғрисида" 2000 йил 20 январдаги 18-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 1-сон, 5-модда) 1-бандининг бешинчи хатбоши ҳамда қарорга 4-илова;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2005 йил 18 майдаги 127-сон қарорига 1-илованинг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 5-сон, 26-модда);

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2007 йил 1 мартдаги 43-сон қарорига илова 3-бандининг учинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 2-3-сон, 13-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 5 июндаги

152-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 11-сон, 49-модда) билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларига қуйидаги мазмундаги 9 - 11-бандлар қўшилсин:

"9. Тадбиркорлик субъектларини туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияларида юридик шахсларни ва юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун - энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида.

10. Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни давлат солиқ хизмати органларида давлат рўйхатидан ўтказганлик учун - энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида.

11. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан кредит уюшмаларини давлат рўйхатидан ўтказганлик учун - энг кам ойлик иш ҳақининг уч баравари миқдорида.".


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 24-сон, 269-модда.