ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2007 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.06.2007 й. 129-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.06.2007 й.

N 129



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада

ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      Ш.Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2007 йил 26 июндаги

129-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 9 мартдаги 124-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 3-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун иқтисодий жазоларни қўллаш тўғрисидаги низом III бўлимининг 5-бандидаги "молия органлари" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари" сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш муассасаларини молиялаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2005 йил 28 сентябрдаги 217-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 9-10-сон, 51-модда):

а) 2-иловада:

10-банддаги "харажатлар гуруҳига бўлмасдан битта сумма билан" сўзлари "белгиланган тартибда" сўзлари билан алмаштирилсин;

13-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"13. БТСЁ қишлоқ муассасалари харажатларини молиялаштириш (уларни тўлаш) тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ҳисобот йилининг охирида БТСЁ муассасалари ҳисоб рақамларида қолган маблағлар олиб қўйилмайди ва уларни ривожлантириш учун фойдаланилади";

б) 3-иловада:

9-банддаги "харажатлар гуруҳи бўйича бўлмасдан битта суммада" сўзлари "белгиланган тартибда" сўзлари билан алмаштирилсин;

13-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"13. БТСЁ ШЭ муассасалари харажатларини молиялаштириш (уларни тўлаш) тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ белгиланган тартибда амалга оширилади";

14-банднинг биринчи хатбоши чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 25-26-сон, 263-модда






































Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск