язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2006 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.10.2006 й. 217-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.10.2006 й.

N 217



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида лотереялар, тотализаторлар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар ташкил этиш фаолиятини амалга оширишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига 2007 йил 1 январдан бошлаб ўзгартиришлар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 18 октябрдаги

217-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига 2007 йил 1 январдан

бошлаб киритилаётган ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 2-сон, 9-модда) билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида низомга 1-илова II бўлимининг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Банклар, суғурта ташкилотлари, видеосалонлар, видеокўрсатув, видео ва аудиога ёзиш пунктлари, кимошди савдолари, казино, нодавлат органлари томонидан ўтказиладиган лотерея ўйинлари, оммавий концерт-томоша тадбирлари, шунингдек 1995 йил 1 январгача амалда бўлган солиқ солиш тартибини сақлаб қолган хорижий инвестициялар иштирокидаги ишлаб чиқариш корхоналари учун солиқ олинадиган базадан чиқарилмайдиган харажатларнинг қўшимча моддалари".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Пул-буюм лотереялари ўтказишни ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 15 ноябрдаги 396-сон қарорига иловада (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 70-модда):

а) 2-банднинг олтинчи хатбоши, 5-банднинг "ж" кичик банди, 8-банд, 39-банднинг бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

б) 6-банднинг биринчи хатбошидаги "ўйин автоматлари залини ташкил этишдан ташқари" сўзлари чиқариб ташлансин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ ахборотни бериш тартиби тўғрисида" 2006 йил 30 июндаги 126-сон қарорига 2-илова (Пул маблағлари ва бошқа мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисида маълумотлар)га 1-иловадаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 6-сон, 47-модда) "Таваккалчиликка асосланган ўйин автоматлари заллари ташкил этиш фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар" позицияси чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 42-сон, 418-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 10, 78-модда.