язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 1991-1996 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.01.1994 й. 21-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларини ўзгартириш ва айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.01.1994 й.

N 21



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ БАЪЗИ ҚАРОРЛАРИНИ

ЎЗГАРТИРИШ ВА АЙРИМЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎFРИСИДА



"Ветеринария тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрдаги Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига киритиладиган илова этилаётган ўзгартиришлар тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг илова этилаётган рўйхатга мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Муталов






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 20 январдаги

21-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

қарорларига киритиладиган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ўзбекистон ССРнинг шаҳар ва аҳоли пунктларида ит, мушук ва йиртқич ҳайвонларни сақлашни янада тартибга солиш чоралари тўғрисида" 1980 йил 4 июндаги 400-сон (ЎзССР ҚТ, 1980 й., 6-сон, 22-модда) қарорининг 4-банди биринчи хатбошидаги "ЎзССР Қишлоқ хўжалиги министрлиги ветеринария хизмати кучи билан" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси давлат ветеринария Бош бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Жамоа чорвачилиги фермалари, деҳқон (фермер) хўжаликлари ва қишлоқ хўжалигидаги давлат тасарруфида бўлмаган бошқа тузилмаларга техник ҳамда зооветеринария хизмати кўрсатиш масалалари тўғрисида" 1993 йил 7 апрелдаги 174-сон (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 4-сон 14-модда) қарорининг 6-бандидаги "пулли" сўзи "идоравий ва хусусий" сўзлари билан алмаштирилсин.






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 20 январдаги

21-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. СССР Министрлар Советининг "Мамлакатда ветеринария ишини яхшилаш ва давлат ветеринария назоратини кучайтириш тўғрисида" 1963 йил 27 сентябрдаги 1020-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1964 йил 4 мартдаги 127-сон (ЎзССР ҚТ, 1964 й., 3-сон, 17-модда) қарори.


2. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Республикада ҳайвонларнинг бруцеллёз ва сил касалликлари билан касалланишларини тугатиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1972 йил 2 февралдаги 55-сон қарори.


3. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1964 йил 4 мартдаги 127-сон қарори билан тасдиқланган ветеринария муассасаларининг намунавий штатларини тўлдириш тўғрисида" 1974 йил 21 январдаги 26-сон қарори.


4. "КПСС Марказий Комитети ва СССР Министрлар Советининг "Чорвачиликка ветеринария хизмати кўрсатишни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1978 йил 1 июндаги 498-сон қарори юзасидан Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1978 йил 423-сон қарори.


5. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ўзбекистон ССРнинг шаҳар ва аҳоли пунктларида ит, мушук ва йиртқич ҳайвонларни сақлашни янада тартибга солиш чоралари тўғрисида" 1980 йил 4 июндаги 400-сон (ЎзССР ҚТ, 1980 й., 6-сон, 22-модда) қарорининг 5, 6-бандлари.


6. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Республика чорвачилигига ветеринария хизмати кўрсатишни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1980 йил 30 октябрдаги 746-сон қарори.


7. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Fўзанинг районлаштирилган ва истиқболли навларини жойлаштириш, элита-уруғчилик хўжаликларининг дислокацияси плани ва 1961 йилда республика колхозлари ва совхозларини уруғлик чигит билан таъминлаш тўғрисида" 1981 йил 16 январдаги 23-сон қарори.


8. "КПСС Марказий Комитети ва СССР Министрлар Советининг "Колхозлар, совхозлар ва бошқа давлат хўжаликларининг жамоа чорвачилиги эҳтиёжлари учун қўшимча дон ажратиш тўғрисида" 1981 йил 9 январдаги 36-сон қарори юзасидан Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1981 йил 28 январдаги 71-сон қарори.


9. "КПСС Марказий Комитети ва СССР Министрлар Советининг "Қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг бруцеллёз ва сил касалликлари билан касалланишларига қарши курашишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 1981 йил 10 сентябрдаги 889-сон қарори юзасидан Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1981 йил 23 сентябрдаги 770-сон қарори.


10. "СССР Министрлар Советининг "Чорвачиликка ветеринария хизмати кўрсатишни ташкил этишни яхшилаш ва унинг самарадорлигини янада ошириш тўғрисида" 1985 йил 3 январдаги 5-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1985 йил 29 январдаги 48-сон қарори.


11. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг бруцеллёз ва сил касалликлари билан касалланишларига қарши курашишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 1981 йил 23 сентябрдаги 770-сон қарорининг қандай бажарилаётганлиги ҳақида" 1985 йил 28 октябрдаги 540-сон қарори.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1994 й., N 1, 2-модда.