ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2003 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.09.2003 й. 411-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.09.2003 й.

N 411



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА,


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 28 июндаги 290-сон ва "Сув хўжалигини бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 21 июлдаги 320-сон қарорлари қабул қилинганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  Ў. Султонов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 24 сентябрдаги

411-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

3. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 7 январдаги 11-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Давлат сув кадастрини ишлаб чиқиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомда:

а) 23-бандда "дарё ҳавзалари" сўзларидан кейин "ҳавза ирригация тизимлари" сўзлари қўшилсин;

б) 24-бандда "сув хўжалиги майдонлари" сўзлари "ҳавза ирригация тизимлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 27-бандда "сув хўжалиги майдонлари" сўзлари "ҳавза ирригация тизимлари, алоҳида муҳим сув хўжалиги объектлари" сўзлари билан, "халқ хўжалиги" сўзлари эса "иқтисодиёт" сўзи билан алмаштирилсин;

г) 40-банднинг еттинчи хатбошида "Давлат сув кадастрининг ҳудудий ва маҳаллий органлари учун" сўзлари "ирригация тизимларининг ҳавза бошқармалари, магистраль каналлар (тизимлар) бошқармалари ва  ирригация тизимлари бошқармалари учун" сўзлари билан алмаштирилсин;


5. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 31 августдаги 408-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 8-сон, 49-модда) билан тасдиқланган Сув ресурсларини тўплаш, экин майдонларини суғориш учун насос станцияларини электр билан таъминлаш ва истеъмол қилинадиган электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш тартибида:

а) 1-бандда "Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, қишлоқ ва сув хўжалиги вилоят бошқармалари" сўзлари "ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин;

4-бандда "қишлоқ ва сув хўжалиги вилоят бошқармалари" сўзлари "ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин.

9. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 январдаги 8-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 1-сон, 2-модда) билан тасдиқланган Қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳудудида ўзаро сув хўжалиги муносабатларини тартибга солиш тартибининг 3.1-банди учинчи хатбошида "Сув хўжалиги департаментининг" сўзлари "Сув хўжалиги бош бошқармасининг" сўзлари билан алмаштирилсин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 24 сентябрдаги

411-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон ССР Министрлар Совети ва Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг "Ўзбекистон ССРнинг Андижон, Наманган, Фарғона ва Сурхондарё вилоятларида пахтачиликни янада ривожлантириш учун ерларни суғориш ва ўзлаштириш тўғрисида" 1952 йил 16 ноябрдаги 1919-сон қарори.


2. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Марказий Фарғонада янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш бўйича Колхозлараро совет тўғрисидаги низомини тасдиқлаш ҳақида" 1957 йил 27 майдаги 309-сон қарори.


3. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Марказий Фарғонада янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш бўйича Колхозлараро совет тўғрисидаги низомни қисман ўзгартириш ҳақида" 1958 йил 26 июлдаги 482-сон қарори.


4. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ўзбекистон ССР колхозлари ва совхозларида асаларичиликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1960 йил 21 октябрдаги 879-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1960 й., 15-сон, 78-модда).


5. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг ""Марказий Фарғонада ерларни суғориш ва ўзлаштириш бўйича вилоят колхозлараро советлари ҳамда ЎзССР Сув хўжалиги вазирлигининг Фарғона ва Андижон вилоятларида сув хўжалиги қурилиши трестлари ташкил этилиши билан боғлиқ тадбирлар тўғрисида" 1961 йил 6 апрелдаги 251-сон қарори, 8-банддан ташқари.


6. Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "КПСС Марказий Комитети ва СССР Министрлар Советининг "Саноат асосида тухум ва парранда гўшти етиштиришни ташкил этиш тўғрисида" 1964 йил 3 сентябрдаги 740-сон қарори" юзасидан 1964 йил 23 сентябрдаги 577-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1964 й., 5-сон, 65-модда).


7. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг  "Наманган вилоятида янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш бўйича колхозлараро ташкилот ташкил этиш тўғрисида" 1968 йил 27 мартдаги 116-сон қарори.


8. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Республика колхоз ва совхозларида асаларичиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1970 йил 31 июлдаги 398-сон қарори.


9. Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ўзбекистон ССР Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг асаларичилик бошқармасини Ўзбекистон ССР Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг "Ўзасаларисаноат" асаларичилик бўйича республика хўжалик ҳисобидаги ишлаб чиқариш бирлашмасига айлантириш тўғрисида" 1976 йил 9 июлдаги 405-сон қарори.


10. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Республика сув хўжалиги кенгашини тузиш тўғрисида" 1990 йил 26 июндаги 247-сон қарори.


11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Республика сув хўжалиги кенгаши тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида" 1995 йил 27 апрелдаги 149-сон қарори.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2003 й., 17-сон, 156-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 9, 88-модда.








































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск