Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси тўғрисида Намунавий Низом (ЎзР ВМ 28.06.2003 й. 290-сон Қарорига 6-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 28 июндаги

290-сон қарорига

6-ИЛОВА



Вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги

бошқармаси тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси (кейинги ўринларда Бошқарма деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ҳудудий органи ҳисобланади ҳамда ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни тегишли вилоят ҳудудида амалга оширади.


2. Бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳайъати қарорларига ва Вазирлик буйруқларига, вилоят ҳокимлиги қарорларига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.


3. Бошқарма ўзига юкланган вазифаларни бевосита, шунингдек туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари ҳамда ўзига қарашли ташкилотлар ва корхоналар орқали ҳал этади.


4. Бошқарма юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, банк муассасаларида ҳисоб рақамларига эга бўлади.



II. БОШҚАРМАНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


5. Бошқарма вилоятда аграр сиёсат ўтказилиши учун масъул ҳисобланади.

Қуйидагилар унинг асосий вазифалари ҳисобланади:

минтақада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг муҳим турларини барқарор етиштиришни таъминловчи деҳқончилик, агротехнологиялар ва сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолининг илғор тизимларини жорий этишга қаратилган аграр сиёсатни амалга ошириш;

ғўза ва дон экинларини навлар бўйича жойлаштириш юзасидан тавсияларга хўжаликлар томонидан риоя этилиши устидан назоратни таъминлаш;

қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, уларнинг рўёбга чиқарилиши ва ҳудудда мулкчилик ва хўжалик юритишнинг турли шакллари ривожлантирилиши мониторингини олиб бориш;

ер ресурсларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини, тупроқ унумдорлигини оширишни таъминлаш;

контрактация шартномалари тузилиши ва бажарилиши мониторингини олиб бориш, тузилган шартномаларни умумлаштириш асосида пахта хом ашёси ва бошоқли экинлар дони хариди ҳажмлари тўғрисида таклифлар ишлаб чиқиш;

чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш, наслчилик ишларини, ветеринария ва сервис хизматларини ривожлантириш ишларини ташкил этиш;

қишлоқ хўжалиги экинлари ўстиришнинг янги илғор агротехнологиялари жорий этилишини ташкил этиш;

селекция, уруғчилик, наслчилик ишлари соҳасидаги илмий тадқиқотлар ютуқларини, ресурсларни ва сувни тежовчи технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этишга кўмаклашиш;

инвестицияларни жалб этиш, инвестиция лойиҳаларини амалга оширилиши мониторингида қатнашиш;

қишлоқда ишлаб чиқариш, ижтимоий ва бозор инфратузилмаларини ривожлантириш ишларини ташкил этиш;

қишлоқ хўжалиги сувдан фойдаланувчиларига маъмурий туманлар бўйича сув олиш лимитларини белгилаш юзасидан таклифлар тайёрлаш ва уларга риоя этилишини назорат қилишда қатнашиш;

сув ресурсларидан оқилона фойдаланилишига, уларнинг самарадорлигини оширишга, сув истеъмолчилари уюшмалари, фермер ва деҳқон хўжаликлари, шунингдек қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун бошқа сув истеъмолчилари томонидан сувдан фойдаланишнинг бозор принциплари ва механизмларини жорий этишга, сувдан фойдаланувчилар томонидан сувнинг ҳисобга олинишини ташкил этишга кўмаклашиш;

лимитланган сувдан тежаб фойдаланиш учун сув истеъмолчилари уюшмалари, фермер ва деҳқон хўжаликлари, шунингдек қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун бошқа сув истеъмолчилари рағбатлантирилишини ташкил этиш;

сув истеъмолчилари уюшмаларининг сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш ишлари ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш чора-тадбирлари бажарилишини, шунингдек сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолини ҳисобга олишни ташкил этиш, шунингдек уларни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштириш;

вилоятда сув истеъмолчилари уюшмалари ташкил этилиши, фаолият кўрсатиши ва ривожланишида кўмаклашиш;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги таркибига кирувчи, зиммасига назорат функциялари юкланган вилоят инспекциялари фаолиятини мувофиқлаштириш;

кадрлар билан ишлашни такомиллаштириш, уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш.


