язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2003 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.04.2003 й. 197-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.04.2003 й.

N 197



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида" 2003 йил 18 мартдаги 147-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 Ў. Султонов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 30 апрелдаги

197-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Автотранспорт воситаларини харид қилиш-сотиш, алмаштириш ва ҳадя этиш битимларини расмийлаштириш тартиби тўғрисида" 1991 йил 16 сентябрдаги 233-сон қарорининг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1991 й., 9-сон, 30-модда; 1994 й., 9-сон, 46-модда; 1997 й., 4-сон, 14-модда; 2003 й., 1-сон, 4-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Белгилаб қўйилсинки:

автотранспорт воситаларини харид қилиш-сотиш, алмаштириш ва ҳадя этиш битимларини тасдиқлаганлиги учун нотариал идоралар томонидан ундириладиган давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади: 70 фоизи  маҳаллий бюджетларга; 15 фоизи  Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасини шакллантиришга; 15 фоизи  маблағларни Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг махсус ҳисоб рақамида жамлаш йўли билан давлат нотариал идораларини маблағ билан таъминлашга йўналтирилади;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари томонидан автомототранспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказганлик учун ундириладиган сумманинг 85 фоизи маҳаллий бюджетларга, қолган 15 фоизи Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ҳисоб рақамига ўтказилади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш масалалари тўғрисида" 1992 йил 12 ноябрдаги 523-сон қарори 4-бандининг иккинчи хат боши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 11-сон, 32-модда) ва унга 6-илова чиқариб ташлансин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси судяларини, прокуратура ва адлия органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш тўғрисида" 1993 йил 9 июлдаги 343-сон қарорида:

1-банднинг иккинчи хат бошидаги "Ўзбекистон Республикаси хўжалик судларини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари "Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасига" сўзлари билан алмаштирилсин;

2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Адлия органлари ходимларига мартаба даражалари ва узоқ муддат хизмат қилганлиги учун 4-иловага мувофиқ қўшимча ҳақ Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобига амалга оширилсин".


6. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 22 мартдаги 153-сон қарори билан тасдиқланган Хўжалик бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги Низом (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 3-сон, 18-модда; 1999 й., 9-сон, 53-модда; 2001 й., 6-сон, 34-модда; 8-сон, 47-модда) 9-бандининг иккинчи хат бошидаги "республика бюджети даромадига" сўзлари "Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасига" сўзлари билан алмаштирилсин.

13. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси судлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 22 сентябрдаги 383-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 9-сон, 55-модда):

6-банднинг биринчи хат бошидаги "Адлия муассасалари ва судларни" сўзлари "Судлар ва адлия органлари" сўзлари билан алмаштирилсин.

15. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 январдаги 36-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 9-модда) билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни ҳисобга олиш, баҳолаш ва сотиш тартиби тўғрисидаги Низомда:

46-банднинг бешинчи хат бошидаги "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатдан ва молиявий таъминлаш департаментининг Ижро ишларини" сўзлари "Судлар ва адлия органларини" сўзлари билан алмаштирилсин;

48-банднинг учинчи хат бошидаги "Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти Ижро ишларини" сўзлари "Судлар ва адлия органларини" сўзлари билан алмаштирилсин;

2-илованинг 14-устунидаги "Адлия вазирлиги департаменти" сўзлари "Судлар ва адлия органларини ривожлантириш" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 йил, 4-сон, 34-модда