язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2008 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.09.2008 й. ПҚ-962-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

23.09.2008 й.

N ПҚ-962



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш ва ўзлаштириш жараёнини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 24 июлдаги ПҚ-927-сонли қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мамлакатни ислоҳ қилиш ва янгилашнинг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш масалалари бўйича Давлат маслаҳатчисининг хизмати (Ш.Х. Файзиев) зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2008 йил 23 сентябрдаги

ПҚ-962-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

баъзи қарорларига киритиладиган

ўзгартиш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 26 июлдаги ПҚ-136-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 8-бандида:

"в" кичик бандининг саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда транспорт, транспорт коммуникациялари ҳамда халқаро логистика, ташқи савдо юкларини ташишни мақбуллаштириш, республиканинг транзит потенциалини ошириш ва транспорт-коммуникация тизимларини халқаро транспорт коммуникацияларига интеграциялаш мақсадида янги транспорт йўналишлари (йўлаклари)ни ишлаб чиқиш соҳасида ташқи иқтисодий сиёсат масалалари бўйича таклифлар тайёрлайди";

"в" кичик бандининг ўн еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш, экспорт-импортни лицензиялаш, экспорт контрактларни рўйхатга олиш ва импорт контрактларни экспертизадан ўтказиш, бошқа савдо-иқтисодий шартномаларни рўйхатга ва ҳисобга олиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширади";

"д" кичик банди қуйидаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш учун инвестицион таклифларнинг ягона базасини шакллантиради ва мунтазам янгилаб боради;

республика Ҳукумати номидан хорижий инвестор билан қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда инвестиция шартномаларини тузади";

қуйидаги мазмундаги "е" кичик банди билан тўлдирилсин:

"е) унга юкланган бошқа вазифаларни белгиланган тартибда амалга оширади".


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 39-сон, 393-модда.