ЎзР Конунчилиги
ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2006 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.12.2006 й. 262-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги ҚарориПолный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
21.12.2006 й.
N 262
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА
ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ВА БАЪЗИЛАРИНИ
ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2006-2008 йилларда
тўқимачилик корхоналарини модернизация қилиш ва техникавий қайта
жиҳозлаш Дастури тўғрисида" 2006 йил 13 ноябрдаги ПҚ-510-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2006-2008 йилларда тўқимачилик корхоналарини модернизация қилиш ва техникавий қайта жиҳозлаш Дастури тўғрисида" 2006 йил 13 ноябрдаги ПҚ-510-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика тўқимачилик тармоғига инвестициялар жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 27 январдаги 38-сон қарорига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
6-банддаги "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси ҳузуридаги эксперт кенгаши томонидан маъқулланган" сўзлари "Енгил саноат корхоналарини қуриш, қайта ихтисослаштириш ва модернизация қилиш бўйича таклифларни кўриб чиқадиган идоралараро экспертлар кенгаши томонидан маъқулланган" сўзлари билан алмаштирилсин;
7-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарорига 1-илованинг 77-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 9-10-сон, 48-модда);
Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси ҳузуридаги енгил саноат корхоналарини қуриш, қайта ихтисослаштириш ва замонавийлаштириш бўйича таклифларни кўриб чиқиш эксперт кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2005 йил 25 октябрдаги 235-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 51-52-сон, 514-модда.