язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 1998 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.02.1998 й. 55-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини ўз кучини тўлиқ ва қисман йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.02.1998 й.

N 55



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ТЎЛИҚ ВА ҚИСМАН ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ

ҲАМДА АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси қабул қилиниши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ қарорларини 1998 йил 1 январдан бошлаб тўлиқ ёки қисман ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 1998 йил 1 январдан бошлаб киритиладиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 3 февралдаги

55-сон қарорига

1-ИЛОВА



1998 йил 1 январдан бошлаб ўз кучини тўлиқ

ёки қисман йўқотган Ҳукумат қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Транспорт воситалари ҳамда бошқа ўзиюрар машиналар ва механизмлар эгаларидан олинадиган солиқ ставкалари ҳақида" 1993 йил 1 мартдаги 113-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 3-сон, 7-модда).


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Республика йўл жамғармасини ташкил этиш тўғрисида" 1993 йил 5 июлдаги 334-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 7-сон, 26-модда)нинг 3-банди "а" кичик бандининг ўн биринчи хат боши, шунингдек, ушбу қарор билан тасдиқланган Низом 6-бандининг олтинчи хат боши, 8-бандининг бешинчи хат боши ва 27-банди.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнининг самарали ташкил этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1993 йил 11 августдаги 402-сон қарорига 7-илованинг 2-банди.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси корхоналари ва ташкилотларининг бюджет билан ҳисоб-китоб қилиши тартибини қисман ўзгартириш тўғрисида" 1993 йил 18 августдаги 420-сон қарори.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Экспорт-импорт операцияларини бартер асосида амалга оширишни тартибга солиш тўғрисида" 1993 йил 25 октябрдаги 520-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 10-сон, 37- модда)га илованинг 3, 6 ва 17-бандлари.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Соғлом авлод учун" Ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармаси корхоналари, бирлашмалари, ташкилотларига имтиёзли солиқ солиш тўғрисида" 1994 йил 2 февралдаги 61-сон қарори 1-бандининг учинчи хат боши ва 2-банди.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1994 йил 23 февралдаги 88-сон қарорининг 14-банди.


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Халқ истеъмол моллари ишлаб чиқаришни рағбатлантириш мақсадида солиқ тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 1994 йил 24 февралдага 93-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 2-сон, 12-модда) нинг 1-3-бандлари ва ушбу қарорга илова.


9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Республика кўчмас мулк биржасининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1994 йил 29 апрелдаги 228-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 4-сон, 25-модда) нинг 4-банди.


10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент" республика фонд биржасининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш ва қимматли қоғозлар бозори инфраструктурасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1994 йил 8 июндаги 285-сон қарорининг 7-банди.


11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси қурилиш ташкилотларининг бюджет билан ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисида" 1994 йил 15 июндаги 299-сон қарори.


12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида" 1994 йил 9 декабрдаги 591-сон қарори.


13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоғини 2010 йилгача бўлган даврда реконструкция қилиш ва ривожлантириш миллий дастури тўғрисида" 1995 йил 1 августдаги 307-сон қарорининг 3-банди.


14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Биржа ва ярмарка савдосини, фьючерс асосидага шартнома муносабатларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1995 йил 26 сентябрдаги 375-сон қарори 3-бандининг бешинчи хат боши ва қарорга илова 13-бандининг иккинчи хат боши.


15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Енгил ва маҳаллий саноатни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 29 апрелдаги 166-сон қарорининг 6-банди.






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 3 февралдаги

55-сон қарорига

2-ИЛОВА



1998 йил 1 январдан бошлаб ўзгартиришлар ва

қўшимчалар киритиладиган Ҳукумат қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти ҳажмлари прогнозлари ва 1993 йилда хорижий валютадаги маблағлар сарф-харажатлари тўғрисида" 1993 йил 28 апрелдаги 194-сон қарори 6-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"экспортга етказиб бериладиган товарлар бож тўловларидан озод қилинадилар".

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Чорвачиликда ислоҳотларни такомиллаштириш ҳамда деҳқон (фермер) хўжаликлари ва хусусийлаштирилган фермалар манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисида" 1994 йил 23 февралдаги 87-сон қарори 15-бандининг иккинчи хатбошидан "қурилиш ташкилотлари ушбу ишлаб чиқариш объектлари бўйича қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод қилинсин" сўзлари чиқариб ташлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси минтақавий олий ўқув юртларини янада ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида" 1995 йил 31 майдаги 196-сон қарори 1-бандининг еттинчи хатбошидан иккинчи гап чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1998 й., 2-сон, 6-модда