ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари / 2007 й. /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.01.2007 й. ПФ-3840-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
03.01.2007 й.
N ПФ-3840
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ФАРМОНЛАРИГА
ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Турар жой биноларини сифатли капитал таъмирлаш, шунингдек аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қуйидаги Фармонларига ўзгартишлар киритилсин:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Уй-жой мулкдорлари ширкатларининг фаолиятини ривожлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2002 йил 26 февралдаги ПФ-3038-сон Фармонининг 3-бандидаги "2006" рақами "2007" рақами билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва коммунал хизмат кўрсатиш корхоналарини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 23 сентябрдаги ПФ-3662-сон Фармонининг:
1-бандидаги "2006 йилда" сўзлари "2006-2007 йилларда" сўзлари билан алмаштирилсин;
2-бандининг иккинчи хатбошидаги "2006 йилги" сўзлари "2006-2007 йиллардаги" сўзлари билан алмаштирилсин;
3-бандининг иккинчи хатбошидаги "2006 йил" ва "2007 йилдан бошлаб" сўзлари тегишли равишда "2006-2007 йиллар" ва "2008 йилдан бошлаб" сўзлари билан алмаштирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 1-2-сон, 4-модда
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2007 йил, 1-сон, 19-модда