язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2006 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.11.2006 й. 227-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.11.2006 й.

N 227



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзтрансгаз" акционерлик компанияси фаолиятини ташкил

этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2006 йил 8 августдаги ПҚ-438-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзтрансгаз" акционерлик компанияси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 8 августдаги ПҚ-438-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 3 ноябрдаги

227-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 26 майдаги 185-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 5-сон, 18-модда) билан тасдиқланган Уй-жой фондида ва ижтимоий-маданий мақсадлардаги объектларда сув ва газни ҳисобга олиш асбобларини ўрнатиш ва улардан фойдаланиш ҳақидаги Низом II бўлимининг тўртинчи хатбошидаги "ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмалари" сўзлари "Ўзтрансгаз" акциядорлик компанияси" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини фермер хўжаликларига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 5 январдаги 8-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 1-сон, 2-модда) 7-бандининг тўртинчи хатбоши "Ўзкоммунхизмат" агентлиги" сўзларидан кейин "Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясининг минтақалараро унитар корхоналари" сўзлари қўшилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Газ сарфини ҳисобга олиш приборлари харид қилиш учун Хитой Халқ Республикаси Ҳукуматининг имтиёзли кредитидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 24 апрелдаги 140-сон қарори 2-бандининг тўртинчи хатбошидаги "Ўзкоммунхизмат" агентлиги "Бошкоммунгаз" корхонасининг" сўзлари "Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари ҳисобига қурилган фойдаланишга топширилаётган объектларнинг муҳандислик тармоқлари ва иншоотларини хизмат кўрсатувчи ташкилотлар балансига бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 2004 йил 26 октябрдаги 502-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 10-сон, 101-модда): 2-банди "Ўзкоммунхизмат" агентлиги" сўзларидан кейин "Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясининг минтақалараро унитар корхоналари" сўзлари қўшилсин;

илованинг 1-банди "Ўзкоммунхизмат" агентлиги" сўзларидан кейин "Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясининг минтақалараро унитар корхоналари" сўзлари қўшилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика бюджетидан ва маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган корхоналар ва ташкилотларнинг маънавий эскирган ва тежамсиз буғ қозони агрегатларини 2007-2008 йилларда республика минтақалари бўйича алмаштириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида" 2006 йил 17 январдаги 7-сон қарорида:

3-банднинг учинчи хатбошидаги "Ўзкоммунхизмат" агентлигига" сўзлари "Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясига" сўзлари билан алмаштирилсин;

8-банд "Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси" сўзларидан кейин "Ўзтрансгаз" акциядорлик компанияси" сўзлари қўшилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 45-сон, 443-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 11, 82-модда.