6. Юкланган вазифаларга мувофиқ Бошқарма қуйидаги функцияларни амалга оширади:

қишлоқ ва сув хўжалиги корхоналарига ишлаб чиқариш ва иқтисодий фаолиятни ташкил этишда методик ёрдам беради;

фермерликни ривожлантиришга кўмаклашади, қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари)ни фермер хўжаликларига айлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини бозор конъюнктураси тўғрисидаги ахборот ҳамда илғор технологиялар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш тажрибаси ҳақидаги бошқа илмий-техника ва ахборот материаллари билан таъминлайди;

контрактация шартномалари тузилиши ва бажарилиши мониторингини юритади, тузилган шартномалар асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосий турларини етиштириш ҳажмлари тўғрисида таклифлар ишлаб чиқади;

қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ва қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи корхоналар, ташкилотлар ўртасида тузилган шартномаларнинг бажарилишини назорат қилади;

қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ва ер-сув ресурсларидан фойдаланишдаги илғор технологиялар ва тажрибаларни жорий этиш бўйича семинарлар ташкил этади;

қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун инфратузилмани ташкил этиш ва ривожлантиришга кўмаклашади;

меҳнатни ташкил этиш ва ички хўжалик муносабатларини такомиллаштириш бўйича тавсияларни амалга оширади;

алмашлаб экишни жорий этишни ташкил қилиш, экин майдонлари таркибини, навларни алмаштиришни ва қишлоқ хўжалиги экинларини навлар бўйича жойлаштиришни такомиллаштириш, тупроқни ҳимоя қилувчи ва сувни тежовчи самарали технологияларни ўзлаштириш ишларини амалга оширади;

чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш, наслчилик ишларини, ветеринария ва сервис хизматларини ривожлантириш ишларини ташкил этади;

селекция-наслчилик ишларини яхшилаш, сунъий қочириш тадбирларини амалга оширади, уларнинг мониторингини олиб боради;

Ҳавза ирригация тизимларининг сув хўжалиги кенгашлари ишида қатнашади;

қишлоқ хўжалиги сувдан фойдаланувчиларига маъмурий туманлар бўйича сув бериш лимитларини белгилаш юзасидан Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларига таклифлар киритади;

умуман вилоят бўйича сув истеъмолчилари уюшмалари, фермер ва деҳқон хўжаликлари, шунингдек бошқа қишлоқ хўжалиги сув истеъмолчилари билан сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолига шартномалар тузиш бўйича ишларга кўмаклашади ва уларни мувофиқлаштиради;

таклифларни ишлаб чиқишда ҳамда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолининг бозор принциплари ва механизмларини жрий этишни ташкил этишда қатнашади;

сув ресурсларидан фойдаланишни таҳлил қилади ва Сув хўжалиги бош бошқармасига лимитланган сувдан тежаб фойдаланганлик учун сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларини рағбатлантириш бўйича таклифлар киритади;

сув истеъмолчилари уюшмаларини ривожлантириш юзасидан таклифлар киритади ва уларни ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурлар таъминланишида кўмаклашади, уларни ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиши бўйича методик ва амалий ёрдам кўрсатади;

сув истеъмолчилари уюшмалари фаолияти, уларнинг сув хўжалиги объектларида таъмирлаш-тиклаш ишлари ўтказилиши ва сувни тежайдиган технологиялар жорий этилиши устидан мониторинг олиб боради;

хўжалик ички гидромелиорация тизимларини сув ўлчаш қурилмалари билан жиҳозлаш ишларига кўмаклашади ва уларни мувофиқлаштиради;

суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва уларни реконструкция қилиш ҳамда тупорқ унумдорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

корхоналарнинг қишлоқ ва сув хўжалиги кадрларига бўлган эҳтиёжини ўрганади, қишлоқ ёшларини ўқишга юбориш учун танлашда, шунингдек уларни ишга жойлаштиришда ёрдам кўрсатади;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳайъатининг Кенгашлар тавсиялари асосида қабул қилинган қишлоқ хўжалиги салоҳиятидан самарали фойдаланиш бўйича қарорларини амалга ошириш ишларини ташкил этади;

қишлоқ ва сув хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари раҳбар ходимлари ва мутахассисларининг, шунингдек фермер хўжаликлари раҳбарларининг малакасини оширишни ташкил этади;

туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимларига кадрлар билан ишлашни такомиллаштиришда ва уларнинг малакасини оширишда амалий ёрдам кўрсатади.



III. БОШҚАРМАНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


7. Бошқарма қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз ваколатларига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган материалларни корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш тўғрисида келишиш учун унга тақдим этиладиган қарорлар лойиҳалари юзасидан хулосалар бериш;

ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишида айбдор бўлган шахсларни тегишли жавобгарликка тортиш тўғрисида илтимосномалар киритиш;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.


8. Бошқарманинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари бошқарманинг тегишли ҳудудий органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.



IV. БОШҚАРМА ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


9. Бошқармага вилоят ҳокимининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири томонидан лавозимга тайинланадиган бошлиқ бошчилик қилади.


10. Бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари вилоят ҳокимининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири томонидан лавозимга тайинланади.


11. Бошқарма бошлиғи:

бошқарма фаолиятига якка бошчилик асосида раҳбарлик қилади ва Бошқармага юкланган вазифалар ва мажбуриятларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

вилоят бошқармаси аппарати штат жадвалини белгиланган тартибда тасдиқлайди ва зарурат бўлганда тасдиқланган тузилмага штатдаги ходимларнинг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга;

вилоят бошқармаси аппарати ходимларини, ўзига қарашли ташкилотлар ва муассасалар раҳбарларини, шунингдек туманлар ҳокимларининг тақдимномасига кўра ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан келишган ҳолда туман қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиқларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

вилоят бошқармаси аппаратининг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, ўзига қарашли давлат корхоналари ва ташкилотлари тўғрисидаги низомларни (уставларни) тасдиқлайди;

ўз ваколатлари доирасида бошқарманинг тегишли ҳудудий органларига, юридик ва жисмоний шахсларга қишлоқ хўжалиги соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилишларини тўхтатиш вва уларнинг оқибатларини бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради;

вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси ва туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари, ўзига қарашли ташкилотлар ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради, кўрсатмалар беради, уларнинг бажарилишини назорат қилади;

туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари ҳамда ўзига қарашли ташкилотларнинг улар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларини бузган ҳолда қабул қилинган қарорларини (ёзма кўрсатмаларини) бекор қилади.


12. Бошқарма ҳузурида таркибига бошқарма бошлиғи (Кенгаш раиси), лавозимига кўра Кенгаш таркибига кирувчи бошлиқ ўринбосарлари, шунингдек бошқа юқори малакали ходимлар кирадиган Кенгаш ташкил этилади. Кенгаш 9 кишидан иборат таркибда тузилади. Кенгашнинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири томонидан тасдиқланади, Кенгаш қарорлари Бошқарма бошлиғининг буйруқлари билан ҳаётга татбиқ этилади.

Бошқарма бошқа эксперт ёки маслаҳат органларини ҳам ташкил этиши мумкин, улар тўғрисидаги низомлар вилоят бошқармаси бошлиғи томонидан тасдиқланади.


13. Бюджет маблағлари ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ижтимоий ривожлантириш ва рағбатлантириш жамғармаси маблағлари, сув ресурсларини бошқариш бўйича эса - бюджет маблағлари Бошқармани молиялаштириш манбалари ҳисобланади.

Бунда бюджет маблағлари ҳисобидан - иш ҳақини ва бир ойлик маош миқдоридаги мукофотни, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ижтимоий ривожлантириш ва рағбатлантириш жамғармаси ҳисобидан эса - бир ойлик маош миқдоридаги мукофотни ва бир ойлик маош миқдоридаги моддий ёрдамни тўлаш харажатлари, шунингдек бошқа харажатлар молиялаштирилади.

14. Бошқарма фаолияти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўхтатилади.




























































Время: 0.1869
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск