ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2005 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.04.2005 й. 95-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.04.2005 й.

N 95



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг "Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида" 2004 йил 3 декабрдаги 711-II-сон қарорининг 2-бандини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 1 апрелдаги

95-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ўсимлик дунёсига етказилган зарар учун ундириладиган жарима миқдорларини ҳисоблаш таксаларини тасдиқлаш тўғрисида" 1995 йил 27 июлдаги 293-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 7-сон, 26-модда):

1 ва 5-иловалар жадваллари учинчи устунининг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлардаги ўрмонлар ва дарахтлар-бута ўсимликлар";

2, 3 ва 4-иловаларнинг изоҳларидаги "алоҳида" сўзи чиқариб ташлансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 1998 йил 10 мартдаги 104-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 3-сон, 9-модда):


а) қарорнинг номидаги ва 1-бандидаги "алоҳида" сўзи чиқариб ташлансин;


б) Низомда:


Низом номидаги, шунингдек матнидаги "алоҳида" сўзи чиқариб ташлансин;

3, 4 ва 5-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Қуйидагилар муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар давлат кадастрини ҳисобга олиш объектлари ҳисобланади:

давлат қўриқхоналари, комплекс (ландшафт) заказниклар, табиий боғлар, давлат табиат ёдгорликлари, заказниклари ва табиат питомниклари, табиий курорт ҳудудлари, дам олиш ҳудудлари, сувни муҳофаза қилиш зоналари ва қирғоқбўйи полосалари, ер усти ва ер ости сувлари ҳосил бўладиган ҳудудлар (дарё водийлари, сурилма конуслари, тоғ этаклари) балиқчилик хўжалиги ҳудудлари, алоҳида табиий ресурсларни бошқариш учун ҳудудлар, давлат биосфера резерватлари ҳамда қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномалар билан муҳофаза этиладиган тоифага киритилган бошқа табиий ҳудудлар.

4. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ўзининг фаолият кўрсатиш мақсади ва режимига кўра қуйидаги тоифаларга бўлинади:

давлат қўриқхоналари;

комплекс (ландшафт) заказниклар;

табиий боғлар;

давлат табиат ёдгорликлари;

алоҳида табиий объектлар ва комплексларни сақлаш, кўпайтириш ва тиклаш учун ҳудудлар;

муҳофаза этиладиган ландшафтлар;

алоҳида табиий ресурсларни бошқариш учун ҳудудлар.

5. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бўйсуниши, муҳимлиги, шунингдек табиий объектларнинг ноёблигига кўра маҳаллий ва умумдавлат аҳамиятига эга бўлиши мумкин";


8-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"8. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар кадастри қуйидаги асосий шаклларни ўз ичига олади:

1-шакл (йиғма) - "Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар рўйхати";

2-шакл - "Давлат қўриқхоналари, комплекс (ландшафт) заказниклар, табиий боғлар, давлат биосфера резерватларининг ер-сув ресурслари";

3-шакл - "Давлат қўриқхоналари, комплекс (ландшафт) заказниклар, табиий боғлар, давлат биосфера резерватларининг ўсимлик дунёси";

4-шакл - "Давлат қўриқхоналари, комплекс (ландшафт) заказниклар, табиий боғлар, давлат биосфера резерватларининг ҳайвонот дунёси";

5-шакл - "Давлат табиат ёдгорликларининг, алоҳида табиий объектлар ва комплексларни сақлаш, кўпайтириш ва тиклаш учун ҳудудларнинг умумий тавсифи";

6-шакл - "Муҳофаза этиладиган ландшафтларнинг, алоҳида табиий ресурсларни бошқариш учун ҳудудларнинг умумий тавсифи";

7-шакл - "Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар табиатни муҳофаза қилиш фаолиятининг асосий натижалари".

Шаклларнинг тузилиши ва мазмуни Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан белгиланади.


13-банднинг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ер ости чучук сувларининг шаклланиш ҳудудлари бўйича кадастр маълумотлари Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан тузилади";


15-бандда:

биринчи хатбошидаги "(алоҳида муҳофаза этиладиган III тоифа табиий ҳудудлар бўйича маълумотлардан ташқари)" сўзлари чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбошидаги "(алоҳида муҳофаза этиладиган III тоифа табиий ҳудудлар бўйича)" сўзлари чиқариб ташлансин;


4. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 майдаги 210-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 5-сон, 19-модда) билан тасдиқланган Телекоммуникация линиялари ва иншоотларини муҳофаза қилиш қоидаларининг 8-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"8. Алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси билан келишилган ҳолда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда алоқа коммуникациялари қурилишига йўл қўйилади, давлат қўриқхоналари, табиий боғлар ва давлат биосфера резерватларининг қўриқхона ҳудудлари бундан мустасно.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 22 ноябрдаги 506-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 11-сон, 68-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида ўрмонни парвариш қилиш учун кесиш қоидаларида:

30-банднинг тўртинчи хатбошидаги "Сув таъминоти манбаларининг санитария муҳофазаси, курортларнинг санитария муҳофазаси" сўзлари "Сув объектлари, табиий курорт ҳудудлари ва дам олиш ҳудудларининг санитария муҳофазаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

31-банддаги "ўрмон қўриқхона участкаларида" сўзлари "комплекс (ландшафт) заказникларда, табиий боғлар ва давлат биосфера резерватларининг қўриқхона ҳудудларида" сўзлари билан алмаштирилсин;

32-банддаги "Давлат миллий" сўзлари чиқариб ташлансин, "боғлари" сўзидан кейин "ва давлат биосфера резерватларида (уларнинг қўриқхона ҳудудларидан ташқари)" сўзлари қўшилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Чимён-Чорвоқ зонаси табиий бойликларини сақлаш ҳамда ҳудудни ўзлаштиришга комплекс ва изчиллик билан ёндошишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 10 мартдаги 83-сон қарорининг 1-бандидаги "курорт ва дам олиш мақсадлари учун махсус муҳофаза қилинадиган" сўзлари "муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд - табиий курорт ҳудуди ва дам олиш ҳудуди" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 июндаги 215-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 28-модда) билан тасдиқланган Ўрмонларнинг қўриқланиш тоифаларини аниқлаш тартиби тўғрисида Низомда:

7-банднинг "з", "и", "о" кичик бандлари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"з) сув объектларини муҳофаза қилиш ҳудудидаги ўрмонлар";

"и) табиий курорт ҳудудлари ва дам олиш ҳудудларидаги ўрмонлар";

"о) комплекс (ландшафт) заказниклар, табиий боғлар ва давлат биосфера резерватларидаги ўрмонлар";

8-банддаги "ва миллий табиий боғларда, қўриқхона ўрмон участкаларида" сўзлари "табиий боғлар ва давлат биосфера резерватлари ҳудудларидаги қўриқхоналарда" сўзлари билан алмаштирилсин;

17-банддаги "сув таъминоти манбаларини" сўзлари "сув объектларини" сўзлари билан алмаштирилсин;

18-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Табиий курорт ҳудудлари ва дам олиш ҳудудлари ўрмонларига муҳофаза этиладиган, белгиланган тартибда ташкил этилган ушбу табиий ҳудудлар чегараларидаги ўрмонлар киради";

23-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Комплекс (ландшафт) заказниклар, табиий боғлар ва давлат биосфера резерватлари ўрмонларига Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарори билан ташкил қилинган муҳофаза этиладиган ушбу табиий ҳудудлардаги ўрмонлар киради.

Алоҳида экологик, тарихий ва эстетик қимматга эга бўлган табиий объектлар ва комплексларни сақлаш мақсадида атроф табиий муҳит ҳолатини сақлаш муҳофаза этиладиган ушбу табиий ҳудудлар ўрмонларининг асосий вазифаси ҳисобланади".

9. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 30 мартдаги 160-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 3-сон, 20-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси тўғрисидаги Низомда:

а) 5-банднинг учинчи хатбошидаги "қўриқхона ишларини юритиш ва миллий табиий ҳамда халқ боғларини бошқариш" сўзлари "давлат қўриқхоналари, табиий боғлар ва бошқа муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 6-банддаги "ва қўриқхона, халқ боғлари ишларини" сўзларидан кейин "давлат қўриқхоналари, табиий боғлар ва бошқа муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ташкил этилиши ва фаолият кўрсатиши" сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 8-бандда:

иккинчи хатбошидаги "халқ боғлари, заказниклар" сўзлари "табиий боғлар ва бошқа муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн еттинчи хатбошидаги "қўриқхоналар, миллий табиий, халқ боғлари" сўзлари "давлат қўриқхоналари, табиий боғлар ва бошқа муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар" сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 9-банднинг иккинчи хатбошидаги "ва қўриқхона ишлари, миллий табиий, халқ боғлари, заказниклар" сўзлари "давлат қўриқхоналари, табиий боғлар ва бошқа муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш ва фаолият кўрсатиши" сўзлари билан алмаштирилсин.

11. Вазирлар Маҳкамасининг "Чучук ер ости сувлари ҳосил бўладиган зоналарга алоҳида муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар мақомини бериш тўғрисида" 2002 йил 16 январдаги 23-сон қарори номидаги, 1-банднинг биринчи хатбошидаги ҳамда 4-бандидаги "алоҳида" сўзи чиқариб ташлансин.

13. Вазирлар Маҳкамасининг "Ер ости чучук сувлари ҳосил бўладиган зоналарга республика аҳамиятига эга бўлган алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар мақомини бериш тўғрисида" 2002 йил 26 августдаги 302-сон қарори номидаги, шунингдек қарорнинг 1 ва 5-бандларидаги, қарорга 1, 2, 3, 4-иловалар номидаги "алоҳида" сўзи чиқариб ташлансин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент вилоятида ва Тошкент шаҳрида Чирчиқ дарёсининг сувни муҳофаза қилиш зонаси ва қирғоқбўйи полосасини белгилаш тўғрисида" 2003 йил 29 октябрдаги 471-сон қарори 2-бандидаги, қарорга 2-илова номидаги ва 4-илованинг 7-бандидаги "алоҳида" сўзи чиқариб ташлансин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Ер ости чучук сувлари чиқадиган зоналарни белгилаш тўғрисида" 2004 йил 12 январдаги 14-сон қарорининг 5-бандидаги, қарорга 1, 2 ва 3-иловалар номидаги ҳамда бешинчи устун номидаги "алоҳида" сўзи чиқариб ташлансин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 14-сон, 103-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2005 й., N 4, 19-модда.













































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск