Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат эҳтиёжлари учун харид. Давлат захираси. Моддий-техник таъминот /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.05.2005 й. ПФ-3610-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

20.05.2005 й.

N ПФ-3610



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ФАРМОНЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларига марказлаштирилган тартибда аванс бериш ўрнига қишлоқ хўжалиги корхоналарига тўғридан-тўғри кредит бериш механизми жорий этилиши муносабати билан:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг иловага мувофиқ баъзи фармонларига ўзгартишлар киритилсин.


2. Иловада кўрсатилган ўзгартишлар пахта етиштириш учун - 2005 йил ҳосилидан бошлаб, давлат эҳтиёжлари учун сотиладиган ғалла етиштириш учун эса - 2006 йил ҳосилидан бошлаб кучга кириши белгилаб қўйилсин.


3. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2005 йил 20 майдаги

ПФ-3610-сонли Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ўзгартишлар киритиладиган фармонлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб Жамғармасини ташкил этиш тўғрисида" 1998 йил 31 декабрдаги ПФ-2165-сон Фармонида:

а) кириш қисмидаги "бўнак берилиши ва" сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 2-банднинг иккинчи ва учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"давлат эҳтиёжлари учун етиштириладиган ҳамда етказиб бериладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳисоб-китобини ўз вақтида молиялаш;

давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоби учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш";

в) 8-бандда:

учинчи хатбошидаги "ДАК" сўзи "АК" сўзи билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Белгилаб қўйилсинки, Жамғарма давлат эҳтиёжлари учун пахта харид қилиш умумий ҳажми бўйича "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари билан, ғалла харид қилиш умумий ҳажми бўйича эса "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси билан Бош битим тузади. Мазкур бирлашмалар ва компания Жамғарма номидан ҳамда у билан келишилган ҳолда маҳсулот харид қилишга контрактация шартномалари ўз вақтида тузилишини, харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳисоб-китобини, уларни харид қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш чоғида белгиланган стандартларга риоя этилиши устидан назоратни таъминлайдилар";

г) 9-банднинг иккинчи хатбошидаги "бўнак бериш ва узил-кесил" сўзлари чиқариб ташлансин; учинчи хатбошидаги "бўнак бериш ҳамда улар билан узил-кесил" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика пахта тозалаш саноатини монополиядан чиқариш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 11 июндаги ПФ-2874-сон Фармонида:

а) 4-банднинг иккинчи хатбошидаги "пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарига ва фермер хўжаликларига аванс бериш" ҳамда "узил-кесил" сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 6-банднинг олтинчи хатбошидаги "фермер хўжаликларига аванс бериш ва улар билан узил-кесил ҳисоб-китоб қилиш" сўзлари "фермер хўжаликлари билан ҳисоб-китоб қилиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

в) "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмаси тўғрисидаги Намунавий низомда:

8-банднинг еттинчи хатбошидаги "фермер хўжаликларига аванс бериш ва улар билан узил-кесил ҳисоб-китоб қилиш" сўзлари "фермер хўжаликлари билан ҳисоб-китоб қилиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

9-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"пахта тозалаш корхоналарининг банкда очиладиган махсус ҳисоб рақамлари орқали, пахтани қайта ишлаш ва маҳсулотни сотиш тугаллангандан кейин пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалик корхоналари билан ўзаро ҳисоб-китоб қилинишини таъминлайди";

10-банднинг бешинчи хатбошидаги "қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига аванс бериш ва улар билан узил-кесил ҳисоб-китоб қилиш" сўзлари "қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари билан ҳисоб-китоб қилиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

14-банднинг учинчи хатбошидаги "пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарига ва фермер хўжаликларига аванс беради" сўзлари чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 19-20-сон, 139-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2005 йил, 5-сон, 184-модда































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск