язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2005 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.03.2005 й. ПФ-3587-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

25.03.2005 й.

N ПФ-3587



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ФАРМОНЛАРИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


"Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 24 апрелдаги Қонуни, "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида" ва "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонунлари кучга киритилганлиги муносабати билан:


Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2005 йил 25 мартдаги

ПФ-3587-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

баъзи фармонларига киритиладиган

ўзгартиш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 20 ноябрдаги ПФ-500-сонли Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги Низом II бўлими "б" кичик бўлимининг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг аризасини консуллик муассасаси барча материаллар ва ўз хулосаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг Ташқи ишлар вазирлигига юборади. Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик масалалари комиссияси учун хулоса тайёрлайди. Комиссия Миллий хавфсизлик хизматидан ҳам материаллар олади".

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 4 ноябрдаги ПФ-3157-сонли Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси тўғрисидаги Низомда:


а) 2-банддаги "Олий Мажлисига" сўзлари "Олий Мажлисининг палаталарига" деб ўзгартирилсин;


б) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Ўз фаолиятида Ҳисоб палатаси Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси Қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади";


в) 14-банддаги бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳисоб палатасининг фаолиятига тааллуқли масалалар кўриб чиқилиши чоғида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва унинг қўмиталари мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва унинг қўмиталари мажлисларида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида қатнашади";

олтинчи хатбошидаги "Олий Мажлисига" сўзлари "Олий Мажлиси палаталарига" деб ўзгартирилсин;


г) 15-банднинг тўртинчи хатбошидаги "Олий Мажлис қўмиталарининг" сўзлари "Олий Мажлис палаталари қўмиталарининг" деб ўзгартирилсин;


д) 25-банддаги "Олий Мажлисига" сўзлари "Олий Мажлиси палаталарига" деб ўзгартирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 12-13-сон, 89-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2005 йил, 3-4-сон, 128-модда