язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2008 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.10.2008 й. 221-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.10.2008 й.

N 221



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикасининг

"Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"

2008 йил 22 июлдаги ЎРҚ-163-сон Қонуни)


Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида" 2008 йил 22 июлдаги ЎРҚ-163-сон Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 2 октябрдаги

221-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент" республика фонд биржасининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш ва қимматли қоғозлар бозори инфраструктурасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1994 йил 8 июндаги 285-сон қарорида:

а) қарорнинг 1-банди ва қарорга 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

б) 3-бандда:

"очиқ турдаги акционерлик жамияти" сўзлари "очиқ акциядорлик жамияти" сўзлари билан алмаштирилсин;

"унинг зиммасига қийматли қоғозларни рўйхатга олиш, сақлаш ва бир жойдан иккинчи жойга кўчириш вазифасини юклаш" сўзлари чиқариб ташлансин;

в) 6-банднинг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

г) 2-иловада:

1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Ушбу Низом "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг фуқаро қонунчилигида назарда тутилган фуқаролик-ҳуқуқий битишувларни амалга ошириш қоидаларини сақлаб қолган ҳолда қимматли қоғозларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ битишувларни амалга ошириш қоидаларини белгилайди".

2-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

5-банддаги "инвестиция идоралари" ва "профессионал воситачиларнинг" сўзлари тегишли равишда "қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари" ва "инвестиция воситачиларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6. Қимматли қоғозлар харид қилиш ва (ёки) сотиш нархини оммавий эълон қилиш йўли билан ўз номидан ва ўз ҳисобидан қимматли қоғозлар олди-сотди битишувини содир этадиган дилер олдиндан эълон қилинган охирги қатъий (қатъий белгиланган) нархларга ва қимматли қоғозлар сонига аниқ мувофиқ унга қимматли қоғозлар харид қилиш ёки сотиш тўғрисидаги таклифлар билан мурожаат қилган шахслар билан битим тузиши ва бундай битишувлар тузишдан бош тортмаслиги шарт.

Дилер қимматли қоғозлар олди-сотди шартномасининг бошқа муҳим шартларини оммавий эълон қилиш ҳуқуқига эга. Булар: харид қилинадиган ва (ёки) сотиладиган қимматли қоғозларнинг энг кам ва энг кўп сони, шунингдек эълон қилинадиган нархлар амал қиладиган муддат. Ушбу эълонда қимматли қоғозлар олди-сотди шартномасининг бошқа муҳим шартларига кўрсатма мавжуд бўлмаган тақдирда, дилер унга мижоз томонидан таклиф қилинган муҳим шартларда шартнома тузишга мажбур. Дилер қимматли қоғозлар олди-сотди шартномасини тузишдан бош тортган тақдирда унга нисбатан бундай шартномани мажбурий тузиш ва (ёки) мижозга етказилган зарарларни қоплаш тўғрисида даъво тақдим этилиши мумкин";

7-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Брокер қимматли қоғозлар билан битишувларни содир этишда мижозларнинг топшириғига кўра қуйидагиларга мажбур";

"б" кичик банддаги "қимматли қоғозлар бозори қатнашчиси (инвестиция институти)" сўзлари "қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси" сўзлари билан алмаштирилсин;

"г" кичик банддаги "активларини" сўзи "пул маблағларини" сўзлари билан алмаштирилсин;

бандга қуйидаги мазмундаги "д" кичик банд қўшилсин:

"д) ҳар бир мижознинг пул маблағлари ҳисобини юритишга, қимматли қоғозлар билан битишувлар ва операцияларни фақат мижознинг топшириғи бўйича ва улар билан тузилган шартномаларга мувофиқ амалга оширишга, содир этилган битишувлар ва операциялар тўғрисида мижоз олдида ҳисобот беришга мажбурдирлар";

қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"Мижозларнинг битишувлар содир этиш учун брокерга берилган қимматли қоғозлари ва пул маблағлари, шунингдек мижозлар билан тузилган шартномалар асосида брокер томонидан содир этилган битишувлар бўйича олинган қимматли қоғозлар ва пул маблағлари брокер томонидан Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсида ва тегишли равишда банкда очиладиган алоҳида ҳисоб рақамида (ҳисоб рақамларида) туриши керак.

Агар бу мижоз билан тузилган шартномада назарда тутилган бўлса, брокер мижозга унинг топшириқларини кўрсатиб ўтилган пул маблағлари ҳисобига бажаришни ёки мижознинг талабига кўра уларни қайтаришни кафолатлаб унга мижоз томонидан берилган пул маблағларидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишга ҳақлидир.

Пул маблағларидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиш ҳуқуқини брокерга берган мижозларнинг пул маблағлари брокерга бундай ҳуқуқни бермаган мижозларнинг пул маблағлари турган ҳисоб рақами (ҳисоб рақамлари)дан алоҳида ҳисоб рақамида (ҳисоб рақамларида) туриши керак. Брокер ўз пул маблағларини ушбу ҳисоб рақамига (ҳисоб рақамларига) қўйишга ҳақли эмас, улар мижозларга қайтарилиши ва (ёки) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мижозларга қарз берилиши ҳоллари бундан мустасно";

8-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"8. Қимматли қоғозларни чиқариш, жойлаштириш ва уларнинг муомаласи масалалари, қимматли қоғозлар бозори ва унинг иштирокчилари ҳолати таҳлили ва прогнози бўйича маслаҳат хизматлари кўрсатадиган, шунингдек қимматли қоғозлар бозори мутахассисларини қайта тайёрлайдиган инвестиция маслаҳатчиси қимматли қоғозлар билан операциялар бўйича инвестиция тавсияларини беришда қуйидагиларга мажбур";

9-бандда:

биринчи хатбошидан "(инвестиция институти)" сўзлари чиқариб ташлансин;

"а" кичик банддан "тури" ва "қийматли қоғозлар бўйича" сўзлари чиқариб ташлансин;

"в" кичик банддаги "қийматли қоғозлар бўйича" сўзлари "қимматли қоғозлар бозорида" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси Ўзбекистон Республикасининг қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ахборотни ҳам очиши шарт";

10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"10. Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари фақат қонун ҳужжатларида белгиланган шаклда тузилган воситачилик шартномалари ёки қимматли қоғозлар билан битишувлар содир этишга топшириқ ёхуд ишончнома асосида мижозлар ҳисобига уларда кўрсатилган барча шартларга аниқ мувофиқ равишда уларни бажариш мобайнида мижоз битишувларни тузиш мумкин деб ҳисоблайдиган барча зарур шартларга мувофиқ равишда битишувлар тузишлари мумкин.

Мижоз шартнома бажарилгунга қадар унинг амал қилишини бир томонлама тўхтатиш ҳуқуқига эга. Худди шундай ҳуқуққа топшириқ шартномаси бўйича ишончли вакил ва воситачилик шартномаси бўйича комиссионер ҳам эга";

11-банднинг олтинчи хатбошидаги "қимматли қоғозлар бозорида инвесторларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги" сўзлари "қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

13-банднинг биринчи хатбошидан "(инвестиция идоралари)" сўзлари чиқариб ташлансин;

15-банднинг биринчи хатбошида:

рус тилидаги матнда "кредит" сўзи "займ" сўзи билан алмаштирилган;

"(унинг банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқи бўлган тақдирда)" сўзлари чиқариб ташлансин;

рус тилидаги матнда 16-банддаги "кредит" сўзи "займ" сўзи билан алмаштирилган;

18-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"18. Қимматли қоғозлар билан битишувларни рўйхатдан ўтказиш:

савдо майдончаларида содир этилган битишувлар бўйича - қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари савдо ташкилотчилари, бошқа биржаларнинг фондли бўлимлари томонидан;

қимматли қоғозларнинг бошқа битишувлари бўйича - қимматли қоғозларни бегоналаштирувчига хизмат кўрсатадиган депозитарийлар томонидан амалга оширилади.

Қимматли қоғозлар билан биржа ва биржадан ташқари савдо ташкилотчиларининг савдо майдончаларида фақат қимматли қоғозлар ва уларнинг ҳосилалари олди-сотдиси бўйича битишувлар содир этилиши ва рўйхатдан ўтказилиши мумкин";

19-банддаги "ва давлат рўйхатидан ўтказиш номерини олган" сўзлари "агар қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса" сўзлари билан алмаштирилсин;

22-банддаги "органлар" сўзи "ташкилотлар" сўзи билан алмаштирилсин;

23-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"23. Рўйхатдан ўтказиш шарт бўлган битишув қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш учун ҳар иккала тараф ёхуд битишув тарафи ёки уларнинг ваколатли вакиллари томонидан тақдим этилади";

24-банддаги "шаклдаги" сўзи "қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланган тартибда" сўзлари билан алмаштирилсин;

25-бандда:

"рўйхатдан ўтказувчи орган" сўзлари "рўйхатдан ўтказишни амалга оширувчи ташкилот" сўзлари билан алмаштирилсин;

"рўйхатдан ўтказувчининг имзоси билан тасдиқланади ҳамда унга рўйхатдан ўтказувчи органнинг муҳри қўйилади" сўзлари "имзо билан тасдиқланади ва рўйхатдан ўтказишни амалга оширувчи ташкилотнинг муҳри қўйилади" сўзлари билан алмаштирилсин;

V бўлим ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

31-бандда:

"мазкур Низом" сўзлари "қонун ҳужжатлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

"инвестиция институтлари" сўзлари "қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари" сўзлари билан алмаштирилсин;

32-бандда:

"Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ёки бўлмаса лицензия берган бошқа орган қийматли қоғозлар бўйича фаолият кўрсатиш учун берилган лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб қўйиши ва уни қайтариб олиши мумкин" сўзлари "қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи қонун ҳужжатларида белгиланган чора-тадбирларни қўллаши мумкин" сўзлари билан алмаштирилсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 августдаги 362-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштиришдан тушган маблағларни ҳисобга олиш, тақсимлаш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш тартибида:

а) III бўлимнинг номидаги "брокерлик идоралари, фонд дўконлари ва бошқа инвестиция муассасалари" сўзлари "ва қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 15-банддаги "бошқа инвестиция муассасалари" сўзлари "қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари" сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 17-банддаги "брокерлик идоралари ёки бошқа инвестиция муассасалари" сўзлари "қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Инвестиция ва Хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 25 сентябрдаги 410-сон қарорида:

а) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Белгилансинки, инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фонди инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ўзи бошқараётган инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондларининг ўртача йиллик соф активлари қийматининг камида 5 фоизи миқдоридаги ўз моддий активларига эга бўлиши керак.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази инвестиция активларининг ишончли бошқарувчилари томонидан ўз моддий активлари қийматининг кўрсатиб ўтилган талабларга мувофиқлаштирилиши устидан назоратни таъминласинлар";

б) 6-банднинг биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;

в) 2-иловада:

2-банддаги "Қимматли қоғозлар бозорининг фаолият кўрсатиш механизми тўғрисида", "Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида" сўзлари "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида" сўзлари билан алмаштирилсин;

3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Инвестиция фондлари инвесторларнинг пул маблағларини жалб қилиш ҳамда уларни қонун ҳужжатларига мувофиқ қимматли қоғозларга, бошқа инвестиция активларига, шунингдек банк ҳисобварақларига ва омонатларга жойлаштириш мақсадида ташкил этилади";

10-банднинг бешинчи хатбошидаги "депозитарий ва бошқарувчи компания" сўзлари "Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ва инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси" сўзлари билан алмаштирилсин";

11-бандда:

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"инвестиция активлари ишончли бошқарувчисининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотлар, унинг билан инвестиция фондининг активларини бошқариш тўғрисида контракт тузиш тартиби, зарар етказилган тақдирда инвестиция фонди ва акциядорлар олдидаги жавобгарлиги";

олтинчи хатбошидаги "депозитарий билан" сўзлари "Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси билан" сўзлари билан алмаштирилсин";

тўққизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўн олтинчи хатбошидаги "бошқарувчи компания ёки депозитарийнинг" сўзлари "инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ёки Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси" сўзлари билан алмаштирилсин";

13-банднинг биринчи хатбошидаги "энг кам ойлик иш ҳақининг 500 бараварини" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича эквивалентда 50 минг АҚШ долларини" сўзлари билан алмаштирилсин;

17-банднинг биринчи хатбошидаги "бошқарувчи компания" сўзлари "инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси" сўзлари билан алмаштирилсин;

18-банддаги "инвестиция институти сифатида фаолиятни амалга оширишга" сўзлари "профессионал фаолиятга" сўзлари билан алмаштирилсин;

23-банддаги "Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказига" сўзлари "Марказга" сўзи билан алмаштирилсин;

26-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"26. Инвестиция фондини ташкил этишда акциялар очиқ ёзилиш йўли билан тарқатилади. Акцияларга ёзилиш фонд муассислари томонидан инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси орқали ташкил этилади.

Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси бўлажак акцияларга ёзилиш ҳақидаги билдиришномани эълон қилади, унда қуйидагилар кўрсатилади:

инвестиция фондининг номи ва жойлашган жойи;

унинг фаолияти предмети ва мақсадлари;

муассислар таркиби;

инвестиция активлари ишончли бошқарувчисининг номи ва жойлашган жойи;

Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг номи ва жойлашган жойи;

фонд акциядорларининг биринчи умумий (таъсис) йиғилиши ўтказиладиган сана;

устав фондининг мўлжалланаётган миқдори;

акцияларнинг номинал қиймати ва уларнинг сони;

акцияларга ёзилиш жойи, ёзилишнинг бошланғич ва охирги муддати;

муассислар томонидан натура шаклида қўшиладиган мол-мулк таркиби;

инвестиция фондига хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва унинг ҳисоб рақами.

Муассислар ёки инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси қарорига кўра кўрсатиб ўтилган билдиришномага бошқа маълумотлар ҳам киритилиши мумкин. Акцияларга ёзилиш муддатининг олти ойдан ошиши мумкин эмас";

29 ва 30-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"29. Акциядорларнинг умумий йиғилиши инвестиция фонди бошқарувининг юқори органи ҳисобланади, унинг мутлақ ваколатига амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлардан ташқари қуйидагилар тегишли бўлади:

фонд фаолиятидаги асосий йўналишларни, мақсадлар ва чеклашларни маъқуллаш;

Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси билан тузилган контрактни, инвестиция фонди активларини бошқариш тўғрисида инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси билан тузилган контрактни, шу жумладан, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсини ва инвестиция активларининг ишончли бошқарувчисини мукофотлаш миқдорларини белгилаш тартибини, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни маъқуллаш;

30. Акциядорларнинг биринчи умумий (таъсис) йиғилиши инвестиция фонди акцияларига ёзилиш тамом бўлган санадан бошлаб 60 кундан кечикмай ўтказилади.

Фонд акциядорларининг биринчи умумий (таъсис) йиғилиши:

Жамият муассислари кенгаши раисининг ахборотини ва инвестиция активлари ишончли бошқарувчисининг фондни таъсис этиш давомида олиб борилган ишлар ҳақидаги ҳисоботини эшитади;

фонд уставини тасдиқлайди;

фондни таъсис этиш давомида муассислар томонидан тузилган шартномаларни тасдиқлайди;

жамият Кузатувчи кенгашини сайлайди ва унинг раисига Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ва инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси билан контрактларни тузиш (қайта тузиш) ваколатини беради";

37-банддаги "бошқарувчи компания ва депозитарий" сўзлари "инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ва Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси" сўзлари билан алмаштирилсин;

38-банддаги "бошқаpувчи компания" сўзлари "инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси" сўзлари билан алмаштирилсин;

39-банддаги "инвестиция институтининг", "фаолият кўpсатиш" сўзлари тегишли равишда "қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг", профессионал фаолиятни амалга ошириш" сўзлари билан алмаштирилсин;

40-банддаги "бошқаpувчи компанияси" сўзлари "инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси" сўзлари билан алмаштирилсин;

41-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"41. Давлат бошқаpуви оpганлаpи, шунингдек устав фондидаги давлат улуши 25 фоиздан оpтиқ бўлган, улаp томонидан таъсис этилган коpхоналаp, жамоат ташкилотлаpи ва улаp томонидан ташкил этилган коpхоналаp, тобе шахслаp инвестиция фондининг инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси бўла олмайдилаp.

Тобе шахслаp деганда жисмоний ёки юpидик шахслаp - мазкур инвестиция фонди овоз беpувчи акциялаpининг 10 фоизидан оpтиғи тегишли бўлган инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ва унинг мансабдоp шахслаpи, муассислаpи, шунингдек ушбу инвестиция фонди акцияларининг 10 фоизидан ортиғи акциядорлар, инвестиция фондининг биpоp-биp юpидик ёки жисмоний шахсига овоз беpувчи акциялаpнинг 10 фоиздан оpтиғи тегишли бўлган акциядоpлик жамияти тушунилади. Тобе шахслаp жумласига инвестиция фондлаpини бошқаpиш тўғpисида мазкуp инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси билан контpакт тузган баpча инвестиция фондлаpи киpади";

42-бандда:

биринчи хатбошидаги "бошқарувчи компания", "бошқарувчи компания муассислари" сўзлари тегишли равишда "инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси", "инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси муассислари" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "бошқарувчи компания" сўзлари "инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси" сўзлари билан алмаштирилсин;

43-банддаги "бошқарувчи компания" сўзлари "инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси" сўзлари билан алмаштирилсин;

44 ва 45-бандлардаги "бошқарувчи компания" сўзлари "инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси" сўзлари билан алмаштирилсин;

46-банддаги "бошқарувчи компания" сўзлари "инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси" сўзлари билан алмаштирилсин;

47-банддаги "Бошқарувчи компания", "суд томонидан" сўзлари тегишли равишда "Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси", "суд тартибида" сўзлари билан алмаштирилсин;

48-банддаги "Бошқарувчи компания" сўзлари "Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси" сўзлари билан алмаштирилсин;

49-банддаги "бошқарувчи компания" сўзлари "инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси" сўзлари билан алмаштирилсин;

50-банддаги "Бошқарувчи компаниянинг", "депозитарий" сўзлари тегишли равишда "Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчисининг", "Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси" сўзлари билан алмаштирилсин;

VII бўлим номидаги "Депозитарий" сўзи "Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси" сўзлари билан алмаштирилсин;

51-банддаги "депозитарийда" сўзи "Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсида" сўзлари билан алмаштирилсин;

52-банддаги "депозитарий" сўзи "Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси" сўзлари билан алмаштирилсин;

53-банддаги "Депозитарий", "депозитарийнинг" сўзлари тегишли равишда "Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси", "ушбу депозитарийнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;

54-банддаги "Депозитарий" сўзи "Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси" сўзлари билан алмаштирилсин ҳамда "депозитарий билан" сўзлари чиқариб ташлансин;

55-банддаги "Депозитарийнинг" сўзи "Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

56-банддаги "Бошқарувчи компания", депозитарийнинг", "бошқарувчи компанияси" сўзлари тегишли равишда "инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси", "Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг", "инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси" сўзлари билан алмаштирилсин;

57-банддаги "бошқарувчи компанияси", "депозитарий", "бошқарувчи компания" сўзлари тегишли равишда "инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси", "Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси", "инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси" сўзлари билан алмаштирилсин;

58-банддаги "бошқарувчи компания ва депозитарийнинг" сўзлари "инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси", "Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

59-банддаги "бошқарувчи компанияси", "депозитарий", "Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази" сўзлари "инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси", "Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси", "Марказ" сўзлари билан алмаштирилсин;

60-банднинг ўн иккинчи хатбошидаги "компания бошқарувчиси" сўзлари "инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси" сўзлари билан алмаштирилсин ҳамда "депозитарий" сўзи чиқариб ташлансин;

61-банддаги "бошқарувчи компаниянинг" сўзлари "инвестиция активларининг ишончли бошқарувчисининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

63-банддаги "бошқарувчи компанияни", "бошқарувчи компания" "депозитарийга", "бошқарувчи компанияга" сўзлари тегишли равишда "инвестиция активларининг ишончли бошқарувчисини", "инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси", "Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига", "инвестиция активларининг ишончли бошқарувчисига" сўзлари билан алмаштирилсин;

65-банддаги "бошқарувчи компания" сўзлари "инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси сўзлари билан алмаштирилсин;

66-банддаги "бошқарувчи компания", "депозитарий" сўзлари тегишли равишда "инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси", "Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси" сўзлари билан алмаштирилсин;

67-банддаги "бошқарувчи компания" сўзлари "инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси" сўзлари билан алмаштирилсин;

68-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"68. Инвестиция фонди Марказга ўзининг инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ва мустақил аудитор тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади, шунингдек ҳар қандай манфаатдор шахснинг ёки ташкилотнинг ушбу маълумотлар билан танишиб чиқиш имкониятини таъминлайди";

70-банднинг биринчи хатбошидаги "бошқарувчи компания" сўзлари "инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси" сўзлари билан алмаштирилсин;

71-банддаги "депозитарий" сўзи "Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси" сўзлари билан алмаштирилсин;

74-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Инвестиция фонди юридик шахснинг бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклларига қайта ташкил этилиш ҳуқуқига эга эмас. Инвестиция фондини бирлаштириш, қўшиш, бўлиш, ажратиб чиқариш қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади";

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Инвестиция фондига берилган қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ёки уни бекор қилиш инвестиция фондининг белгиланган тартибда тугатилишига олиб келади";

г) 3-иловада:

5-банднинг еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"хусусийлаштиpиш инвестиция фонди юридик шахснинг бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклларига қайта ташкил этилиш ҳуқуқига эга эмас. Инвестиция фондини бирлаштириш, қўшиш, бўлиш, ажратиб чиқариш Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) томонидан амалга оширилади";

11-банддаги "энг кам ойлик иш ҳақининг 500 бараварини" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича эквивалентда 50 минг АҚШ долларини" сўзлари билан алмаштирилсин;

13-банддаги "бошқарувчи компания", "ХИФ депозитарийси", "Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази" сўзлари "инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси", "Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси", "Марказ" сўзлари билан алмаштирилсин;

III бўлим номидаги "бошқарувчи компания" сўзлари "инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси" сўзлари билан алмаштирилсин;

14-банддаги "бошқарувчи компания" сўзлари "инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси" сўзлари билан алмаштирилсин;

15-банддаги "бошқарувчи компания" сўзлари "инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси" сўзлари билан алмаштирилсин;

16-банддаги "бошқарувчи компания", "Марказий депозитарийнинг" сўзлари тегишли равишда "инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси", "Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

17-бандда:

иккинчи хатбошидаги "фонд дўконлари ва бошқа сотиш жойлари орқали" сўзлари "қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "депозитарий" сўзи "Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси" сўзлари билан алмаштирилсин;

19-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"19. ХИФлаp акциялаpини сотиш қимматли қоғозлаp бозоpи профессионал иштирокчилари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади";

20-банд чиқариб ташлансин;

21-банддаги "Институционал таpқатувчилаpнинг" сўзлари "Қимматли қоғозлаp бозоpи профессионал иштирокчиларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

27 ва 29-бандлардаги "Марказий депозитарий" сўзлари "Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси" сўзлари билан алмаштирилсин;

35-банддаги "бошқарувчи компания" сўзлари "инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси" сўзлари билан алмаштирилсин;

36-банд чиқариб ташлансин;

37-банддаги "депозитарий" сўзи "Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 2-сон, 9-модда):

а) 2.2.16-банддаги "профессионал бошқарувчи компаниялар" сўзлари "инвестиция активларининг ишончли бошқарувчилари" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 1-илованинг 1.21-2-бандидаги "бошқарувчи компаниялар", "профессионал бошқарувчи компаниялар" сўзлари тегишли равишда "инвестиция активларининг ишончли бошқарувчилари" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Қимматли қоғозлар депозитарийсини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида" 1999 йил 21 майдаги 263-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 5-сон, 27-модда):

а) муқаддимадаги "Қимматли қоғозлар бозорида депозитарийлар фаолияти тўғрисида"ги сўзлари "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 1 ва 2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлигининг ўз фаолиятини тезкор бошқариш ҳуқуқида ва хизматлар кўрсатишдан олинадиган даромадлар ҳамда бошқа тушумлар ҳисобига амалга оширадиган давлат унитар корхонаси шаклидаги Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси (кейинги ўринларда Марказий депозитарий деб аталади)ни ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Марказий депозитарий хизматлари учун тарифлар миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланади;

2. Белгилансинки, қуйидагилар Марказий депозитарийнинг мутлақ функциялари ҳисобланади:

эмиссиявий қимматли қоғозларни ҳисобга қўйиш, давлат эмиссиявий қимматли қоғозлари бундан мустасно;

эмиссиявий нақд бўлмаган қимматли қоғозларни сақлаш, давлат эмиссиявий нақд бўлмаган қимматли қоғозлари бундан мустасно;

марказий рўйхатдан ўтказувчи сифатида акциялар эгаларининг реестрларини ҳамда корпоратив облигациялар эгаларининг реестрларини юритиш;

унга сақлаш учун берилган қимматли қоғозларга нисбатан давлат ҳуқуқларини, шунингдек давлат томонидан қимматли қоғозларни бошқариш ваколати берилган шахсларнинг қимматли қоғозларга нисбатан ҳуқуқларини ҳисобга олиш;

депозитарийларнинг вакиллик ҳисобрақамларини юритиш;

биржа ва биржадан ташқари савдолар қатнашчиларининг унга сақлаш учун берилган қимматли қоғозлари савдога қўйилишидан олдин уларнинг мавжудлигини ва ҳақиқий эканлигини тасдиқлаш;

биржа ва биржадан ташқари савдоларда тузилган битишувларга мувофиқ савдолар қатнашчиларига унга сақлаш учун берилган қимматли қоғозларнинг етказиб берилишини таъминлаш;

эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни сақлаш, давлат эмиссиявий қимматли қоғозлари бундан мустасно;

Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалага чиқарилган қимматли қоғозларни ҳисобга олиш;

Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида муомалага чиқарилган қимматли қоғозларни ҳисобга олиш;

инвестиция фондлари томонидан чиқарилган ва уларга тегишли қимматли қоғозларга нисбатан ҳуқуқларни ҳисобга олиш;

депозитарийлар депонентларининг ягона базасини юритиш;

депозитарийлардаги депо ҳисобварақлари бўйича эмиссиявий қимматли қоғозлар (давлат эмиссиявий қимматли қоғозлари бундан мустасно) ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни жамлаш ва туркумлаштириш";

в) қуйидаги мазмундаги 2-1-банд қўшилсин:

"2-1. Марказий депозитарий марказий рўйхатдан ўтказувчи функцияларини бажаришда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

қимматли қоғозлар номинал сақловчиларидан акциялар эгаларининг реестрларини ҳамда корпоратив облигациялар эгаларининг реестрларини шакллантириш учун зарур бўлган маълумотларни сўраш ва олиш.

Марказий депозитарий марказий рўйхатдан ўтказувчи функцияларини бажаришда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Марказий депозитарий марказий рўйхатдан ўтказувчи функцияларини бажаришда:

акциялар эгалари ҳамда корпоратив облигациялар эгаларининг муайян санадаги ҳолатига кўра шакллантирилган реестрларини сақлашга;

акциялар эгаларининг реестрлари ҳамда корпоратив облигациялар эгаларининг реестрларидаги маълумотларни қонун ҳужжатларига мувофиқ тақдим этишга;

акциялар эгаларининг реестрлари ҳамда корпоратив облигациялар эгаларининг реестрларидаги маълумотларнинг маҳфийлигини таъминлашга мажбур.

Марказий депозитарий марказий рўйхатдан ўтказувчи функцияларини бажаришда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин";

г) 3-банднинг бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

д) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"7. Қуйидагиларга:

Марказий депозитарийга:

акциядорлик жамиятларига улар томонидан корпоратив хатти-ҳаракатларни амалга оширишда ҳамда қимматли қоғозлар эмиссиясини тайёрлашда маслаҳат хизматлари кўрсатишга;

олдиндан ҳақ ундирмасдан амалда кўрсатилган хизматлар учун ҳақ олган ҳолда депозитар хизматлар кўрсатишга рухсат берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан унинг ихтиёрида қоладиган маблағларнинг бир қисмини Марказий депозитарийнинг моддий-техника базасини ривожлантиришга йўналтиришга рухсат берилсин".


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2002 йил 28 июндаги 236-сон қарорига 1-илованинг "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази" бўлимидаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 36-модда) "(қимматли қоғозлар бозоридаги инвестиция институтларининг фаолияти)" сўзлари чиқариб ташлансин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 февралдаги 66-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 14-модда) билан тасдиқланган Биржа фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомнинг 6-банди "е" кичик бандининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"қонун ҳужжатларига мувофиқ қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси ёки инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси сифатида профессионал фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган биржа аъзоларининг фонд биржасида (фондли бўлимларни ташкил этган бошқа биржаларнинг ҳам) биржа савдоларига қўйилиши".


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Хусусийлаштирилган корхоналарни корпоратив бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 19 апрелдаги 189-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 32-модда):

а) 1-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчилари тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ";

б) 2-иловада:

2-банддаги "профессионал бошқарувчи компаниялар" сўзлари "инвестиция активларининг ишончли бошқарувчилари" сўзлари билан алмаштирилсин;

5-банднинг иккинчи хатбошидаги "профессионал бошқарувчи компаниялар" сўзлари "инвестиция активларининг ишончли бошқарувчилари" сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 3-иловада:

илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчилари тўғрисида Низом";

1-банддаги "бошқарувчи компанияларга" сўзлари "инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиларига" сўзлари билан алмаштирилсин;

2-банддаги "компанияни бошқаришга" сўзлари "инвестиция активларини ишончли бошқарувга" сўзлари билан алмаштирилсин;

3-банддаги "бошқарувчи компания" сўзлари "инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси" сўзлари билан алмаштирилсин;

4-банддаги "Бошқарувчи компания" сўзлари "Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси" сўзлари билан алмаштирилсин;

5-бандда:

биринчи хатбошидаги "Бошқарувчи компания" сўзлари "Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Бошқарувчи компаниянинг" сўзлари "Инвестиция активлари ишончли бошқарувчисининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Бошқарувчи компаниялар" сўзлари "Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчилари" сўзлари билан алмаштирилсин;

7-банднинг биринчи хатбошидаги "қуйидагилар" сўзидан кейин "инвестиция активларини" сўзлари қўшилсин;

II бўлим номидаги "Ишончли бошқарув" сўзларидан олдин "Инвестиция активларининг" сўзлари қўшилсин;

9-бандда:

биринчи хатбошидаги "Бошқарувчи компаниянинг" сўзлари "Инвестиция активлари ишончли бошқарувчисининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги "ишончли бошқарувчи" сўзларидан олдин "инвестиция активларининг" сўзлари қўшилсин;

ўнинчи ва ўн биринчи хатбошидаги "бошқарувчи компания", "бошқарувчи компанияга" сўзлари тегишли равишда "инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси", "инвестиция активларининг ишончли бошқарувчисига" сўзлари билан алмаштирилсин;

10-банддаги "бошқарувчи компания" сўзлари "инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси" сўзлари билан алмаштирилсин;

11 ва 12-банддаги "бошқарувчи компания" сўзлари "инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси" сўзлари билан алмаштирилсин;

13-банддаги "бошқарувчи компания", "бошқарувчи компаниянинг" сўзлари тегишли равишда "инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси", "инвестиция активларининг ишончли бошқарувчисининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

14-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"14. Шартномани бажариш жараёнида инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси томонидан бошқарув таъсисчиси мулкига олинадиган пул маблағлари инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси объектига киритилади. Бунда инвестиция активлари ишончли бошқарувчисининг ушбу пул маблағларини бериш тўғрисида ўзи билан бошқарув таъсисчиси ўртасида қўшимча битимлар тузиши талаб қилинмайди. Инвестиция активлари ишончли бошқарувчисининг бундай хатти-ҳаракатларни содир этиш натижасида пайдо бўлган мажбуриятлари кўрсатиб ўтилган пул маблағлари ҳисобига бажарилади.

Инвестиция активларини ишончли бошқариш шартномасида инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси томонидан бошқарув таъсисчиси мулкига олинган барча пул маблағларининг улар инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси томонидан олингандан кейин дарҳол тўлиқ ҳажмда бошқарув таъсисчисига берилиши кераклиги назарда тутилган тақдирда кўрсатиб ўтилган қоида амал қилмайди";

15-банддаги "Ишончли бошқарув" сўзларидан олдин "Инвестиция активларининг" сўзлари қўшилсин, шунингдек "бошқарувчи компаниянинг" сўзлари "инвестиция активларининг ишончли бошқарувчисининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

16-банддаги "Бошқарувчи компаниянинг", "бошқарувчи компания" сўзлари тегишли равишда "Инвестиция активлари ишончли бошқарувчисининг", "инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси" сўзлари билан алмаштирилсин, шунингдек "ишончли бошқарув" сўзларидан олдин "инвестиция активларини" сўзлари қўшилсин;

17-бандда:

биринчи хатбошидаги "Бошқарувчи компаниянинг" сўзлари "Инвестиция активлари ишончли бошқарувчисининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "ишончли бошқарув" сўзларидан олдин "инвестиция активларини" сўзлари қўшилсин;

тўртинчи хатбошидаги "бошқарувчи компания" сўзлари "инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "бошқарувчи компания" сўзлари "инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси" сўзлари билан алмаштирилсин;

18-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошидаги "Ишончли бошқарув" сўзларидан олдин "Инвестиция активларини" сўзлари қўшилсин;

20-банд матнидаги "бошқарувчи компания", "Бошқарувчи компаниянинг" сўзлари тегишли равишда "инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси", "Инвестиция активлари ишончли бошқарувчисининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

21-банддаги "Бошқарувчи компания" сўзлари "Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси" сўзлари билан алмаштирилсин;

22-банддаги "бошқарувчи компаниянинг" сўзлари "Инвестиция активлари ишончли бошқарувчисининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

23-банддаги "бошқарувчи компанияга" сўзлари "Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчисига" сўзлари билан алмаштирилсин;

III бўлим номидаги "Ишончли бошқарув" сўзларидан олдин "Инвестиция активларини" сўзлари қўшилсин;

24-бандда:

биринчи хатбошидаги "Бошқарувчи компанияга", "бошқарувчи компаниянинг" сўзлари тегишли равишда "Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчисига", "инвестиция активлари ишончли бошқарувчисининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "ишончли бошқарувчида", "Ишончли бошқарув" сўзлари тегишли равишда "инвестиция активларининг ишончли бошқарувчисида", "Инвестиция активларини ишончли бошқарув" сўзлари билан алмаштирилсин;

25-банддаги "бошқарувчи компаниялар", "бошқарувчи компания" сўзлари тегишли равишда "инвестиция активларининг ишончли бошқарувчилари", "инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси" сўзлари билан алмаштирилсин;

26-бандда:

биринчи хатбошидаги "бошқарувчи компания" сўзлари "инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Бошқарувчи компания" сўзлари "Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси" сўзлари билан алмаштирилсин, шунингдек "ишончли бошқарув" сўзларидан олдин "инвестиция активларини" сўзлари қўшилсин;

27-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"27. Инвестиция активларини ишончли бошқарув муассиси томонидан пул маблағларини инвестиция активларининг ишончли бошқарувчисига бериш нақд бўлмаган пул маблағларини унинг томонидан очиладиган алоҳида ҳисоб рақамига ўтказиш ёки нақд маблағларни инвестиция активлари ишончли бошқарувчисининг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказиш йўли билан амалга оширилади".

28-банддаги "Бошқарувчи компания" сўзлари "Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси" сўзлари билан алмаштирилсин;

IV бўлим номидаги "Бошқарувчи компания" сўзлари "Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси" сўзлари билан алмаштирилсин;

29-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"29. Бошқарув муассиси инвестиция активларини ишончли бошқарув тўғрисидаги шартномани тузишда инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси фаолиятини чеклаш ҳуқуқига эга, ушбу чеклашлар инвестиция активларининг ишончли бошқарувчисига қуйидагиларни тақиқлайди:

ўз бошқарувида бўлган пул маблағлари ҳисобига ўз мулкидаги, ўз муассиси мулкидаги қимматли қоғозларни сотиб олиш;

ўз бошқарувидаги қимматли қоғозларни ўз мулкига, ўз муассислари мулкига бегоналаштириш, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача қоида белгиланмаган бўлса;

инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси айни бир вақтда бошқа шахс томонида брокер (воситачи, ишончли вакил) сифатида иш кўрадиган битишувлар тузиш;

ўзи ва ўзининг муассислари томонидан чиқарилган қимматли қоғозларни ўз бошқарувида бўлган пул маблағлари ҳисобига сотиб олиш;

тугатиш жараёнида бўлган ташкилотларнинг қимматли қоғозларини ўз бошқарувида бўлган пул маблағлари ҳисобига сотиб олиш;

ўзига тобе шахслар томонидан чиқарилган қимматли қоғозларини ўз бошқарувида бўлган пул маблағлари ҳисобига сотиб олиш;

инвестиция активларини ўзига тобе шахсларга жойлаштириш;

ўз бошқарувида бўлган қимматли қоғозларни ушбу банднинг иккинчи-саккизинчи хатбошида белгиланган қимматли қоғозларга алмаштириш;

ўз бошқарувида бўлган қимматли қоғозларнинг тўлов муддатини 30 календарь кундан кўпроқ муддатга кечиктиришни ёки уни бўлиб-бўлиб тўлашни назарда тутувчи шартномалар бўйича ўзгага бериш;

ўз бошқарувида бўлган қимматли қоғозларни ўз мажбуриятларини (бошқарувчи томонидан ишончли бошқарув тўғрисидаги тегишли шартнома бажарилиши муносабати билан пайдо бўладиган мажбуриятлардан ташқари), ўз муассислари мажбуриятларини, бошқа ҳар қандай учинчи шахсларнинг мажбуриятларини бажаришни таъминлаш учун гаровга бериш;

ўз бошқарувида бўлган қимматли қоғозларни учинчи шахснинг депозит тасарруфчиси ва (ёки) олувчиси сифатида белгиланган ҳолда сақлашга бериш;

ўз бошқарувида бўлган пул маблағларини учинчи шахслар фойдасига омонатга қўйиш ёхуд кўрсатилган маблағларни учинчи шахс (шахслар) тасарруфчиси этиб белгиланган ҳисоб рақамига (ҳисоб рақамларига) ўтказиш;

ўз бошқарувида бўлган пул маблағлари ҳисобига ҳар қандай учинчи шахслар улар бўйича тўловнинг олувчилари этиб белгиланган суғурта шартномаларини тузиш (суғурта полисларини сотиб олиш).

Қонун ёки шартномада инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси фаолиятига қўшимча чеклашлар белгиланиши мумкин".

30-банддаги "Бошқарувчи компания" сўзлари "Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси" сўзлари билан алмаштирилсин;

V бўлим номидаги "Бошқарувчи компания" сўзлари "Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси" сўзлари билан алмаштирилсин;

31-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"31. Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчисини бошқарув муассисига хизматлар кўрсатгани учун тақдирлаш пули асосий ва қўшимча (мукофот) тақдирлаш тарзида тўланади.

Инвестиция активлари ишончли бошқарувчисининг асосий тақдирлаш пули бир йил учун белгиланган суммада, чораклар бўйича тақсимлаган ҳолда ёки у бошқарадиган активлардан олинган даромадга нисбатан фоизлар ҳисобида белгиланади. Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси оладиган асосий тақдирлаш пулининг умумий миқдори ва хусусияти шартномада белгиланади.

Инвестиция активлари ишончли бошқарувчисининг қўшимча (мукофот) тақдирлаш пули шартномага мувофиқ йил натижаларига кўра тўланади";

32-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Инвестиция активларини ишончли бошқаришда инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси томонидан қилинган барча харажатлар миқдори, уларни тўлаш муддатлари ва тартиби ҳамда инвестиция активларининг ишончли бошқарувчисини бошқарув муассисига кўрсатилган хизматлар учун тақдирлаш пули тўлаш улар ўртасида тузиладиган инвестиция активларини ишончли бошқариш шартномасида белгиланади";

VI бўлим номидаги "Бошқарувчи компанияни" сўзлари "Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчисини" сўзлари билан алмаштирилсин;

33-банддаги "Бошқарувчи компанияни", "бошқарувчи компания" сўзлари тегишли равишда "Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчисини", "инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Қимматли қоғозлар иккиламчи бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 29 апрелдаги 196-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 33-модда):

а) 1-иловада:

1-банддаги "Қимматли қоғозлар бозорининг фаолият кўрсатиш механизми тўғрисида" сўзлари "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида" сўзлари билан алмаштирилсин, шунингдек "(ташкилотлари)" сўзлари чиқариб ташлансин;

2-бандда:

иккинчи хатбошидаги "ҳисоб-китоб-клиринг палаталари (ташкилотлари)" сўзлари "ҳисоб-китоб-клиринг палаталари" сўзлари билан алмаштирилсин, шунингдек "(инвестиция институти)" сўзлари чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбошидаги "Марказий депозитарийнинг" сўзлари "Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси (кейинги ўринларда Марказий депозитарий деб юритилади)";

7-банднинг иккинчи хатбошидан "иккинчи даражали" сўзлари чиқариб ташлансин;

9-банднинг тўртинчи хатбошидан "иккинчи даражали" сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 2-иловада:

илова номидаги "депозитарий тизимида" сўзлари "депозитарийлар тизимида" сўзлари билан алмаштирилсин;

1-банддаги "Қимматли қоғозлар бозорида депозитарийлар фаолияти тўғрисида", "Қимматли қоғозлар бозорининг фаолият кўрсатиш механизми тўғрисида", "депозитарий тизимида" сўзлари тегишли равишда "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида", "депозитарийлар тизимида" сўзлари билан алмаштирилсин;

2-банддаги "депозитарий тизимида", "Марказий депозитарий" сўзлари тегишли равишда "депозитарийлар тизимида", "Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси (кейинги ўринларда Марказий депозитарий деб юритилади)" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятни (инвестиция институтларининг қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятини) лицензиялаш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 2003 йил 9 июлдаги 308-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 60-модда):

а) қарорнинг номидаги ва 1-бандидаги "(инвестиция институтларининг қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятини)" сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 1-иловада:

илова номидаги "(инвестиция институтларининг қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятини)" сўзлари чиқариб ташлансин;

1-банддан "(инвестиция институтларининг қимматли қоғозлар бозоридаги фаолияти) турлари" сўзлари чиқариб ташлансин;

2-банддан "(инвестиция институтларининг қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятини)" сўзлари чиқариб ташлансин;

3-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Қимматли қоғозлар бозоридаги касбий фаолиятни фақат юридик шахслар амалга оширишлари мумкин";

4-банддан "турлари" сўзи чиқариб ташлансин;

5-банддан "турлари" сўзи чиқариб ташлансин;

6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6. Лицензиялар қимматли қоғозлар бозорида қуйидаги касбий фаолиятни:

инвестиция воситачиси (брокери, дилери);

инвестиция маслаҳатчиси;

инвестиция фонди;

инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси;

депозитарий;

ҳисоб-китоб-клиринг палатаси;

трансфер-агент;

қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси сифатида амалга ошириш учун берилади.

Лицензия талабгорига унинг аризасига кўра қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятни ёки ушбу фаолиятнинг бир қисмини амалга ошириш учун лицензия берилиши мумкин. Қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятни амалга ошириш учун лицензия қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятни қўшиб олиб бориш учун белгиланган чекловларни ҳисобга олган ҳолда берилади.

Қимматли қоғозлар бозоридаги касбий фаолият юридик ёки жисмоний шахс томонидан фақат лицензияда кўрсатилган фаолият тури бўйича амалга оширилиши мумкин. Лицензияни ёки унинг бўйича ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш тақиқланади";

7-бандда:

"в" кичик банддаги "инвестиция институтлари" сўзлари "қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари" сўзлари билан алмаштирилсин;

"г" кичик банддаги "ходимнинг бўлиши" сўзларидан кейин "ҳамда ички назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш вазифасига кирувчи камида битта ходим (назоратчи) бўлиши" сўзлари қўшилсин;

"д" кичик бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"қуйидаги шахслар лицензиатнинг раҳбари бўлиши мумкин эмас";

учинчи ва тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Қимматли қоғозлар бозоридаги касбий фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларда, фонд биржаларида ёхуд иқтисодий, молиявий ва юридик фаолият соҳаларида, ахборот технологиялари соҳасида ёки кўрсатиб ўтилган йўналишлар бўйича давлат бошқаруви органларидаги ишда камида икки йиллик иш стажига эга бўлмаган шахслар;

якка ҳолда ижро этувчи орган функцияларини бажарган, коллегиал ижро этувчи орган таркибига кирган ёки ушбу шахсларнинг айби билан йўл қўйилган лицензия талаблари ва шартлари бузилганлиги учун кўрсатиб ўтилган ташкилотларда касбий фаолиятни амалга оширишга берилган лицензияларнинг амал қилиши тўхтатилган пайтда, агар бундай тўхташ пайтидан бошлаб уч йилдан кам вақт ўтган бўлса, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси, фонд биржаси, кредит, суғурта ёки аудиторлик ташкилотининг муассислари бўлган шахслар";

