язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2004 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.02.2004 й. 67-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.02.2004 й.

N 67



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратиш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 19 ноябрдаги 520-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 11 февралдаги

67-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкалари тўғрисида" 1993 йил 19 августдаги 423-сон қарорига 2-илованинг "Божлар, йиғимлар ва солиқ бўлмаган бошқа тўловлардан тушган валюта тушумларини тақсимлаш" жадвалида:

2 ва 3-бандлардаги "15" ва "85" рақамлари тегишли равишда "65" ва "35" рақамлари билан алмаштирилсин;

4-банддаги "15" ва "85" рақамлари тегишли равишда "10" ва "90" рақамлари билан алмаштирилсин;

5-банддаги "Вазирликлар, идоралар фонди" устуни "10%" рақами билан тўлдирилсин, "Давлат бюджети" устунидаги "100" рақами "90" рақами билан алмаштирилсин;

9-банддаги "15" ва "85" рақамлари тегишли равишда "100" ва "0" рақамлари билан алмаштирилсин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 6-сон, 73-модда.