ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2006 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.12.2006 й. 260-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.12.2006 й.

N 260



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Алкоголли

маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш самарадорлигини

оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"

2006 йил 7 ноябрдаги ПҚ-505-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2006 йил 7 ноябрдаги ПҚ-505-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Алкоголли ва тамаки маҳсулотларига акциз маркаларининг янги намуналарини жорий этиш тўғрисида" 2004 йил 4 февралдаги 54-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 2-сон, 9-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                  Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 18 декабрдаги

260-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 14 августдаги 285-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида четдан келтириладиган ва республиканинг ўзида ишлаб чиқариладиган тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликларга акциз маркалари қўллаш тартиби тўғрисидаги Низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 8-сон, 24-модда):


а) 8-банднинг биринчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"8. Акциз маркалари мажбурий тартибда маркаланиши зарур бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи ва четдан келтирувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг буюртманомалари бўйича, буюртманомаларда тегишли равишда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун - жойлардаги Давлат солиқ инспекцияси, импорт қилувчилар учун - Давлат божхона қўмитаси томонидан:

алкоголли маҳсулотлар маҳаллий ишлаб чиқарувчиларига - буюртма берилаётган акциз маркалари миқдори номинал қийматининг 50 фоизи тўланганлиги;

тамаки маҳсулотлари маҳаллий ишлаб чиқарувчиларига - буюртма берилаётган акциз маркалари миқдорининг номинал қиймати тўлиқ тўланганлиги;

алкоголли маҳсулотларни импорт қилувчиларга - буюртма берилаётган акциз маркалари миқдорининг номинал қиймати тўлиқ ҳажмда ҳамда акциз солиғининг 50 фоизи тўланганлиги;

тамаки маҳсулотларини импорт қилувчиларга - буюртма берилаётган акциз маркалари миқдорининг номинал қиймати тўлиқ ҳажмда ҳамда акциз солиғининг барча суммаси тўланганлиги тўғрисида белги қўйилган тақдирда "Пахта-банк"нинг минтақавий бўлинмалари томонидан берилади";


б) 9-банднинг иккинчи жумласига "қайд этилади" сўзларидан кейин "шунингдек алкоголли маҳсулот қуйиладиган истеъмол идишининг литрдаги ҳажми кўрсатилади" сўзлари қўшилсин;


в) 14-бандда:

иккинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Тамаки маҳсулотларининг маҳаллий ишлаб чиқарувчилари акциз маркаларини уларнинг номинал қиймати бўйича, алкоголли маҳсулотларнинг маҳаллий ишлаб чиқарувчилари эса - акциз маркалари номинал қийматининг 50 фоизини тўлагандан кейин сотиб оладилар. Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли маҳсулотларни импорт қилувчилар акциз маркаларини уларнинг номинал қиймати бўйича сотиб оладилар";

тўртинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Тамаки маҳсулотларини импорт қилувчилар акциз маркаларини акциз солиғини тўлиқ миқдорда, алкоголли маҳсулотларни импорт қилувчилар эса - акциз солиғи суммасининг 50 фоизини тўлагандан кейин сотиб оладилар";


г) Ишлаб чиқариладиган акциз товарларини маркалашнинг ва акциз солиғининг бюджетга келиб тушишининг принципиал схемаси, Импорт қилинадиган акциз товарларини маркалашнинг ва бюджетга акциз солиғи келиб тушишининг принципиал схемаси, Жисмоний шахслар томонидан олиб келинадиган акциз товарларини маркалашнинг ва бюджетга акциз солиғи тўлашнинг принципиал схемаси чиқариб ташлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларнинг айланиши устидан давлат монополиясини кучайтириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида алкоголли ва тамаки маҳсулотларини сотишдан бюджетга тушумни кўпайтириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1998 йил 21 майдаги 221-сон қарори 1-бандининг учинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"тамаки маҳсулотларини импорт қилувчилар акциз маркаларини акциз солиғини тўлиқ миқдорда, алкоголли маҳсулотларни импорт қилувчилар эса - акциз солиғи суммасининг 50 фоизини тўлагандан кейин сотиб оладилар".


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларнинг айланиши устидан давлат назоратини мустаҳкамлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1999 йил 5 январдаги 2-сон қарорининг 9-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 1-сон, 2-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"9. Алкоголли маҳсулотларга акциз маркалари ҳар 2 йилда белгиланган тартибда янгиланадиган тартиб ўрнатилсин, бунда уларнинг сифати ва муҳофаза даражасини тубдан яхшилаш назарда тутилсин".


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасига четдан келтириладиган ва республиканинг ўзида ишлаб ишлаб чиқариладиган тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликларга акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2003 йил 11 ноябрдаги 496-сон қарорига илованинг 2 ва 3-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 112-модда) чиқариб ташлансин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 51-52-сон, 512-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 12, 95-модда.






































Время: 0.0073
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск