язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2008 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.01.2008 й. 18-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.01.2008 й.

N 18



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Фахрий унвонлар учун тўловлар миқдорини ошириш

тўғрисида" 2007 йил 17 декабрдаги ПФ-3942-сон Фармони)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фахрий унвонлар учун тўловлар миқдорини ошириш тўғрисида" 2007 йил 17 декабрдаги ПФ-3942-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 28 январдаги

18-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1994 йил 10 январдаги 6-сон қарори 8-бандининг учинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 7 июндаги 274-сон қарори билан" сўзлари "қонун ҳужжатлари билан" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида" 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарорига 2-илованинг 22-бандидаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 12-сон, 64-модда) "энг кам ойлик иш ҳақининг 60 фоизи миқдорида" сўзлари "энг кам ойлик иш ҳақининг 1,6 баравари миқдорида" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 5-сон, 20-модда.