Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура / қққ /

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида капитал қурилишда танлов савдолари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 03.07.2003 й. 302-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 3 июлдаги

302-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳудудида капитал

қурилишда танлов савдолари тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом капитал қурилиш, шунингдек илгари тўхтатиб қўйилган объектлар қурилишини давом эттириш билан боғлиқ ишлар ва хизматларнинг бутун комплексини (кейинги ўринларда матнда ишлар, хизматлар деб юритилади) бажариш, товарлар харид қилиш, асбоб-ускуналар сотиб олиш юзасидан танлов савдолари (тендерлар)ни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби ва шартларини белгилайди.

2. Мазкур Низом талаблари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида марказлаштирилган манбалар (давлатнинг капитал қўйилмалари), давлат бошқарув органлари ва давлат корхоналари маблағлари, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилишда мажбурий ҳисобланади, битта контракт бўйича 100 минг АҚШ долларидан ортиқ суммага.

3. 2-бандда санаб ўтилмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга ошириладиган қурилиш объектлари учун мазкур Низом талаблари тавсия хусусиятига эга бўлади.


4. Мазкур Низом, агар хорижий кредитлар ва грантлар бериш шартларига кўра ўзгача тартиб белгиланган бўлса, товарлар, ишлар ва хизматлар харидига жорий этилмайди.


5. Танлов савдолари ўтказиш тўғрисидаги қарор буюртмачи томонидан фақат танлов савдолари предмети тегишли ҳужжатлар (кредит шартномаси, банк маълумотномаси, қурилишларнинг аниқ рўйхати, давлат бошқарув органи қарори ва бошқалар) билан тасдиқланган молиявий ресурслар билан таъминланган тақдирда қабул қилинади.


6. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилган:


бошланғич нарх - буюртмачи томонидан ёки унинг буюртмаси бўйича жалб этилган ташкилот томонидан аниқланадиган танлов савдолари предметининг ҳисоблаб чиқилган қиймати;


баҳоловчи гуруҳ - офертани баҳолаш учун танлов комиссияси томонидан ташкил этиладиган вақтинчалик орган;


баҳоловчи комиссия - эркин савдода харидни амалга оширишда буюртмачи томонидан ташкил этиладиган доимий ёки вақтинчалик орган;


баҳолаш мезонлари - талабгорларни танлаш ҳамда офертани баҳолаш ва савдолар ғолибини аниқлаш учун фойдаланиладиган кўрсаткичлар;


буюртмачи - инвестор ёки товарлар, ишлар ва хизматлар харидини амалга ошириш учун белгиланган тартибда инвестор томонидан белгиланган юридик шахс;


талабгорнинг малакасини олдиндан аниқлаш - танлов савдоларида қатнашишга қўйиш учун талабгорларни танлаш;


инвестор - товарлар, ишлар ва хизматлар харидига ўз маблағларини ёки қарз олинган маблағларни (бюджетдан молиялаштиришда - бюджетдан ажратиладиган маблағларни) қўювчи юридик ёки жисмоний шахс;

капитал қурилиш - янги қурилиш, корхоналарни кенгайтириш, реконструкция қилиш, замонавийлаштириш ва техника билан қайта жиҳозлаш, объектлар ва асосий воситаларни мукаммал таъмирлаш, шу жумладан лойиҳа-қидирув ишларини бажариш;


танлов савдоларида иштирок этишга буюртманомаларни таъминлаш - оферент томонидан буюртмачининг талабига кўра улар бўйича дастлабки мажбуриятни банк берадиган банк кафолати, топшириқ, захира аккредитивлар, чеклар шаклидаги танлов савдолари шартларида назарда тутилган исталган мажбуриятнинг, ёхуд таъминлашнинг бошқа турларида таъминланиши;


талабгор - офертаси савдо ташкилотчиси томонидан рўйхатдан ўтказилгунга қадар таклиф этилган шартларда танлов савдоларида қатнашиш ниятини билдирган юридик ёки жисмоний шахс;


танлов буюртманомаси акцепти - унинг ютган офертаси эътироф этилган ҳолда оферентга юбориладиган ва шартнома тузишга таклиф ҳисобланадиган буюртмачининг ёзма билдиришномаси;


танлов комиссияси - мазкур Низомнинг 12-бандида санаб ўтилган функцияларни бажариш учун буюртмачи томонидан ташкил этиладиган доимий ёки вақтинчалик орган;


танлов савдолари - танлов ҳужжатларида назарда тутилган мезонлар ва шартларга мувофиқ товарнинг мақбул етказиб берувчисини, ишларни бажарувчини ва хизматлар кўрсатувчини танлаш усули;


танлов савдолари предмети - товарлар, ишлар ва хизматлар;


танлов савдолари ташкилотчиси - буюртмачи ёки танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш учун буюртмачи томонидан жалб этиладиган юридик шахс;


танлов ҳужжатлари - танлов савдоларининг техник, молиявий, тижорат, ташкилий тавсифлари ва бошқа тавсифлари тўғрисидаги ҳамда танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш шартлари, тартиб-қоидалари тўғрисидаги дастлабки ахборот мавжуд бўлган ҳужжатлар туркуми;


товар - хом ашё, буюм, конструкция, асбоб-ускуналарга бутловчи буюмлар, қаттиқ, суюқ ёки газсимон ҳолатдаги предметлар, энергиянинг барча турлари, шунингдек етказиб бериладиган товарга қўшимча равишда кўрсатиладиган хизматлар, агар уларнинг қиймати товар қийматининг ўзидан ортиқ бўлмаса;


оферент - малака танловидан ўтган ва офертаси танлов савдолари ташкилотчиси томонидан рўйхатдан ўтказилган талабгор;


оферта - танлов ҳужжатларида белгиланган шартларга мувофиқ тақдим этилган танлов савдолари предметига нисбатан талабгорнинг таклифи;


шартномавий жорий нарх - танлов савдолари натижалари бўйича белгиланадиган танлов савдолари предмети нархи;


шартнома бажарилишини таъминлаш - буюртмачининг талабига кўра танлов савдолари ғолиби томонидан улар бўйича бирламчи мажбуриятни банк ўз зиммасига оладиган банк кафолати, топшириқ, захира аккредетивлар, чеклар шаклидаги, нақд маблағлардаги депозитлар, ёхуд бошқа шакллардаги депозитлар шаклидаги шартномадаги мавжуд мажбуриятлар бажарилишининг таъминланиши.


II. ТАНЛОВ САВДОЛАРИ ҚАТНАШЧИЛАРИ


7. Инвестор, буюртмачи, танлов савдолари ташкилотчиси, танлов комиссияси ва оферентлар танлов савдоларининг асосий қатнашчилари ҳисобланади.


8. Буюртмачи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

талабгорнинг малакасини олдиндан аниқлаш ёки бунингсиз танлов савдолари ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

расмий фармойиш берувчи ҳужжат чиқарган ҳолда танлов савдоларини ўтказиш шакли, тури ва санасини белгилаш;

танлов савдолари ташкилотчиси функциясини амалга ошириш (ушбу функцияларни жалб этиладиган ташкилотга бериши мумкин);

мустақил равишда ёки ихтисослаштирилган ташкилотни жалб этган ҳолда танлов савдолари предметининг бошланғич қийматини белгилаш.


9. Буюртмачи қуйидаги функцияларни бажаради:

танлов комиссияси таркибини ва иш тартибини шакллантиради ва тасдиқлайди, унинг ишида қатнашади;

миқдори танлов ҳужжатларида қайд этиладиган аниқ танлов шартларига боғлиқ бўладиган танлов савдоларида қатнашишга буюртманомаларни таъминлаш шаклини белгилайди;

танлов савдоларининг ташкилотчиси бўлади (ушбу функцияларни жалб этиладиган ихтисослашган ташкилотга бериши мумкин);

танлов ҳужжатлари таркибини белгилайди;

талабгорнинг малакасини олдиндан аниқлаш ва танлов савдоларига қўйиладиган асосий талабларни, танлов савдолари предметига қўйиладиган ва танлов ҳужжатлари таркибига киритиладиган махсус ва техник талабларни белгилайди;

оммавий ахборот воситаларида оферентларнинг танлов таклифлари очилиш санасидан камида 30 кун олдин бош пудратчини аниқлаш бўйича танлов савдолари тўғрисидаги эълонларни жойлаштиради;

белгиланган тартибда экспертизанинг ўтказилиши ва танлов ҳужжатлари тасдиқланишини таъминлайди, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги билан келишган ҳолда танлов савдолари натижалари тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлайди;

танлов савдолари ғолиби билан шартнома тузади;

танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ барча харажатларни қоплайди.

Буюртмачи инвестор билан белгиланган тартибда тузилган шартномада назарда тутилган ваколатлар доирасида бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.


10. Қуйидагилар танлов савдолари ташкилотчисининг асосий вазифалари ҳисобланади:

танлов савдолари ўтказиш тартиб-қоидаларини белгилаш;

танлов савдолари предметига қўйиладиган махсус, техник ва тижорат талабларини ҳисобга олган ҳолда талабгорнинг малакасини олдиндан аниқлаш ва танлов савдоларини ўтказиш учун танлов ҳужжатларини ишлаб чиқиш;

белгиланган шакл бўйича танлов савдолари ўтказилиши тўғрисидаги эълонни матбуотда чиқариш ва/ёки потенциал талабгорларга таклифномалар юбориш;

агар танлов ҳужжатларида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, аризалар ва оферталарни қабул қилиш, уларнинг ҳисобга олиниши ва махфийлигини таъминлаш;

жалб этиладиган буюртмачи билан шартнома асосида мустақил экспертлар ёки маслаҳатчиларнинг ишларини ташкил этиш;

талабгорларга танлов ҳужжатларини тақдим этиш;

оферталарнинг асл нусхаларини улар очилгандан кейин буюртмачига бериш.


11. Танлов савдоларини ташкил этиш учун ихтисослаштирилган ташкилот жалб этилган тақдирда танлов савдолари ташкилотчисининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари у билан буюртмачи ўртасида тузиладиган шартномада белгиланади.


12. Танлов комиссияси қуйидаги функцияларни амалга оширади:

ўзининг иш тартибини белгилайди;

миқдори танлов ҳужжатларида қайд этилган танлов шартларига боғлиқ бўлган танлов савдоларида қатнашишга буюртманомаларни таъминлаш шаклини тасдиқлайди;

офертани қабул қилишнинг охирги куни ва вақтини, конвертларни очиш вақти ва жойини белгилайди;

талабгорнинг малакасини олдиндан аниқлайди, агар у танлов ҳужжатларида назарда тутилган бўлса;

тегишли равишда расмийлаштирган ҳолда танлов савдоларини ўтказиш тартиб-қоидаларини амалга оширади;

ичида оферталар бўлган конвертларни очади, уларнинг танлов ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқлигини текширади (ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилиши, расмийлаштириш ва ҳоказолар) ва конвертларни очиш тўғрисидаги протоколни тасдиқлайди;

мустақил экспертларни (маслаҳатчиларни) жалб этиш зарурлигини белгилайди ёки танлов комиссияси аъзолари орасидан баҳолаш гуруҳини тузади;

танлов ҳужжатларида кўрсатилган мезонларга мувофиқ оферталарни ўрганади, текширади ва кўриб чиқади, танлов савдолари ғолибини аниқлайди ёки бошқа қарор қабул қилади;

танлов савдоларини ўтказиш жараёнида пайдо бўладиган низолар ва келишмовчиликларни кўриб чиқади ва тартибга солади ҳамда улар бўйича тегишли хулосалар чиқаради.


13. Танлов комиссияси аъзолари сони тоқ бўлиши керак.

Танлов комиссияси таркибига Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "ЎзИнжиниринг" республика лойиҳа институти, шунингдек, буюртмачининг тармоқ илмий-техник кенгашлари вакиллари мажбурий тартибда киритилади.

Танлов савдолари предметига боғлиқ равишда танлов комиссияси таркибига лойиҳа, эксперт ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари киритилиши мумкин.


14. Танлов комиссияси таркибида инвестор ва буюртмачининг вакиллари сони комиссия аъзолари умумий сонининг тўртдан бир қисмидан ортиқ бўлмаслиги керак.


15. Агар мажлисда танлов комиссияси аъзоларининг камида тўртдан уч қисми қатнашса танлов комиссияси ҳуқуқий ваколатли ҳисобланади.


16. Танлов савдоларини ўтказиш тартиб-қоидалари босқичлари бўйича қарор танлов таклифларини баҳолаш мезонларини ҳисобга олган ҳолда танлов комиссияси томонидан кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

Овозлар тенг бўлган тақдирда раиснинг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.


17. Танлов комиссияси мажлисларида Қурилиш вазирлигининг ваколатли вакили иштирок этади.


III. ТАНЛОВ САВДОЛАРИ ШАКЛЛАРИ


18. Танлов савдолари қуйидагиларга бўлинади:

очиқ танлов савдолари - оферентлар сони чекланмайди;

ёпиқ танлов савдолари - оферентлар сони чекланади.

Ёпиқ танлов савдолари ўтказиш тўғрисидаги қарор Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади.


19. Очиқ ёки ёпиқ танлов савдолари талабгорнинг малакаси олдиндан аниқланган ҳолда ёки аниқланмасдан, ёхуд икки босқичли бўлиши мумкин.

Талабгорнинг малакасини олдиндан аниқлаш танлов савдоларининг биринчи тури, танлов савдоларининг ғолибини аниқлаш - унинг иккинчи тури ҳисобланади.


20. Талабгорнинг малакаси олдиндан аниқланадиган очиқ ёки ёпиқ танлов савдолари ўтказишда талабгорларнинг умумий рўйхати тузилади, талабгорнинг малакаси олдиндан аниқланади ва малакаси олдиндан аниқланган талабгорлар ўртасида танлов савдолари ўтказилади.


21. Икки босқичли танлов савдолари:

буюртмачи танлов савдолари предметининг аниқ тавсифини ва ўзига хослигини шакллантириш имкониятига эга бўлмаган;

шартномада ишларни уларнинг рентабеллигини таъминлаш учун етарли бўлган ёки тадқиқ этиш ёки ишлаб чиқишга сарфланган харажатлар қопланишини таъминлайдиган ҳажмларда бажариш назарда тутилган ҳоллардан ташқари, буюртмачи илмий тадқиқотлар, экспериментлар ўтказишга, қидирувлар ёки ишланмалар юзасидан шартнома тузиш ниятида бўлган ҳолларда ўтказилади.


22. Икки босқичли танлов савдолари қуйидаги тартибда ўтказилади:

биринчи босқичда концептуал қарор ва техник, тижорат жиҳатидан аниқланиши ва тузатилиши керак бўлган, танлов ҳужжатларида кўрсатилган шартлар асосида ишлаб чиқилган оферта баҳоси кўрсатилмаган ҳолда тақдим этилади. Танлов савдолари предмети параметрлари бўйича оферент билан музокаралар олиб борилишига йўл қўйилади. Оферталарнинг умумий сонидан танлов савдоларининг иккинчи босқичида қатнашишга йўл қўйиладиган оферталар танлаб олинади;

иккинчи босқичда танлов савдолари предметининг аниқлаштирилган параметрлари ҳисобга олинган, баҳоси мажбурий тартибда кўрсатилган ҳолда оферталари танлов савдоларининг иккинчи босқичига ўтган қатнашчиларнинг таклифлари ва буюртманомалари берилган ҳолда танлов ҳужжатларига тузатиш киритилади.

Икки босқичли танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш қонун ҳужжатларига мувофиқ Қурилиш вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган тартибга мувофиқ амалга оширилади.

23. Ёпиқ танлов савдолари ишлар ва хизматлар юқори даражада мураккаблиги (ёки тор ихтисослашуви) билан фарқланадиган ва фақат пудратчилар (етказиб берувчилар)нинг чекланган сони билангина бажарилиши мумкин бўлган ҳолларда ташкил этилади.


24. Ёпиқ танлов савдоларини ўтказишда танлов савдолари ташкилотчиси пудратчилар (етказиб берувчилар) умумий сонидан олдиндан етарлича малака маълумотларига эга бўлганларни, бироқ уларнинг камида учтасини танлайди ва уларга танлов савдоларида қатнашишга таклифнома юборади.


25. Агар ёпиқ савдоларда қатнашишга розилик билдирган пудратчилар (етказиб берувчилар) сони учтадан кам бўлса, у ҳолда танлов шартлари аниқлаштирилган ва/ёки унга тузатишлар киритилган ҳолда такрорий танлов савдолари эълон қилинади.

26. Ёпиқ танлов савдоларини ташкил этишда матбуотда эълон берилмайди, танлов савдолари таклиф этилган талабгорлар ўртасида ўтказилади.


27. Камида 1 минг АҚШ доллари суммасидаги битта контракт бўйича етказиб беришда харид товарлар (ишлар, хизматлар)нинг нархи, сифати ва етказиб бериш муддатлари бўйича энг мақбул шартларни таклиф этган етказиб берувчилар билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш йўли билан амалга оширилади.

Бир минг АҚШ долларидан 100 минг АҚШ долларигача суммага битта контракт бўйича етказиб беришда харид баҳолаш комиссияси томонидан баҳоланадиган энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан эркин савдода амалга оширилади. Талабгорларга юбориладиган офертада харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг тавсифи ва сони, бажариш муддати ва товарни етказиб бериш жойи ҳақидаги маълумот бўлиши керак.

27-1. Рўйхати Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланадиган марказлаштирилган манбалар ҳисобига молиялаштириладиган 500 млн сўмгача қийматда бўлган объектларни (сувга қудуқларни бурғулаш билан боғлиқ объектлардан ташқари) қуриш ва реконструкция қилиш бўйича ишларни бажариш учун пудрат ташкилотларини танлаш фақат кичик бизнес субъектлари ўртасида амалга оширилади.

28. Эркин савдода харид қилишда таклифларнинг етказиб берувчи ёки пудратчи томонидан алоқа каналлари орқали ёзма шаклда тақдим этилишига йўл қўйилади.


29. Эркин савдода харид қилишда етказиб берувчи ёки пудратчини танлаш баҳолаш комиссияси томонидан амалга оширилади.


30. Баҳолаш комиссияси буюртмачи томонидан камида беш нафар ваколатли мутахассисдан иборат таркибда тайинланади. Баҳолаш комиссиясининг қарори протокол билан расмийлаштирилади.


31. Қуйидаги ҳолларда:

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори мавжуд бўлганда;

харид қилинадиган товар (иш, хизматлар) ягона етказиб берувчи (пудратчи) томонидан ишлаб чиқарилса (реализация қилинса);

импорт товар Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан келишган ҳолда харид қилинганда шартноманинг тўғридан-тўғри тузилишига йўл қўйилади.

32. Агар танлов савдолари предметининг бошланғич қийматига нисбатан танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш харажатлари иқтисодий жиҳатдан фойдали бўлмаса, бундай ишлар ва кўрсатиладиган хизматлар мустақил лотларга бўлинган ҳолда битта танлов савдоларига бирлаштирилади, бунда ғолиб, қоидага кўра, ҳар бир лот бўйича аниқланади.

33. Буюртмачининг асосланган қарорига мувофиқ танлов савдолари предметини лотларга бўлган ҳолда танлов савдолари ўтказилишига йўл қўйилади (қурилиш ва монтаж ишлари, асбоб-ускуналарни харид қилиш ва монтаж қилиш, юкларни транспортда ташиш ва ҳоказо).

Бунда ғолиб, қоидага кўра, ҳар бир лот бўйича аниқланади, бош пудратчи ташкилот функциясини буюртмачи бажаради ва лойиҳада назарда тутилган ишлар ва хизматларнинг бутун комплекси бажарилиши учун жавоб беради. Инвестор ва/ёки буюртмачи товарларни харид қилишда танлов савдолари предмети бўлиниши учун жавоб беради.


34. Танлов савдоларини кейинчалик танлов савдолари предмети учун назарда тутилмаган турлар бўйича ўтказиш имконини берувчи унинг қийматини пасайтириш мақсадида танлов савдолари предметини онгли равишда бўлишга йўл қўйилмайди.



IV. ТАЛАБГОРГА ҚЎЙИЛАДИГАН

МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ


35. Танлов савдоларида қатнашиш учун талабгорга қуйидаги малака талаблари қўйилади:

танлов савдолари предмети қийматининг камида 20 фоизи миқдоридаги айланма маблағларнинг ёки кўрсатиб ўтилган маблағларни беришга банк кафолатномаси, ишлар (хизматлар)ни бажариш учун зарур бўлган меҳнат ресурслари ва мутахассисларнинг мавжудлиги;

шартномалар тузиш юзасидан фуқаролик-муомала ҳуқуқий лаёқат ва ваколатлар;

устав сармоясининг миқдори;

танлов объектига ўхшаш объектларда ишлаш тажрибасининг мавжудлиги;

ўз кучлари билан илгари бажарилган иш ҳажмлари тўғрисидаги маълумотлар;

танлов объектида ўз кучлари билан бажариладиган ишларнинг мўлжалланаётган ҳажми (фоизларда).

Танлов савдоларида қатнишиш талабгорига буюртмачи томонидан белгиланадиган бошқа талаблар ҳам қўйилиши мумкин.


36. Агар танлов савдолари предмети ҳисобланадиган ишлар (хизматлар)ни бажариш билан боғлиқ фаолият қонун ҳужжатларига мувофиқ лицензияланиши керак бўлса белгиланган тартибда берилган тегишли лицензияга эга бўлган талабгорлар танлов савдоларида қатнашишга қўйилади.


37. Танлов комиссияси талабгор (оферент)дан унинг малака маълумотларига мувофиқлигини тасдиқловчи далилларни ҳужжатли шаклда тақдим этишни талаб қилишга ҳақлидир.


38. Талабгорларга танлов савдоларида қатнашишга малака талаблари танлов ҳужжатлари таркибида кўрсатиб ўтилади.


39. Малака талабларига мувофиқ талабгорлар томонидан тақдим этиладиган маълумотларни баҳолаш танлов ҳужжатларида белгиланган тартибда танлов комиссияси томонидан амалга оширилади.


40. Танлов комиссияси:

талабгорларнинг ўз интеллектуал мулкини ёки тижорат сирини муҳофаза қилиш ҳуқуқини бузишга;

талабгорлар (оферентлар)нинг танлов ҳужжатларида назарда тутилмаган малака маълумотларига нисбатан мезонлар ва талабларни белгилашга ҳақли эмас.


41. Қуйидагиларнинг:

таъсис ҳужжатлари, молиявий қатнашиш, холдинг шаклида ва бошқа шаклларда ифодаланган бир-бири билан бевосита ташкилий-ҳуқуқий ёки молиявий боғлиқ бўлган қурилиш ташкилотларининг;

марказлаштирилган капитал қўйилмалар ҳисобига молиялаштириладиган объектларда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун қурилиш ташкилотлари танлов савдоларида қатнашиши мумкин.

42. Буюртмачининг тор ихтисослашган пудратчи ташкилотлари очиқ танлов савдоларида умумий асосларда қатнашадилар, ёпиқ танлов савдоларида эса танлов савдолари ташкилотчиси камида иккита чет қатнашчини таклиф қилиши шарт.


43. Малака маълумотлари тўғрисида нотўғри ахборот аниқланган тақдирда танлов комиссияси қарори билан талабгор (оферент) бундан кейин танлов савдолари тартиботида қатнашишдан четлатилади.


44. Малака маълумотлари тўғрисида танлов савдолари натижасига таъсир қилмайдиган унчалик муҳим бўлмаган ноаниқликлар мавжуд бўлган ахборотни тақдим этган талабгор (оферент)га танлов комиссияси қарори билан аниқланган ноаниқликларни унинг офертасини кўриб чиқиш давомида тузатишига рухсат этилиши мумкин.


45. Қайта ташкил этиш (бўлиниш, бирлашиш), тугатиш ёки банкротлик босқичида бўлган, мулки хатлаб қўйилган талабгорлар танлов савдолари тартиботларида қатнашишга қўйилмайди.



V. ТАНЛОВ САВДОЛАРИНИ

ЎТКАЗИШГА ТАЙЁРГАРЛИК


46. Танлов савдолари ташкилотчиси танлов савдолари тўғрисида пудратчини (етказиб берувчини) аниқлаш санасидан камида 30 кун олдин оммавий ахборот воситаларида эълон беради ёки потенциал пудратчиларга (етказиб берувчиларга) танлов савдоларида қатнашишга таклифнома жўнатади.

47. Танлов савдолари ўтказилиши тўғрисидаги эълонда ёки танлов савдоларида қатнашишга таклифномада қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

танлов савдолари ташкилотчисининг номи ва манзили;

танлов савдолари предметини маблағ билан таъминлаш манбалари;

танлов савдолари предметининг тавсифи ва уни сотиш жойи;

танлов савдолари предметини сотиш муддати;

талабгорларга қўйиладиган асосий шартлар;

танлов ҳужжатларини сотиб олиш жойи ва унинг учун тўлов миқдори;

оферталарни тақдим этиш жойи, охирги куни ва вақти;

оферталарни очиш жойи, куни ва вақти.

Танлов савдолари ва /ёки талабгорнинг малакасини олдиндан аниқлаш тўғрисидаги эълон оммавий ахборот воситаларида чоп этилади. Буюртмачининг қарорига кўра хорижий пудратчилар (етказиб берувчилар) танлов савдоларида қатнашишга таклиф этилиши мумкин. Бунда мамлакатимизнинг товар ишлаб чиқарувчилари (ишларни бажарувчилари, хизматлар кўрсатувчилари) учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган нарх преференциялари, шунингдек қонунчиликка мувофиқ кичик бизнес субъектлари учун ажратиладиган квоталар миқдорлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган эълон қоидага кўра, энг оммавий даврий нашрларда, газеталарда, web-caйтда ва /ёки БМТнинг Development Business нашрида жойлаштирилади, шунингдек хорижий мамлакатларнинг элчихоналари орқали таклифномалар жўнатиш воситасида амалга оширилади.

48. Оферталарни тақдим этиш муддати эълон оммавий ахборот воситаларида берилган кундан бошлаб камида ўттиз кунни ёки таклифномалар жўнатилган кундан бошлаб ўттиз беш кунни ташкил этиши керак.

Мелиорация объектларида таъмирлаш-тиклаш ишлари объектлари учун оферталарни тақдим этишнинг энг қисқа муддати оммавий ахборот воситаларида эълон берилган кундан бошлаб 15 кунни ёки таклифномалар жўнатилган кундан бошлаб 20 кунни ташкил этади.

49. Танлов савдолари ўтказилиши тўғрисидаги эълон фақат танлов ҳужжатларига ижобий эксперт хулосаси мавжуд бўлган тақдирдагина чоп этилиши мумкин.



VI. ТАНЛОВ ҲУЖЖАТЛАРИНИНГ ТАРКИБИ,

ТУЗИЛИШИ, УЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ

ВА ТАСДИҚЛАШ ТАРТИБИ


50. Танлов ҳужжатлари, қоидага кўра, уч қисмдан: умумий, техник ва тижорат қисмидан иборат бўлади.


51. Умумий қисмга қуйидагилар киради:

танлов савдоларида қатнашишга таклифнома;

товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилиш юзасидан шартноманинг умумий шартлари;

талабгорларнинг танлов савдоларида қатнашишга буюртманомалари шакли;

талабгорнинг малакасини ҳамда унинг техник ва молиявий аҳволини баҳолаш талаблари ва мезонларини, таклифларни молиявий баҳолаш ва танлов савдолари ғолибини аниқлаш мезонлари, танлов савдолари тартиботига тааллуқли бошқа ҳужжатлардан иборат бўлган йўриқнома.


52. Техник қисм Қуриш, реконструкция қилиш, техника билан қайта жиҳозлаш, лойиҳалаш, қурилиш объектлари учун материаллар, конструкциялар ва жиҳозлар харид қилишга доир танлов ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом талабларига мувофиқ ишлаб чиқилади.

Техник топшириқ "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУК билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда келишилиши керак.

53. Танлов ҳужжатларининг тижорат қисми товар (ишлар, хизматлар) нархидан ишлар (хизматлар)ни бажариш ва/ёки товарни етказиб бериш шартларидан, маблағ билан таъминлаш манбалари ва шартларидан, танлов савдолари предметини сотиш муддатидан, шартнома лойиҳасидан иборат бўлади.

54. Буюртмачи томонидан эълон қилинган нарх билан танлов савдолари ўтказилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда танлов савдолари предметининг бошланғич нархи эълон ва таклифномада кўрсатилади. Бунда танлов савдолари танлов савдолари предметининг бошланғич нархини пасайтириш юзасидан ўтказилади.


55. Оферталарни тақдим этиш тартиби танлов ҳужжатларида белгиланади.

Тақдим этилаётган оферта танлов ҳужжатлари шартлари ва талабларига мувофиқ бўлиши керак.


56. Хорижий пудрат ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган ва эркин муомаладаги валютада ҳақ тўланадиган хорижий кредитлар ва грантлар ҳисобига молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда, агар халқаро ва хорижий молиявий институтлар билан тузилган кредит шартномаларида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, танлов ҳужжатларига ишлар (хизматлар) қийматининг камида 50 фоизи миқдорида ишлар (хизматлар)ни бажариш учун Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари - резидентлари иштирок этиши шартлари киритилади.


57. Танлов ва талабгорнинг малакасини олдиндан аниқлаш ҳужжатларига, офертани жойлашга ва маркировка қилишга, таклифларни техник ва молиявий баҳолаш мезонларига шартлар ва талаблар танлов комиссияси томонидан кўриб чиқилади ва тасдиқланади.

Оферталарни тақдим этиш муддати тугагунгача танлов савдолари ташкилотчиси танлов ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга ҳақлидир, ташкилотчи улар тўғрисида танлов ҳужжатларини олган талабгорларга дарҳол хабар қилиши, оферталарни тақдим этиш муддатини офертага тузатиш киритиш учун етарли бўлган вақтга узайтириши керак.


58. Танлов ҳужжатлари улар учун тўлов тўлангандан кейин тақдим этилади.

Тўлов миқдори буюртмачи ва/ёки танлов савдолари ташкилотчиси томонидан, танлов ҳужжатларини кўпайтириш ва тарқатиш қийматидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.


59. Танлов савдолари ташкилотчиси талабгорнинг сўровига кўра танлов ҳужжатларининг моҳияти ёки мазмуни билан боғлиқ бўлган саволларга ёзма равишда жавоб бериши, танлов савдоларининг барча қатнашчиларига жавобни сўров манбаини кўрсатмасдан юбориши шарт.


60. Танлов савдоларининг асосий қатнашчилари ва /ёки талабгорлар ўртасида хабарлар, билдиришномалар ва бошқа ахборотларни алмашиш танлов ҳужжатлари таркибида тасдиқланган шакл бўйича ёзма равишда амалга оширилади.



VII. ОФЕРТАЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ


61. Офертанинг амал қилиш муддати танлов ҳужжатларида белгиланади.

Оферта уни тақдим этишнинг охирги куни ва вақти тугагунгача қайтариб олиниши мумкин.


62. Талабгорнинг имзоси ва муҳри қўйилган оферта савдолар ташкилотчисига конвертга солиб елимланган ҳолда жўнатилади.


63. Тақдим этиш муддати тугагандан кейин олинган оферта кўриб чиқилмайди.

Офертани тақдим этиш санаси танлов савдолари ташкилотчисининг почта билдиришномасидаги оферта олинганлиги тўғрисидаги қайд бўйича ёки танлов савдолари ташкилотчисининг оферентга берилган (оферта чопар орқали етказиб бериладиган ҳол) оферта олинганлиги тўғрисидаги билдиришномаси санаси бўйича белгиланади.


64. Талабгор оферта таркибида танлов савдоларида қатнашишга буюртманомани танлов ҳужжатларида кўрсатилган, лекин танлов савдолари предмети ҳисоблаб чиқилган қийматининг кўпи билан 2 фоизи миқдорида таъминлашни тақдим этади.

Таъминлашнинг амал қилиш муддати офертанинг амал қилиш муддатидан кам бўлмаслиги керак.


65. Буюртмачи танлов ҳужжатларида таъминлаш кафилининг ишончлилиги бўйича талабларни, унинг шаклларини ва танлов савдоларида қатнашишга буюртманомани таъминлашдан фойдаланиш тартибини белгилаши мумкин.


66. Танлов савдоларида қатнашишга буюртманомани таъминлаш:

танлов савдолари ғолибига - шартнома тузилгандан кейин, шартнома ижросини талаб қилинадиган таъминлаш тақдим этилгач;

қолган оферентларга - танлов савдолари ғолиби билан шартнома тузилгандан кейин, лекин офертанинг амал қилиш муддатидан кечикмай;

офертани қайтариб олган оферентга - уни тақдим этишнинг охирги куни ва вақти тугагунгача қайтарилади.

Буюртманомани таъминлаш уни қайтариш учун асос пайдо бўлган вақтдан бошлаб ўн кун мобайнида қайтарилади.


67. Танлов савдоларида қатнашишга буюртманомани таъминлаш:

офертани тақдим этишнинг охирги куни ва вақти тугагач офертани ўзгартирган ёки уни қайтариб олган оферентга;

танлов савдолари ғолибига - оферта унинг амал қилиш даврида қайтариб олинганда, танлов ҳужжатларида белгиланган шартларда шартнома тузиш ёки шартнома ижросининг талаб қилинадиган таъминланишини тақдим қилиш рад этилганда қайтарилмайди.



VIII. ТАНЛОВ САВДОЛАРИНИ

ЎТКАЗИШ ВА УЛАРНИ ЯКУНЛАШ


68. Танлов савдолари, қоидага кўра, буюртмачи жойлашган жойда ўтказилади.


69. Танлов комиссияси мажлиси ушбу Низомнинг 48-бандида белгиланган муддат тугагандан кейин ўтказилади.

Мажлис вақтида оферталар солинган конвертлар очилади, шартлар ва тартиботларга риоя қилиниши, танлов ҳужжатларида кўрсатилган ҳужжатларнинг мавжудлиги текширилади.


70. Оферталар солинган конвертларни очиш қатнашиш истагини билдиришган оферентлар ёки уларнинг ваколатли вакиллари иштирокида амалга оширилади.

Танлов комиссияси мажлиси натижалари протокол билан расмийлаштирилади.

Танлов комиссияси мажлислари натижалари тўғрисидаги ахборот қатнашмаган оферентга ёзма шаклда етказилади.


71. Ҳужжатлар пакетида танлов ҳужжатлари талабларининг бузилганлиги аниқланган тақдирда ҳужжатлар уларнинг мазмуни эълон қилинмасдан оферентга қайтарилади.


72. Танлов комиссияси танлов ҳужжатларининг эълон қилинган шартларга номувофиқлигини ёки офертани расмийлаштиришдаги ноаниқликларни улар бошқа қатнашчиларнинг рейтингига таъсир кўрсатмайдиган ва уларга йўл қўйган танлов савдолари қатнашчисига устунлик бермайдиган ҳолларда эътиборга олмаслиги мумкин.


73. Танлов ҳужжатлари шартларига жавоб берадиган оферталар бўйича оферентнинг исми (номи), малака маълумотлари, таклиф қилинган нархлар ва бажариш муддатлари, шунингдек оферент томонидан танлов ҳужжатлари талабларига мувофиқ киритилган қўшимча таклифлар ҳисобга олинади.


74. Танлов комиссияси мажлисида офертани кўриб чиқиш давомида оферент томонидан офертанинг мазмуни тушунтириб берилишига йўл қўйилади.

Бунда офертанинг мазмунини, шу жумладан нархи ёки бажариш муддатини ўзгартирувчи тушунтиришлар берилишига йўл қўйилмайди.


74-1. Қатнашчиларнинг тижорат таклифларини тенг шартларга келтириш мақсадида улар бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ импорт қилувчилар қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)ни импортга етказиб бериладиган тендер таклифлари қатнашчиларнинг тендер таклифларини баҳолашда кўрсатиб ўтилган солиқ суммаси қўшимча равишда ҳисобга олинади.

75. Офертада арифметик хатолар мавжудлиги аниқланган тақдирда сўзлар билан кўрсатилган якуний сумма тўғри миқдор сифатида қабул қилинади.


76. Савдоларнинг туридан қатъи назар, танлов савдолари ғолиби танлов комиссиясининг ёпиқ мажлисида аниқланади. Тендер комиссияси ғолибларни энг кўп рақобатли нархлар, етказиб бериш ва ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) шартлари, тўлов ҳамда тендер шартларида белгиланган бошқа мезонлар бўйича, шунингдек тендер савдоларида мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларига нарх преференциялари бериш тартибини тартибга соладиган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ аниқлайди. Танлов савдолари ғолиби танлов қатнашчилари иштирокида эълон қилинади, иштирок этмаган қатнашчилар белгиланган тартибда хабардор қилинади.

77. Оферталарни кўриб чиқиш, баҳолаш ва таққослаш натижалари тўғрисидаги ахборот ошкор қилинмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.


78. Танлов комиссиясининг ҳар бир мажлисида протокол юритилади.

Қоидага кўра, бу - талабгор малакасини олдиндан аниқлаш, конвертларни очиш, танлов савдолари ғолибларини аниқлаш ва танлов савдолари ўтказиш тартиботи билан боғлиқ бўлган бошқа протоколлардир.


79. Танлов савдолари буюртмачи томонидан белгиланган тартибда тасдиқлангандан кейин тугалланган ҳисобланади.


80. Буюртмачи Қурилиш вазирлиги билан келишилган кундан бошлаб беш кун муддатда оммавий ахборот воситаларида танлов савдолари натижалари (предмети, ғолиби, инвестиция лойиҳасининг шартномавий нархи ва уни амалга ошириш муддати) тўғрисидаги ахборотни эълон қилади.

81. Танлов савдолари агар:

оферталарни тақдим этиш муддатида учтадан кам оферта тушса;

оферталар танлов ҳужжатлари шартларига мувофиқ бўлмаса;

оферталарда танлов савдоларида қатнашишга буюртманомани таъминлаш кафолати мавжуд бўлмаса;

оферентлар томонидан таклиф этилган нархлар танлов савдолари предмети бошланғич қийматидан анча ортиқ бўлса;

Қурилиш вазирлиги билан келишув бўйича танлов комиссияси томонидан асосланган бошқа ҳолатлар пайдо бўлса;

кичик бизнес субъектлари учун ажратилган квоталар бўйича ўтказиладиган танлов савдолари қатнашчилари ўртасида ушбу тоифа корхоналар мавжуд бўлмаса ўтказилмаган ҳисобланади.

82. Танлов савдоларининг ўтказилмаган деб эълон қилиниши асосий қатнашчилардан биронтасининг мулкий ёки бошқача тусдаги жавобгарлигига олиб келмайди.


83. Агар танлов савдолари ўтказилмаган деб эътироф этилса танлов савдолари такроран ўтказилади, бунда танлов ҳужжатлари шартларининг қайтадан кўриб чиқилишига йўл қўйилади.


84. Танлов савдолари ташкилотчиси улар тугаллангандан кейин танлов савдолари ғолибига беш кундан кечикмай ёзма билдиришнома жўнатади.


85. Шартнома танлов савдолари ғолиби билдиришномани олган кундан бошлаб ўн кун муддатда тузилади.


86. Агар танлов савдолари ғолиби шартнома тузишни рад этса ёки шартнома ижросини таъминлашни белгиланган муддатда тақдим этмаса, у ҳолда буюртмачи танлов комиссияси билан биргаликда офертаси иккинчи баҳони олган оферентни танлов савдолари ғолиби деб эътироф этиши ёки такрорий танлов савдолари ўтказишни тайинлаши мумкин.


87. Шартнома ижросини таъминлаш миқдори буюртмачи томонидан, лекин танлов савдоларида белгиланган қийматнинг кўпи билан 10 фоизи миқдорида белгиланади.


88. Танлов савдолари натжалари бўйича тузилган, эркин муомаладаги валютада амалга ошириладиган шартномани рўйхатдан ўтказиш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида амалга оширилади.


IX. ТАНЛОВ ҲУЖЖАТЛАРИНИ ЭКСПЕРТИЗАДАН

ЎТКАЗИШ ҲАМДА ТАНЛОВ САВДОЛАРИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ

ТАРТИБИ МОНИТОРИНГИ


89. Танлов ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш, танлов савдоларини ўтказишнинг мақсадга мувофиқлиги ҳамда унинг методлари ва усулларининг асосланганлигини аниқлаш, танлов савдоларини ташкил этиш, танлов савдоларини ўтказиш шартлари ва тартиботига риоя қилиш мониторинги "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУК томонидан амалга оширилади.

90. Танлов ҳужжатлари экспертизаси шартнома асосида ўтказилади.

Танлов савдолари ташкилотчиси томонидан танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш масалаларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар шартларига ҳамда ушбу Низомга риоя қилиниши танлов ҳужжатлари экспертизаси предмети ҳисобланади.


91. Танлов ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш учун қуйидагилар тақдим этилади:

танлов савдолари предмети ва ташкилотчиси тўғрисидаги маълумотлар;

танлов ҳужжатлари;

танлов комиссиясини тайинлаш ва унинг таркиби тўғрисидаги буйруқ;

молиявий ресурсларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар (кредит шартномаси, банк маълумотномаси, қурилишларнинг аниқ манзилли рўйхати, давлат бошқарув органи қарори ва бошқалар). Зарур ҳолларда экспертиза органи савдолар ташкилотчисидан қўшимча маълумотларни сўраб олади.

Импорт товарлар (ишлар ва хизматлар)ни харид қилишда буюртмачи танлов ҳужжатлари таркибида Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг нархлар конъюнктураси бўйича хулосасини тақдим этади.

92. Танлов ҳужжатлари экспертизаси Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан тасдиқланган Қурилиш, реконструкция қилиш, техника билан қайта жиҳозлаш, лойиҳалаш, қурилиш объектлари учун материаллар, конструкциялар ва жиҳозлар харид қилишга доир танлов ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом талабларига мувофиқ ўтказилади.

93. Танлов ҳужжатлари экспертизаси ва экспертиза органи томонидан тегишли хулосани бериш ушбу Низомнинг 91-бандида санаб ўтилган ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб ўн кун муддатда амалга оширилади.

Такрорий экспертиза беш кун муддатда ўтказилади.


94. Қуйидагилар мониторинг объекти ҳисобланади:

танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш, шартнома тузиш;

лойиҳани амалга оширишда танлов савдолари шартларининг бажарилиши;

ишларни бажариш ва молиялаштириш жадвалларининг ижроси;

қурилиши тугалланган объектни ўз вақтида фойдаланишга топшириш.


95. Мониторинг буюртмачи ва пудратчи томонидан томонларнинг танлов савдолари шартларини бажариши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш марказига ҳар ойда тақдим этиладиган ахборотларни таҳлил қилиш йўли билан амалга оширилади.

Танлов ҳужжатларига буюртмачи ва пудратчи томонидан ахборотлар тақдим этиш бўйича мажбуриятларни киритиш танлов савдолари шартларининг узвий қисми ҳисобланади.

Мониторинг натижаларини умумлаштириш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази томонидан амалга оширилади.

96. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таҳлилий маълумотномани таклифлар билан бирга тақдим этади.


X. НАРХЛАРГА ТУЗАТИШЛАР

КИРИТИШ ВА СУҒУРТА


97. Танлов савдоларида белгиланган нарх қатъий нарх ҳисобланади.


98. Биринчи молиявий йил мобайнида нархларга ҳамда товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилиш юзасидан шартномани бажариш муддатига тузатишлар киритишга йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.


99. Иккинчи йил ва ундан кейинги йиллар учун шартнома нархларига тузатишлар киритиш белгиланган тартибда амалга оширилади.


100. Танлов савдолари ғолиби қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда объект қурилишининг суғурта қилинишини таъминлайди.



XI. ТАНЛОВ САВДОЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ВА ЎТКАЗИШ ХАРАЖАТЛАРИ


101. Танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш, танлов ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ харажатлар шартнома асосида амалга оширилади.


102. Танлов савдолари танлов савдолари предметини сотишнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабли бекор қилинган тақдирда уларни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар амалдаги харажатлар бўйича буюртмачи томонидан қопланади.



XII. ТАНЛОВ САВДОЛАРИ

ҚАТНАШЧИЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


103. Танлов савдолари қатнашчилари қонун ҳужжатларига ва ушбу Низом талабларига мувофиқ жавоб берадилар.


104. Буюртмачи:

танлов комиссиясини шакллантиришда унинг таркибига оид талабларга риоя этилиши;

танлов савдолари предмети учун назарда тутилмаган шакллар бўйича танлов савдоларини амалга ошириш имконини берадиган унинг қийматини камайтириш мақсадида танлов савдолари предметини бўлишга йўл қўйилиши;

танлов савдолари ғолиби билан шартнома тузиш муддатининг бузилиши;

шартномада келишилган муддатларда физик, сифатга доир ва техник параметрлар бўйича шартнома шартларининг бажарилмаганлиги;

танлов шартларининг бажарилиши мониторинги учун нотўғри ахборот тақдим этилганлиги;

томонлар ўртасидаги шартномавий мажбуриятларнинг бажарилиши тугаллангандан кейин уч йил мобайнида оферталар оригиналларининг сақланмаганлиги;

танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиботларининг бошқача бузилишлари учун жавоб беради.

Агар унинг учун қонун ҳужатларига мувофиқ шартнома тузиш шарт бўлган буюртмачи шартномани тузишдан воз кечса ёки бош тортса танлов савдолари ғолиби шартномани тузиш ёки етказилган зарарни ва бой берилган фойдани ундириш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилади.


105. Танлов савдолари ташкилотчиси:

оферталар тақдим этиш муддати тугагунгача танлов ҳужжатларига танлов ҳужжатларини олишган талабгорларга ўз вақтида хабар қилмасдан ва офертага тузатишлар киритиш учун етарли бўлган вақт учун оферталарни тақдим этиш муддатини узайтирмасдан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги;

танлов савдолари ўтказилиши тўғрисидаги эълонни танлов ҳужжатларига ижобий эксперт хулосасисиз чоп этганлик;

аризалар ва оферталарни қабул қилиб олишни рад этганлик, уларни ҳисобга олишни таъминламаганлик, конвертларни очишгача уларнинг махфийлигини ва сақланишини таъминламаганлик;

танлов савдоларини ўтказиш тартиботи бузилганлиги;

танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиботининг бошқача бузилишлари учун жавоб беради.


106. Танлов комиссияси:

танлов савдоларини ўтказиш тартиботлари босқичлари бўйича кам овоз билан ва/ёки танлов таклифларини баҳолаш мезонларини ҳисобга олмасдан қарор қабул қилинганлиги;

талабгор (оферент)дан унинг малака маълумотларига мувофиқлигини тасдиқловчи далилларни ҳужжатли шаклда тақдим этишнинг асоссиз талаб қилиниши;

талабгорларнинг ўз интеллектуал мулки ёки тижорат сирини муҳофаза қилишга бўлган ҳуқуқи бузилганлиги;

талабгорлар (оферентлар)нинг малака маълумотларига нисбатан танлов ҳужжатларида назарда тутилмаган мезонлар ва талаблар белгиланганлиги;

танлов савдоларида қатнашишга:

муассислик ҳужжатлари, молиявий қатнашиш, холдинг шаклида ва бошқа шаклларда ифодаланган бир-бири билан бевосита ташкилий-ҳуқуқий ёки молиявий боғлиқ бўлган ташкилотларнинг;

қайта ташкил этиш (бўлиниш, бирлашиш) тугатиш ёки банкротлик босқичида бўлган, мулки хатлаб қўйилган талабгорларнинг қўйилганлиги;

талабгор (оферент)нинг танлов савдолари тартиботида қатнашишдан асоссиз равишда четлатилганлиги;

танлов савдоларининг бошқа қатнашчилари рейтингига таъсир қилмайдиган, уларга йўл қўйган танлов савдолари қатнашчисига устунлик бермайдиган ҳолларда танлов ҳужжатларининг эълон қилинган шартларга ёки офертани расмийлаштиришдаги ноаниқликларга номувофиқлиги эътиборга олинганлиги;

оферта мазмунини ўзгартирадиган тушунтиришлар ва тузатишларга йўл қўйилганлиги, шу жумладан нархлар ёки бажариш муддати ўзгартирилганлиги;

офертани танлов комиссияси мажлисида кўриб чиқиш давомида оферентнинг тушунтириш беришига асоссиз равишда йўл қўйилмаганлиги;

ахборотнинг ошкор қилинганлиги, савдолар қатнашчиларининг ўзаро ёки жалб этилган мутахассислар билан келишувига йўл қўйилганлиги, шунингдек қонунга зид бошқа хатти-ҳаракатлар қилинганлиги;

танлов савдолари ғолибининг танлов комиссиясининг очиқ мажлисида аниқланганлиги, танлов савдолари ғолибини эълон қилиш тартиботи бузилганлиги, иштирок этмаган қатнашчиларнинг ўз вақтида хабардор қилинмаганлиги;

танлов савдолари тартиботининг бошқача бузилишлари учун жавоб беради.


107. Танлов савдолари ғолиби:

физик, сифатга доир ва техник параметрлар бўйича шартнома шартларининг шартномада назарда тутилган муддатларда бажарилмаганлиги;

танлов шартларининг бажарилиши мониторинги натижаларининг бузилганлиги;

танлов шартлари ва шартноманинг бошқача бузилишлари учун жавоб беради;

Агар танлов савдолари ғолиби шартнома тузишни рад этса ёки белгиланган муддатда шартнома бажарилиши таъминланишини тақдим этмаса, у ҳолда буюртмачи танлов комиссияси билан биргаликда офертаси иккинчи баҳони олган оферентни танлов савдолари ғолиби деб эътироф этиши ёки такрорий танлов савдолари ўтказишни тайинлаши мумкин.


108. Танлов савдолари тартиботидан келиб чиққан келишмовчиликлар ва низолар, буюртмачи, савдолар ташкилотчиси ёки танлов савдолари бошқа қатнашчиларининг хатти-ҳаракатлари ва қарорлар юзасидан шикоятлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.



XIII. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА

109. Танлов (тендер) савдоларини ўтказишда рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиниши монополияга қарши орган томонидан назорат функцияларини амалга оширишда, ўрганишлар ўтказишда, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар, давлат бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари мурожаатлари ва тегишли органларнинг тақдимномаси асосида назорат қилинади. Ушбу назорат ва ўрганишни амалга ошириш тартиби монополияга қарши орган томонидан белгиланади.















































Время: 0.1942
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск