Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Нотижорат ташкилотлар /

Ўзбекистон Республикасининг 02.05.2007 й. ЎРҚ-96-сон "Ҳомийлик тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 28.02.2007 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 29.03.2007 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

02.05.2007 й.

N ЎРҚ-96



ҲОМИЙЛИК ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2007 йил 28 февралда қабул қилинган

Сенат томонидан 2007 йил 29 мартда маъқулланган


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонуннинг мақсади ҳомийлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.



2-модда. Ҳомийлик тўғрисидаги

қонунчилик

Ҳомийлик тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг ҳомийлик тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.


3-модда. Асосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


кўнгиллилар - ҳомийлик олувчининг ёхуд ҳомийлик ташкилотининг манфаатларини кўзлаб бепул ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш шаклидаги ҳомийликни амалга оширувчи жисмоний шахслар;


ҳомийлар - ҳомийликни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар;


ҳомийлик (ҳомийлик фаолияти) - юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик мақсадларида бошқа юридик ва жисмоний шахсларга мол-мулкни, шу жумладан, пул маблағларини қайтармаслик шарти билан ёки имтиёзли шартларда беришда, улар учун ишлар бажаришда, уларга хизматлар кўрсатиш ва уларни бошқача шаклда қўллаб-қувватлашда ифодаланадиган ихтиёрий беғараз ёрдами (фаолияти);


ҳомийлик олувчилар - ҳомийлик олувчи юридик ва жисмоний шахслар;


ҳомийлик субъектлари - ҳомийлар, кўнгиллилар, ҳомийлик ташкилотлари, шунингдек ҳомийлик олувчилар;


ҳомийлик ташкилоти - жамиятнинг, айрим тоифадаги юридик ва жисмоний шахсларнинг манфаатларини кўзлаб ҳомийлик фаолиятини амалга ошириш учун тузилган нодавлат нотижорат ташкилоти;


ҳомийлик ҳайриялари - ҳомийлик мақсадларига йўналтириладиган мол-мулк, шу жумладан, пул маблағлари.



4-модда. Ҳомийлик мақсадлари

Ҳомийлик қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:

фуқароларни ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш, шу жумладан, аҳолининг ижтимоий жиҳатдан муҳофаза қилинмаган ва кам таъминланган тоифаларининг моддий аҳволини яхшилаш, ўз жисмоний ёки интеллектуал хусусиятлари, бошқа ҳолатлар сабабли мустақил равишда ўз ҳуқуқларини амалга ошира олмайдиган ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қила олмайдиган ишсизларни, ногиронлиги бўлган шахсларни ва бошқа шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш;

халқлар ўртасида тинчлик, дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлашга кўмаклашиш;

оиланинг жамиятдаги нуфузи ва ролини мустаҳкамлашга кўмаклашиш;

оналик, болалик ва оталикни ҳимоя қилишга кўмаклашиш;

таълим, фан, маданият, санъат, маърифат соҳасидаги фаолиятга, шунингдек шахснинг маънавий камол топишига кўмаклашиш;

касалликлар профилактикаси ва фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасидаги фаолиятга, шунингдек соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга кўмаклашиш, фуқароларга маънавий-руҳий ёрдам кўрсатиш;

жисмоний тарбия ва оммавий спорт соҳасидаги фаолиятга кўмаклашиш;

аҳолини табиий офатлар, экология, саноат ҳалокатлари ёки бошқа ҳалокатлар оқибатларини бартараф этишга, бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга тайёрлаш;

террорчилик ҳаракатлари, табиий офатлар, экология, саноат ҳалокатлари ёки бошқа ҳалокатлар натижасида жабрланганларга ёрдам кўрсатиш;

атроф табиий муҳитни муҳофаза

...
Время: 0.0351
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск