Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Инвестициялар /

Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларини ишлаб чиқиш ва маҳсулот тақсимотига оид битимлар лойиҳаларини кўриб чиқиш бўйича Махсус давлат комиссияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.06.2003 й. 295-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 30 июндаги

295-сон қарорига

2-ИЛОВА


Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларини

ишлаб чиқиш ва маҳсулот тақсимотига оид

битимлар лойиҳаларини кўриб чиқиш бўйича

Махсус давлат комиссияси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларини ишлаб чиқиш ва маҳсулот тақсимотига оид битимлар лойиҳаларини кўриб чиқиш бўйича Махсус давлат комиссиясининг (кейинги ўринларда матнда "Комиссия" деб юритилади) иш тартибини белгилаб беради.


2. Комиссия мажлислари ўтказилишини ташкил этиш, кўриб чиқиш учун зарур материалларни тайёрлаш, Комиссия ваколатига кирувчи масалалар бўйича таклифларни тайёрлаш юзасидан ишчи гуруҳлар ишини мувофиқлаштириш Комиссия котибияти томонидан амалга оширилади.


3. Комиссиянинг ва Комиссия котибиятининг таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.



II. КОМИССИЯНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


4. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

дастлабки техникавий-иқтисодий ҳисоб-китоблар асосида ишлаб чиқилган ер қаъри участкаларини бериш бўйича очиқ ким ошди савдоларининг бошланғич шартларини келишиш;

инвестиция лойиҳасининг техникавий-иқтисодий асослари асосида маҳсулот тақдимотига оид битим шартларида берилаётган ер қаъри участкаси ёки участкаларидан фойдаланиш шартларини белгилаш;

маҳсулот тақсимотига оид битимлар лойиҳаларининг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва ер қаърининг аниқ участкаларидан фойдаланишнинг белгиланган шартларига мувофиқлигини баҳолаш.


5. Комиссия асосий вазифаларга мувофиқ:

а) қуйидагиларни:

ер қаъри участкаларидан фойдаланганлик учун бир марталик (бонус) ва ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловлар миқдори ва тартибини;

фойда солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, ифлослантирувчи моддаларни атроф муҳитга чиқариб ташлаганлик ва оқизганлик учун тўлов ставкалари лойиҳаларини;

инвесторга фойдаланиш учун бериладиган ер қаъри участкаси бўйича аниқлаш, қидириш ишлари ва бошқа тадқиқотлар натижалари (геологик ахборот ва бошқа ахборот) учун харажатлар компенсацияси миқдорини;

маҳсулот тақсимотига оид битимни амалга ошириш давомида инвестор томонидан сарфланган маблағларни қоплашга йўналтириладиган маҳсулот улушини аниқлаш тартибини;

маҳсулотни тақсимлаш тартиби ва механизмини;

инвесторга ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензия бериш тартибини ишлаб чиқади;

б) очиқ ким ошди савдоларининг бошланғич шартларини келишишда:

ер қаъри участкаларидан фойдаланиш муддатини;

геологик ўрганиш (аниқлаш ва қидириш), ер қаърини, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ ишлар хавфсиз юритилиши соҳасидаги талабларни;

инвесторнинг мўлжалланаётган фаолияти атроф муҳитга таъсирини баҳолаш бўйича ишларни олиб бориш тартибини;

маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича ишларни бажариш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган ходимларни ёллаш шартларини ва уларнинг сон таркибини;

инвестор томонидан тижорат мақсадидаги кон аниқланган тақдирда фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш тартибини;

фойдали қазилмаларнинг тижорат мақсадидаги кон аниқланган тақдирда ер қаъри участкасини геологик жиҳатдан ўрганишга харажатларни қоплаш тартибини;

ер қаъри участкаси фойдали қазилмалар конини аниқлаш жиҳатидан истиқболсиз эканлиги аниқланган тақдирда ер қаъри участкасини (участканинг бир қисмини) қайтариш тартибини;

ер участкаларини рекультивация қилиш ва босқичма-босқич қайтариш тартибини;

ер қаъри участкаларидан ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланишнинг бошқа шартларини белгилайди;

в) маҳсулот тақдимотига оид битим шартларида инвесторга берилаётган ер қаъри участкаси ёки участкаларидан фойдаланишнинг ишлаб чиқилган шартларини тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади;

г) инвестиция лойиҳасининг, шу жумладан инвестор томонидан ишлаб чиқилган инвестиция лойиҳасининг техникавий-иқтисодий асослари ва маҳсулот тақсимотига оид битим лойиҳаси экспертиза органларида, тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари, идораларда, шунингдек улар фаолияти йўналишлари бўйича хўжалик юритувчи субъектларда экспертизадан ўтказилишини ташкил этади;

д) экспертиза натижаларини умумлаштиради ва таҳлил қилади, зарурат бўлганда уларни ваколатли ишчи орган (ваколатли компания) ва инвестор иштирокида кўриб чиқади;

е) зарурат бўлганда инвестиция лойиҳасининг техникавий-иқтисодий асослари ва маҳсулот тақсимотига оид битим лойиҳаси инвестор, ваколатли давлат органи ёки ваколатли компания ҳамда манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар иштирокида пухта ишлаб чиқилишини ташкил этади;

ж) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига маҳсулот тақсимотига оид муайян битимни тузишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги таклифни ушбу масала бўйича Ҳукумат қарори лойиҳаси билан биргаликда киритади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Комиссияга маҳсулот тақсимотига оид битимлар билан боғлиқ бошқа вазифалар ва функцияларни бажаришни ҳам юклаши мумкин.



III. КОМИССИЯНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


6. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

маҳсулот тақсимотига оид битимларга тегишли материалларни экспертиза ўтказиш учун тегишли экспертиза органларига, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларга, банкларга, ихтисослаштирилган илмий, лойиҳа ташкилотларига ва бошқа ташкилотларга юбориш;

Комиссиянинг ишига тегишли ихтисосликдаги юқори малакали мутахассисларни, шунингдек мустақил экспертларни белгиланган тартибда жалб этиш;

Комиссия ваколатига кирувчи масалалар бўйича таклифлар тайёрлаш учун ишчи гуруҳлар ташкил этиш;

ваколатли давлат органи ёки ваколатли компания вакилларини, инвесторларни, шунингдек вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, банклар, илмий, лойиҳа ташкилотлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг раҳбарлари ва мутахассисларини кўриб чиқилаётган масалалар бўйича Комиссия мажлисига таклиф этиш ва уларнинг ахборотларини эшитиш;

Вазирлар Маҳкамасига ваколатли давлат органи ва/ёки ваколатли компания, инвестор билан келишилган маҳсулот тақсимотига оид битимлар лойиҳалари шартларини ўзгартириш ва уларга қўшимчалар киритишга доир таклифларни киритиш;

экспертиза натижаларини умумлаштириш ва таҳлил этиш асосида инвестиция лойиҳасининг техникавий-иқтисодий асосларини ва маҳсулот тақсимотига оид битим лойиҳасини пухта ишлаш учун қайтариш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Комиссияга унинг самарали ишлаши ва юкланган вазифалар бажарилиши учун зарур бўлган бошқа ҳуқуқларни ҳам бериши мумкин.



IV. КОМИССИЯ ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ВА УНИНГ ИШ ТАРТИБИ


7. Комиссиянинг фаолияти Комиссия томонидан тасдиқланадиган иш тартибига мувофиқ ташкил этилади.


8. Комиссия раиси ёки унинг ўринбосари, Комиссия мажлиси чақирилишини ва ўтказилишини таъминлайди ҳамда қабул қилинадиган қарорларнинг бажарилиши назорат қилинишини ташкил этади.

Котибият мажлислар ўтказилишига тайёргарлик ташкил этилишини, кўриб чиқиш учун зарур материаллар ва Комиссия қарорлари протоколларини таъминлайди.


9. Комиссиянинг қарорлари Комиссиянинг мажлисда ҳозир бўлган аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади (мажлисда Комиссия аъзоларининг камида тўртдан уч қисми иштирок этиш шарти билан). Агар Комиссия аъзоси қабул қилинган қарорга рози бўлмаган тақдирда, у далиллар келтирилган сабаблар кўрсатилган ўз фикрини ёзма баён қилиши ва уни Комиссия раисининг номига юбориши шарт.

Комиссия қарорлари Комиссия аъзоларининг розилик белгиси билан тасдиқланади ва Комиссия раиси томонидан имзоланади.


















































Время: 0.1444
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск