Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Нефть ва газ маҳсулотларини реализация қилиш (етказиб бериш). Ҳисоб-китобларни амалга ошириш /

Нефть маҳсулотлари сотувчи нефть базаларининг чекланган устамаларини шакллантириш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 01.07.2003 й. 296-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 1 июлдаги

296-сон қарорига

ИЛОВА



Нефть маҳсулотлари сотувчи нефть базаларининг

чекланган устамаларини шакллантириш тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Ўзбекнефтгаз" миллий-холдинг компанияси корхоналари ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нефть маҳсулотлари сотиш ҳуқуқига лицензияга эга бўлган бошқа корхоналар томонидан сотиладиган нефть маҳсулотларига чекланган устамаларни шакллантириш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги атамалар қўлланади:

"минтақалар" - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри;

"минтақавий молия органлари" - Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги молия бош бошқармаси, вилоятлар ҳокимликлари молия бошқармалари.



II. НЕФТЬ МАҲСУЛОТЛАРИНИ НЕФТЬ БАЗАЛАРИГАЧА

ТАШИШ ҲАҚИ МИҚДОРИНИ БЕЛГИЛАШ


3. Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи ўз маҳсулотини ички бозорда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида декларация қилинадиган нархлар бўйича сотади.


4. Нефть маҳсулотларини сотишда "Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компанияси Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводидан темир йўл орқали нефть базаларигача ташиш ҳақи миқдорини шундай тартибда белгилайдики, бунда айнан бир турдаги бир тонна нефть маҳсулотларининг исталган нефть базасигача ёки нефть базаси филиалигача ташиш суммаси бир хил бўлиши керак. Бунда нефтни қайта ишлаш заводларининг нефть маҳсулотларини темир йўл орқали ташиш бўйича мумкин бўлган салбий молиявий натижаси умумий хўжалик фаолиятидан олинган даромадлар ҳисобига қопланади.


III. НЕФТЬ БАЗАЛАРИ

УСТАМАЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


5. "Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компанияси нефть базаларининг чекланган устама нархлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан декларация қилинади.

Бунда "Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компанияси нефть базаларининг чекланган устама нархларини декларация қилиш учун ҳисоб-китоблар, нефть маҳсулотларини нефть базаларидан АЁҚШ жойлашган жойгача ташиш бўйича харажатларнинг устама нархлар таркибига киритилишини ҳисобга олган ҳолда, "Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компанияси томонидан тақдим этилади.

6. Битта минтақа доирасида нефть маҳсулотларининг ҳар хил турлари учун турлича чекланган устамаларнинг декларация қилинишига йўл қўйилади. Бунга:

нефть маҳсулотларининг ҳар хил турлари учун қабул қилиб олиш, сақлаш, сиғимлардан чиқариб олиш ва ташиш бўйича техник шартларда жиддий тафовутлар мавжуд бўлганда;

нефть маҳсулотларининг ҳар хил турлари бўйича қабул қилиб олиш, сақлаш ва сотишга ишлаб чиқариш харажатлари ўртасида жиддий тафовутларнинг пайдо бўлишига олиб келадиган бошқа объектив омиллар мавжуд бўлганда йўл қўйилади.


7. Нефть маҳсулотларини етказиб бериш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

нефть маҳсулотларини истеъмолчиларга бевосита нефть базаларидан автоцистерналарда бериш;

нефть маҳсулотларини истеъмолчиларга бевосита нефтни қайта ишлаш корхоналаридан темир йўл цистерналарида етказиб бериш.

Бунда нефть маҳсулотларининг айнан бир тури бўйича декларациялаш етказиб бериш турига қараб турли чекланган устамалар билан амалга оширилади.


8. Нефть базалари устамаларни декларацияланган чекланган устамалардан паст даражада белгилаш ҳуқуқига эга. Айнан битта нефть базасидан ва нефть маҳсулотларининг айнан бир турини турли истеъмолчиларга айнан битта санада турли устамалар билан сотишга йўл қўйилмайди.


9. "Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компанияси нефть базаларидан автомобиль бензини ва дизель ёнилғисини АЁҚШга сотиш, чегиришни ҳисобга олган ҳолда, ягона чакана нархлар бўйича амалга оширилади.

