Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2003 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.10.2003 й. 434-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда айримларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.10.2003 й.

N 434



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИНИ

ЎЗ  КУЧИНИ  ЙЎҚОТГАН  ДЕБ  ҲИСОБЛАШ

ҲАМДА АЙРИМЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонун ҳужжатларини ички валюта бозорини эркинлаштиришга оид қабул қилинган қарорларга мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда идоравий норматив ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М.Муллажонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                            И.Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 7 октябрдаги

434-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси миллий валютасининг ички эркин алмашувини таъминлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида" 1994 йил 21 июлдаги 379-сон қарори.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Нақд сўмларни эркин муомаладаги валютага алмаштиришга доир чеклашларни бекор қилиш тўғрисида" 1995 йил 12 июндаги 217-сон қарори.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Валюта бозорини янада эркинлаштириш ва валюта алмаштириш операцияларини кенгайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2000 йил 30 июндаги 250-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида" 2000 йил 13 июлдаги 269-сон қарори.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2000 йил 5 декабрдаги 467-сон қарори.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Валюта алмаштириш операцияларини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2001 йил 17 январдаги 34-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 1-сон, 3-модда).






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 7 октябрдаги

434-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 33-модда):

2-банднинг учинчи хат боши чиқариб ташлансин;

5-банднинг тўртинчи хат бошидаги "ва хўжалик юритувчи субъектларни" сўзлари чиқариб ташлансин.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 йил, 10-сон, 95-модда.

















































Время: 0.0059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск