язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2002 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.10.2002 й. 354-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ва баъзиларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.10.2002 й.

N 354



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИНИ

ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ

ВА БАЪЗИЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 12 июлдаги 247-сон ва "Лицензиялашни бекор қилиш ҳамда истеъмол товарларини олиб келиш ва Ўзбекистон Республикасининг ички бозорида сотишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 20 августдаги 295-сон қарорларини бажариш юзасидан ҳамда истеъмол товарлари олиб келувчи корхоналарнинг сўмлардаги маблағларини конвертация қилиш механизмини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин ҳамда уларнинг баъзиларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Марказий банки, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси икки ҳафта муддатда импорт истеъмол товарларини ҳисобга олиш ва сотиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" 2002 й. 19-сон






Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 10 октябрдаги

354-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Истеъмол товарларини импорт қилиш учун марказлаштирилган валюта ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида" 1996 йил 19 ноябрдаги 405-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Биржадан ташқари валюта бозорини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1998 йил 26 декабрдаги 538-сон қарорининг 3-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига истеъмол товарлари келтиришни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2000 йил 24 июлдаги 282-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 7-сон, 41-модда).


4. "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2000 йил 2 октябрдаги 375-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 10-сон, 63-модда)га илованинг 3-банди.


5. "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2000 йил 24 октябрдаги 412-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 10-сон, 69-модда)га илованинг 2-банди.


6. "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2000 йил 5 декабрдаги 467-сон қарорига 2-илованинг 2-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Биржадан ташқари валюта бозорини эркинлаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2001 йил 18 июлдаги 305-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 7-сон, 41-модда).



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

баъзи қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари сотишни тартибга солиш тўғрисида" 1999 йил 14 январдаги 19-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 1-сон, 4-модда) 1-бандининг иккинчи хатбошидан "(Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг лицензияларига эга бўлган корхоналар томонидан импорт бўйича олиб келинаётганлардан ташқари)" сўзлари чиқариб ташлансин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Импорт истеъмол товарлари олиб келиш ва сотишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 24 июндаги 242-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 31-модда)нинг 2-бандидан "Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг лицензияларига эга бўлган истеъмол товарлари импорт қилувчи корхоналардан хорижий валюта харид қилинганлиги, шунингдек" сўзлари чиқариб ташлансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 33-модда) 1-бандининг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ички бозорни дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2000 йил 5 августдаги 307-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 8-сон, 49-модда)да:


1-банднинг иккинчи хатбошидан "Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг лицензияларига эга бўлган корхоналар томонидан" сўзлари чиқариб ташлансин;


3-банддан "Марказий банк лицензияларига эга бўлган" сўзлари чиқариб ташлансин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг "Биржадан ташқари валюта бозори фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 10 июлдаги 294-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 7-сон, 38-модда)га 2-иловада:

35-банд ва 37-банднинг тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


33 ва 34-бандлар тегишли равишда 34 ва 35-бандлар деб ҳисоблансин.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2002 й., 10-сон, 58-модда