Бутун республика бўйича ягона чакана нархлар марказлаштирилган ҳолда белгиланадиган нефть маҳсулотларини нефть базалари томонидан, шу жумладан АЁҚШ ҳамда нефть базалари таркибига кирадиган бошқа бўлинмалар орқали сотишда сотиш нархи (қўшилган қиймат солиғини ва нефть базаси устама нархини чегирган ҳолда) ва сотиб олиш нархи ўртасидаги ижобий тафовут тегишли нефтни қайта ишлаш заводларининг депозит ҳисоб рақамларига уларнинг етказиб беришларига мутаносиб равишда ўтказилади. Бунда нефтни қайта ишлаш заводларининг депозит ҳисоб рақамларига ўтказиладиган сумма автобензинни сотиб олишга харажатларнинг бир қисми шахсларнинг айрим тоифаларига ҳар ойлик пул компенсацияси тўланадиган пул маблағлари суммасига камайтирилади. Кўрсатиб ўтилган ушбу суммалар бўйича ҳар чоракда нефть базалари ва нефтни қайта ишлайдиган заводлари ўртасида таққослаш далолатномалари тузилади.

Нефтни қайта ишлаш заводларининг депозит ҳисоб рақамларига ўтказиладиган кўрсатиб ўтилган маблағлар нефть базаларининг давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалари суммасига киритилмайди, ягона солиқ тўловини тўлашда эса - ягона солиқ тўловига киритилмайди.

10. Нефть базаларининг чекланган устама нархларини декларация қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сон қарори билан тасдиқланган Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


IV. ХУСУСИЙЛАШТИРИЛГАН ВА АВТОМОБИЛЛАРГА

ЁНИЛҒИ ҚУЙИШ ХУСУСИЙ ШОХОБЧАЛАРИДА

УСТАМАЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


11. Барча АЁҚШлар учун, уларнинг жойлашган жойидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган автомобиль бензини ва дизель ёқилғисининг чакана нархидан чегиришларнинг ягона миқдори белгиланади.


V. НЕФТЬ МАҲСУЛОТЛАРИ СОТУВЧИ

КОРХОНАЛАРНИНГ ЧЕКЛАНГАН УСТАМАЛАРИ

ПАРАМЕТРЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ


15. Нефть базалари чораклик молиявий ҳисоботлар топшириш билан бир вақтда минтақавий молия органларига чекланган устамаларга декларация тўлдириш учун тақдим этиладиган форматда тамом бўлган чорак учун даромадлар ва харажатларни моддалар бўйича кўрсатган ҳолда кўрсатиб ўтилган ҳисоботларнинг нусхаларини тақдим этадилар.


16. "Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компанияси ҳар бир ой тамом бўлишидан олдин ўн беш кундан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига нефть базалари ва уларнинг филиаллари томонидан олдинги ойда нефть маҳсулотлари турлари бўйича сотилган нефть маҳсулотлари тоннаси тўғрисидаги ахборотни тақдим этади.


17. Ҳар бир минтақада нефть маҳсулотларининг бозор фондини (тоннада) ўзларига тегишли хусусийлаштирилган ва автомобилларга ёнилғи хусусий қуйиш шохобчалари орқали минтақа ҳудудида сотиш ҳажмида энг юқори салмоққа эга бўлган камида 5 корхона молиявий натижаларининг мониторинги олиб борилади. Кўрсатиб ўтилган корхоналар ҳар чоракда минтақавий молия органларига тамом бўлган чорак учун қуйидаги маълумотларни тақдим этадилар:

чораклик молиявий ҳисоботлар нусхалари;

автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва нефть маҳсулотлари турлари бўйича нефть маҳсулотлари сотишнинг физик ҳажмлари тўғрисида маълумот.

20. Мазкур Низомга риоя этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда уларнинг ҳудудий органлари томонидан амалга оширилади.

21. Белгиланган устамалар "Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компанияси нефть базалари томонидан оширилган тақдирда, ноқонуний олинган даромад суммаси белгиланган тартибда жарима солинган ҳолда олиб қўйилади.



































































Время: 0.1523
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск