ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2004 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.08.2004 й. 397-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.08.2004 й.

N 397



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамасининг "Кимё саноати корхоналарини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш ва қишлоқ хўжалигига агрокимё хизмати кўрсатишни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 23 январдаги 33-сон ҳамда "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси ташкилий тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида" 2004 йил 31 мартдаги 154-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 16 августдаги

397-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалигига агрокимё хизмати кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 1 февралдаги 63-сон қароридаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 2-сон, 8-модда) 10 ва 11-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"10. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Молия вазирлиги "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган ҳамда товар ишлаб чиқарувчиларга "Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик жамиятлари орқали сотиладиган минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий воситаларига, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш маркази томонидан бажариладиган қишлоқ хўжалиги корхоналарига агрокимёвий хизматлар кўрсатиш бўйича хизматлар ва ишларга нарх белгилаш нормаларининг асосланганлиги ва уларга риоя этилиши устидан қатъий назорат ўрнатсинлар.

11. "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компаниясининг "Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик жамиятларига "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси корхоналари, шу жумладан қўшма корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги техникасини Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 2 ноябрдаги 424-сон қарори билан тасдиқланган тартибга мувофиқ лизинг бўйича сотиб олиш ҳуқуқи берилсин".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини фермер хўжаликларига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 5 январдаги 8-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 1-сон, 2-модда) 4-бандида:

биринчи хатбошидаги "Ўзқишлоқхўжаликкимё" сўзи "Ўзкимёсаноат" сўзи билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Ўзқишлоқхўжаликкимё" компаниясининг фермер хўжаликларини минерал ўғитлар ва бошқа кимёвий воситалар билан таъминлаш омбори" сўзлари "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси "Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик жамиятларининг фермер хўжаликларини минерал ўғитлар ва бошқа кимёвий воситалар билан таъминлаш омбори" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси пиллачилик соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 5 апрелдаги 118-сон қарорининг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳар йили пилла етиштирувчи корхоналарга тут дарахтлари зараркунандаси "тут парвонаси"га қарши кураш воситаларини "Ўзбек ипаги" уюшмаси билан биргаликдаги ҳисоб-китоблар асосида аниқланадиган ҳажмда ажратишни назарда тутсин".


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Иқтисодий ночор корхоналарни тугатиш ва уларнинг таркибини ўзгартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2002 йил 8 октябрдаги 347-сон қарорида:

3-иловадаги 1-6-сатрлар "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси бўлимидан 196-201-сатрлар билан "Ҳудудий бўйсунишдаги корхоналар" бўлимига ўтказилсин;

4-иловадаги 45-сатр "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси бўлимидан 48-сатр билан "Ҳудудий бўйсунишдаги корхоналар" бўлимига ўтказилсин, "Бажариш учун масъуллар" устунидан "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси" сўзлари чиқариб ташлансин;

5-иловага "Ҳудудий бўйсунишдаги корхоналар" бўлими қўшилсин, 26 ва 28-сатрлар "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси бўлимидан 1 ва 2-сатрлар билан "Ҳудудий бўйсунишдаги корхоналар" бўлимига ўтказилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "2003-2004 йилларда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастури тўғрисида" 2003 йил 17 апрелдаги 185-сон қарорида:

1-иловадаги 11-15-сатрлар "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси бўлимидан 1392-1396-сатрлар билан "Бошқалар" бўлимига ўтказилсин;

2-иловадаги 7-сатр чиқариб ташлансин;

3-иловадаги "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси бўлимида 1-сатрдаги "25%" рақами ҳамда 2, 3-сатрлардаги "26%" рақами "Давлат тасарруфида қолдириладиган давлат улуши миқдори" 6-устунидан тегишли равишда "Акциядорлик компанияси, давлат-акциядорлик компанияси ва холдинг компаниялари устав фондига бериладиган давлат улуши миқдори" 5-устунига ўтказилсин;

4-иловадаги 3, 7, 8-сатрлар "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси бўлимидан 645, 646, 647-сатрлар билан "Бошқалар" бўлимига ўтказилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги 476-сон қарори билан тасдиқланган 2004-2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари дастурида, III бўлимда, "Масъул бажарувчилар" устунида 3.1, 3.2, 3.4-кичик бандларда, "Тадбирлар номи", "Масъул бажарувчилар" устунларида 3.3-кичик бандда "Ўзқишлоқхўжаликкимё" сўзи "Ўзкимёсаноат" компаниясининг "Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик жамиятлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида" 2003 йил 27 декабрдаги 574-сон қарорига 1-иловада "Ўзқишлоқхўжаликкимё" сўзи чиқариб ташлансин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 33-сон, 370-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 8, 83-модда.




























Время: 0.0197
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск