язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2006 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.11.2006 й. ПФ-3818-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

15.11.2006 й.

N ПФ-3818



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 27 сентябрдаги ПҚ-475-сонли қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мамлакатни ислоҳ қилиш ва янгилашнинг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш масалалари бўйича Давлат маслаҳатчисининг хизмати (Ф.Х. Отахонов) зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2006 йил 15 ноябрдаги

ПФ-3818-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

баъзи ҳужжатларига киритиладиган

ўзгартиш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 2 октябрдаги ПФ-2084-сонли Фармони билан тасдиқланган акциядорлик тижорат банки Кенгаши Намунавий низомида:

а) 4-банднинг:

еттинчи хатбошидаги "банк облигацияларини" сўзларидан кейин "(очиқ турдаги акциядорлик жамияти шаклидаги банклар учун)" сўзлари қўшилсин:

ўн еттинчи хатбоши сифатида қуйидаги жумла илова қилинсин: "банкни ривожлантириш бизнес-режасини тасдиқлаш";

ўн еттинчи-йигирманчи хатбошилари тегишли равишда ўн саккизинчи-йигирма биринчи хатбошилари деб ҳисоблансин;

б) 5-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"корпоратив бошқарув бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этиш борасида банк акциядорлари умумий йиғилишларида ҳар йили ҳисобот бериш".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пул массаси ўсишини чеклаш ва молия интизомига риоя этиш масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 30 мартдаги ПФ-3047-сонли Фармонининг 8-банди чиқариб ташлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2006 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2005 йил 27 декабрдаги ПҚ-244-сонли Фармони 4-бандининг тўртинчи хатбошидаги "ставка бўйича сақлаб қолинсин" сўзларидан кейин "қимматли қоғозлар бозорида брокерлик фаолиятини юритаётган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно, улар ялпи даромаднинг 10 фоизи миқдоридаги ставка бўйича ягона солиқ тўлайдилар" сўзлари илова қилинсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 46-47-сон, 452-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2006 йил, 11-сон, 626-модда