язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2007 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.12.2007 й. 263-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.12.2007 й.

N 263



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасининг адлия органлари ва муассасалари фаолиятини молиялаштириш учун йўналтириладиган маблағларидан фойдаланишда қонун ҳужжатларини бир хилда қўллаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев





Вазирлар Маҳкамасининг

2007 йил 21 декабрдаги

263-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Туғилганлик, никоҳ қайд этилганлиги ва ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномалар шаклини тасдиқлаш, герб йиғимини жорий қилиш тўғрисида" 1997 йил 30 июндаги 330-сон қарорининг 2-банди.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2003 йил 30 апрелдаги 197-сон қарорига илованинг 9-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 34-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 50-51-сон, 523-модда