язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2006 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.06.2006 й. ПФ-3764-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

22.06.2006 й.

N ПФ-3764



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ФАРМОНЛАРИНИ

ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА



Хорижий инвестор томонидан Савдога ва тижоратга кўмаклашувчи "Савдогар" ихтисослаштирилган акционерлик тижорат банкининг улуши сотиб олиниши муносабати билан:


1. Савдога ва тижоратга кўмаклашувчи "Савдогар" ихтисослаштирилган акционерлик тижорат банки акциядорлари умумий йиғилишининг уни Ўзбекистон-Германия "Савдогар" акциядорлик тижорат банки сифатида қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарори маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Савдога ва тижоратга кўмаклашувчи "Савдогар" ихтисослаштирилган акционерлик тижорат банкини ташкил этиш ҳақида" 1994 йил 18 мартдаги ПФ-794-сон Фармони;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Савдога ва тижоратга кўмаклашувчи "Савдогар" ихтисослаштирилган акционерлик тижорат банкини ташкил этиш ҳақида" 1994 йил 18 мартдаги ПФ-794-сон Фармонига ўзгартишлар киритиш тўғрисида" 2001 йил 23 январдаги ПФ-2805-сонли Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                             И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 25-26-сон, 227-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2006 йил, 6-сон, 336-модда