7-банддаги ўн учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

8-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"8. Қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятнинг икки ва ундан ортиқ қисмларига лицензия олишда лицензия талабгорига қуйидаги талаблар қўйилади:

қонун ҳужжатларига мувофиқ қимматли қоғозлар бозорида фаолиятнинг қўшимча (қўшиб олиб бориладиган) қисми қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятнинг амалга ошириладиган қисмига мувофиқ бўлиши керак;

қимматли қоғозлар бозорида қўшимча (қўшиб олиб бориладиган) фаолият қисмини амалга ошириш ниятида бўлган лицензия талабгори ёки лицензиат лицензияловчи органга мазкур Низомда кўрсатилган лицензияланадиган фаолиятнинг тегишли қисмига ҳужжатларни тақдим этиши ва касбий фаолиятнинг қўшиб олиб бориладиган қисмларидан бири учун энг кўп даражада белгиланган ўз маблағлари (сармоя)нинг етарли миқдорига эга бўлиши керак.

Лицензияловчи органнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида лицензия талаблари ва шартлари унга ҳам жорий этиладиган лицензиатнинг ва унинг таркибий бўлинмасининг қўшиб олиб бориладиган касбий фаолият қисмини амалга оширишга қўйиладиган талаблар ва унинг тартиби, шунингдек уларнинг касбий фаолиятни қўшиб олиб боришга ва қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга оширишга чекловлар белгиланади";

9-бандда:

"а" кичик бандда:

иккинчи хатбошидан "юридик шахс учун" сўзлари чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"лицензия талабгори қимматли қоғозлар бозорида амалга ошириш ниятида бўлган касбий фаолият";

"б" кичик банддан "юридик шахс учун" ва "жисмоний шахс учун - якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси" сўзлари чиқариб ташлансин;

"ж" кичик банддан "лицензия талабгори бўлган жисмоний шахснинг ёхуд" ва "юридик шахснинг" сўзлари чиқариб ташлансин;

"з" кичик банддаги "хизмат" сўзи "маҳфий" сўзи билан алмаштирилсин;

"и" кичик банддан "алоҳида турларини" сўзлари чиқариб ташлансин;

"к" кичик банднинг биринчи хатбошидан "юридик шахс" сўзлари чиқариб ташлансин;

9-банддаги ўн бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

10-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Инвестиция воситачиси, инвестиция маслаҳатчиси ва инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси сифатида касбий фаолиятни амалга оширишга лицензия олиш учун лицензия талабгори қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:"

учинчи хатбошидаги "бошқарувчи компания, инвестиция компанияси" сўзлари "ва инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ички назорат тўғрисидаги Низом нусхаси";

11-бандда:

биринчи хатбошидаги "Инвестиция фонди касбий фаолиятини" сўзлари "Инвестиция фонди сифатида касбий фаолиятни" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"инвестиция фонди билан инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ўртасида контракт тузилганлиги тўғрисидаги дастлабки шартноманинг лицензиат томонидан тасдиқланган нусхаси";

тўртинчи хатбошидаги "депозитарий" сўзи "Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси" сўзлари билан алмаштирилсин;

12-банддаги "Марказий депозитарийнинг" сўзлари "Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

13-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Қимматли қоғозлар бозорида ҳисоб-китоб-клиринг палатаси сифатида касбий фаолиятни амалга оширишга лицензия олиш учун лицензия талабгори қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:";

14-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"14. Қимматли қоғозлар бозорида трансфер агент сифатида касбий фаолиятни амалга оширишга лицензия олиш учун лицензия талабгори қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

трансфер-агент регламенти;

трансфер-агент хизмати кўрсатиш тўғрисидаги намунавий шартнома";

15-банднинг биринчи хатбошидаги "биржадан ташқари савдо ташкилотчиси фаолиятини амалга оширишга" сўзлари "биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси сифатида касбий фаолиятни амалга оширишга" сўзлари билан алмаштирилсин;

20-банддан "турлари" сўзи чиқариб ташлансин;

24-банднинг тўртинчи хатбошидаги "тури (турлари)" сўзлари "қисми (қисмлари)" сўзлари билан алмаштирилсин;

25-банднинг тўртинчи хатбошидаги "Бошқарувчи компания" сўзлари "Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси" сўзлари билан алмаштирилсин;

31-бандда:

биринчи хатбошидан "юридик шахс бўлган" сўзлари чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

40-бандда:

биринчи хатбошидаги "ҳар бир тури" сўзлари "ҳар бир қисми" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидан "юридик шахслар учун" сўзлари чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи-тўққизинчи хатбоши тегишли равишда тўртинчи-саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

42-банддаги "икки ва ундан ортиқ турига" сўзлари "икки ва ундан ортиқ қисмига" сўзлари билан алмаштирилсин;

Қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятни (инвестиция институтларининг қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятини) лицензиялаш схемасида:

схема номидан "(инвестиция институтларининг қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятини)" сўзлари чиқариб ташлансин;

1-босқичда:

"Субъектлар" устунидан "жисмоний шахс" сўзлари чиқариб ташлансин;

"Тадбирлар" устунининг 1-бандидан "(инвестиция институтларининг қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятини)" сўзлари чиқариб ташлансин.




Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 2 октябрдаги

221-сон қарорига

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Республикада қимматли қоғозлар бозорининг фаолият кўрсатишини тартибга солиш ва уни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1995 йил 7 сентябрдаги 351-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг Апелляцияларни кўриб чиқиш кенгаши таркибини тасдиқлаш тўғрисида" 1998 йил 15 сентябрдаги 395-сон қарори ва қарорга 2-илова.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "2001-2002 йилларда хорижий инвесторларни жалб этган ҳолда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича келгусидаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2001 йил 9 мартдаги 119-сон қарорига 6-илова II бўлими 17-банди "г" кичик бандининг ўн учинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 3-сон, 17-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2002 йил 27 февралдаги 70-сон қарорига илованинг 1-банди, 3-бандининг ўн еттинчи хатбоши, 5-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 2-сон, 11-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳамда айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2002 йил 5 сентябрдаги 317-сон қарорига илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 9-сон, 50-модда).


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2003 йил 9 июлдаги 307-сон қарорининг 2-банди, шунингдек қарорга 1-илова 1-бандининг "а" кичик банди ва 3-банди ҳамда қарорга 2-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 59-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 40-41-сон, 412-модда.