язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2003 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.10.2003 й. ПФ-3335-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг истеъмол товарларини олиб келиш ва сотиш масалалари бўйича баъзи фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

15.10.2003 й.

N ПФ-3335



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИНИ

ОЛИБ КЕЛИШ ВА СОТИШ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА

БАЪЗИ ФАРМОНЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг қуйидаги Фармонларига ўзгартишлар киритилсин:


1. "Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркалари қўлланишни такомиллаштириш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 12 июндаги ПФ-1789-сон Фармони 2-бандининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат даромадига ўтказиладиган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларни ҳисобга олиш, баҳолаш ва сотиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади".


2. "Савдо соҳасида монополиядан чиқаришни чуқурлаштириш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 19 декабрдаги ПФ-1897-сон Фармони 1-бандининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.


3. "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига истеъмол товарлари олиб келинишини тартибга солиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 11 июлдаги ПФ-3105-сон Фармонининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига божхона қонунчилигини бузган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига товарлар олиб келиниши фактлари аниқланган тақдирда ҳуқуқбузарлик буюмларини қонунчиликда белгиланган тартибда давлат даромадига мусодара этиш ҳуқуқи берилсин";

4-банднинг биринчи хатбошидаги "давлат мулкига ўтказиш" сўзлари "давлат даромадига ўтказиш учун божхона органлари томонидан мусодара қилиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 И. Каримов