язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2005 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.05.2005 й. 135-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.05.2005 й.

N 135



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


"Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2003 йил 24 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида" ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонунлари кучга кирганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 26 майдаги

135-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 2 ноябрдаги 278-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1991 й., 11-сон, 38-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисидаги низомнинг I бўлим 6-бандининг биринчи хатбошидаги "Олий Кенгашининг сессиясида" сўзлари "Олий Мажлисининг Сенати томонидан" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга боришлари Тартибини ва Ўзбекистон Республикасининг дипломатик паспорти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 1995 йил 6 январдаги 8-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 1-сон, 1-модда):

а) 3-иловада:

2-рўйхат қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"2-Рўйхат


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг ўринбосарлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палатасининг қўмиталари ва комиссиялари раислари;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг халқаро алоқалар бўлими мудири;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг халқаро алоқалар бўлими мудири";

6-рўйхатнинг ўнинчи хатбошидаги "Раиси" сўзи "Қонунчилик палатаси Спикери ва Сенати Раиси" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 4-иловада:

3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери, Сенати Раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, парламент делегациялари таркибидаги Қорақалпоғистон Республикасининг Жўқорғи Кенгеси депутатлари


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Кенгаши, Сенати Кенгаши ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Кенгаши (тегишли равишда)

5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси, Сенати, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси аппаратлари масъул ходимлари


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери, Сенати Раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси

3. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 13 ноябрдаги 399-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 11-сон, 32-модда) билан тасдиқланган Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази тўғрисидаги низомнинг 9-бандида:

учинчи хатбоши "Олий Мажлис" сўзларидан кейин "палаталари" сўзлари билан тўлдирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "Олий Мажлис сессияларида, Олий Мажлис қўмиталари ва комиссияларининг" сўзлари "Олий Мажлис палаталари мажлисларида, палаталар қўмиталари ва комиссияларининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарорига 5-илова 1-бандининг учинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 3-сон, 11-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"депутатлик ва сенаторлик вазифаларини бажариш".


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 27 январдаги 24-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 1-сон, 7-модда) билан тасдиқланган Хизмат турар жойлари олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхатида:

20-банддаги "Олий Мажлис котибияти" сўзлари "Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси ва Сенати аппаратлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

21-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"21. Депутатлар, Тошкент шаҳрида турар жойга эга бўлмаган Сенатда доимий асосда ишловчи сенаторлар".

7. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 22 мартдаги 134-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон - Европа Иттифоқи" Ҳамкорлик кенгашининг Ўзбекистонга оид қисми тўғрисидаги низомнинг 15-бандидаги "Олий Мажлиси депутатларини" сўзлари "Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатларини ва Сенати аъзоларини" сўзлари билан алмаштирилсин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 21-сон, 154-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2005 й., N 5, 30-модда.