язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 1991-1996 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.03.1996 й. 111-сон "Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва уларнинг баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.03.1996 й.

N 111



ҲУКУМАТНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ВА УЛАРНИНГ

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ

ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


"Наслчилик тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

ЎзССР Министрлар Советининг "Колхозлар, совхозлар ва бошқа давлат корхоналарининг сунъий қочириш ва қишлоқ хўжалиги молларини кўпайтириш бўйича республика танловини ўтказиш шартлари тўғрисида" 1973 йил 18 июндаги 254-сон қарори;

ЎзССР Министрлар Советининг "Қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини насл урчитиш ва сунъий равишда қочириш ҳамда наслдор ва зоти яхшиланган ҳайвонларни харид ва реализация қилиш бўйича давлат ишлаб чиқариш корхоналари номини ўзгартириш тўғрисида" 1973 йил 25 июлдаги 318-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1973 й., 7-сон, 40-модда);

ЎзССР Министрлар Советининг "Наслдор ва зоти яхшиланган юқори маҳсулдор моллар ресурсларидан тўлиқроқ фойдаланиш тўғрисида" 1982 йил 28 июлдаги 519-сон қарори;

ЎзССР Министрлар Советининг "Чорвачиликда наслчилик ишлари бўйича илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси ташкил этиш тўғрисида" 1982 йил 2 июлдаги 489-сон қарори;

"КПСС Марказий Комитети ва СССР Министрлар Советининг "Чорвачиликда наслчилик ишлари самарадорлигини ошириш ва уни ташкил этишни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида 1986 йил 11 декабрдаги 1472-сон қарори" юзасидан ЎзССР Министрлар Советининг 1987 йил 20 февралдаги 71-сон қарори 2-бандининг иккинчи хат боши.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ў. Султонов