Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Интеллектуал мулк / Умумий қоидалар /

Патент вакиллари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 01.07.2003 й. 298-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 1 июлдаги

298-сон қарорига

2-ИЛОВА


Патент вакиллари тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Патент вакилларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги фаолиятининг ҳуқуқий асосларини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


патент вакиллигига номзод (номзод) - патент вакили сифатида фаолиятни амалга ошириш истагини билдирган жисмоний шахс;


патент вакили - ушбу Низом талабларига мувофиқ юридик ёки жисмоний шахслар номидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик) ҳамда бошқа ташкилотлар олдида интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқий муҳофаза олиш ва уни амалга ошириш масалалари бўйича вакиллик қилиш ҳуқуқи берилган жисмоний шахс.

3. Жисмоний шахслар Вазирликда аттестациядан ва рўйхатдан ўтгандан кейин патент вакиллари сифатида фаолиятни амалга оширишга ҳақлидир. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари патент вакиллари сифатида аттестациядан ва рўйхатдан ўтказилиши мумкин.

4. Қуйидагилар патент вакилларига қўйиладиган малака талаблари ҳисобланади:

олий маълумотга эга бўлиш;

интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқларни ҳимоя ва муҳофаза қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун Вазирлик томонидан белгиланадиган ҳажмда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари соҳасида малака имтиҳони натижалари билан тасдиқланган билимларга эга бўлиш.

5. Вазирликнинг ва унга қарашли ташкилотлар ходимлари патент вакиллари сифатида аттестациядан ва рўйхатдан ўтказилиши мумкин эмас.

6. Патент вакили ўз касб фаолиятини ҳам мустақил равишда якка тадбиркор сифатида, ҳам ёлланиш бўйича ишлаган ҳолда амалга ошириши мумкин.

6-1. Патент вакилларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш юқори малакали кадрлар тайёрлашни таъминлаш, уларнинг интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза ва ҳимоя қилиш соҳасидаги назарий ва амалий билимларини чуқурлаштириш ва янгилаш, улар касбий тайёргарлигининг замонавий талабларга мувофиқлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилади.

6-2. Интеллектуал мулк соҳасида мутахассисларни, шу жумладан, патент вакилларини тайёрлаш, уларнинг базавий олий маълумотидан қатъи назар Тошкент давлат юридик университетида магистратура йўналишининг "Интеллектуал мулк ҳуқуқи" ихтисослиги бўйича амалга оширилади.

6-3. Интеллектуал мулк соҳасида мутахассисларни, шу жумладан, патент вакилларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан амалга оширилади.

Патент вакиллари малакасини ошириш ҳар беш йилда камида бир марта, кейинчалик аттестациядан ўтказиш йўли билан амалга оширилади.


II. ПАТЕНТ ВАКИЛЛИГИГА НОМЗОДНИ

АТТЕСТАЦИЯДАН ВА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ

ҲАМДА ПАТЕНТ ВАКИЛИНИ АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ

7. Номзодни аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда патент вакилини аттестациядан ўтказиш Вазирлик томонидан қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.

8. Патент вакиллигига номзоднинг аттестацияси патент вакили сифатида фаолиятни амалга ошириш истагини билдирган жисмоний шахснинг патент вакилига қўйиладиган малака талабларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида ўтказилади.

Аттестация малака имтиҳони ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

Малака имтиҳони жараёни узлуксиз овозли видеотасвирга туширилади, шунингдек Вазирликнинг расмий веб-сайтида реал вақт режимида трансляция қилинади. Малака имтиҳони ўтказиш жараёни қайд этилган видеотасвир Вазирлик томонидан бир йил мобайнида сақланади.

8-1. Патент вакили аттестацияси патент вакилларининг касбий малака даражасини холисона баҳолаш мақсадида ўтказилади.

Патент вакиллари аттестацияси ҳар беш йилда камида бир марта ўтказилади.

9. Номзодларни ва патент вакилларини аттестациядан ўтказиш учун Вазирлик томонидан малака ва апелляция комисссиялари тузилади.

Комиссиялар таркибига Вазирликнинг энг малакали ва тажрибали ходимлари, шунингдек мустақил олимлар ва мутахассислар киритилади.

Малака комиссияси малака имтиҳони саволларини тасдиқлайди, малака имтиҳонини ўтказади ва номзод ёки патент вакилининг аттестациядан ўтказилганлиги тўғрисида қарорлар қабул қилади.

Апелляция комиссияси номзодлар ёки патент вакилларининг малака комиссияси қарори юзасидан шикоятларини, юридик ва жисмоний шахсларнинг патент вакилининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ёки ушбу Низом талабларини бузадиган хатти-ҳаракатлари юзасидан шикоятларини ҳамда Вазирликнинг белгиланган муддатда аттестациядан ўтмаган патент вакилини Патент вакиллари давлат реестридан (бундан кейин - реестр) чиқариш тўғрисидаги мурожаатини кўриб чиқади.

Номзодлар ёки патент вакиллари ўзларининг малакасига тааллуқли масалаларнинг апелляция комиссияси томонидан кўриб чиқилишида шахсан иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар.

10. Малака комиссия аъзоси бир пайтнинг ўзида апелляция комиссияси аъзоси бўлиши мумкин эмас.

11. Малака комиссияси ишини малака комиссияси раиси бошқаради.

Малака комиссияси раиси бўлмаганда унинг вазифалари вақтинчалик малака комиссияси раиси ўринбосари зиммасига юклатилади.

12. Малака комиссияси қарорлари малака комиссиясининг мажлисида қабул қилинади.

13. Малака комиссияси қарорлари ёзма равишда тузилади ва малака комиссияси раиси ҳамда бошқа аъзолари томонидан имзоланади.

Малака комиссияси қарорига қўшилмаган комиссия аъзоси ўз нуқтаи назарини баён қилишга ҳақлидир.

14. Номзод ёки патент вакили аттестациядан ўтказишнинг, шу жумладан малака имтиҳонига қўйишнинг рад этилгани юзасидан у аттестациядан ўтказиш рад этилгани тўғрисидаги қарорни олган санадан бошлаб 3 ой муддатда апелляция комиссиясига шикоят қилиши мумкин.

Апелляция комиссияси шикоят бўйича у олинган санадан бошлаб бир ой муддатда қарор қабул қилади.


15. Апелляция комиссияси малака комиссияси шакллантириладиган тартибда тузилади.

16. Апелляция комиссияси қарорлари йиғилишда қатнашаётган барча аъзоларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар нисбати тенг бўлганда апелляция комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

17. Апелляция комиссияси қарорлари ёзма равишда тузилади ва апелляция комиссияси раиси ҳамда бошқа аъзолари томонидан имзоланади.

Апелляция комиссияси қарорига қўшилмаган комиссия аъзоси ўз нуқтаи назарини баён қилишга ҳақлидир.

18. Патент вакили ўз фаолиятини интеллектуал мулкнннг алоҳида объектлари ёки хизматларнинг алоҳида турлари билан чеклаши мумкин. Агар патент вакиллигига номзод бундай чеклаш тўғрисида малака имтихони топширишгача маълум қилса, у ҳолда имтиҳон ушбу чеклашни ҳисобга олган ҳолда ўтказилади. Патент вакилининг фаолиятини чеклаш тўғрисидаги маълумотлар реестрга ва патент вакилига бериладиган гувоҳномага киритилади.


19. Патент вакилининг ўз фаолияти чекланишини рад этишига у ушбу Низомда назарда тутилган тартибда қўшимча аттестациядан ўтган тақдирда йўл қўйилади.



III. ШИКОЯТЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА

ПАТЕНТ ВАКИЛЛАРИНИ РЕЕСТРДАН ЧИҚАРИШ


20. Юридик ва жисмоний шахсларнинг патент вакилининг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари ёки ушбу Низомни бузувчи ҳатти-ҳаракатлари юзасидан шикоятлари Вазирликнинг апелляция комиссияси томонидан кўриб чиқилади. Вазирлик патент вакилини ана шундай шикоят тушганлиги тўғрисида хабардор қилади.

21. Ўзига қўйилган талабларни бузган патент вакилига нисбатан апелляция комиссияси қарори асосида қуйидаги чоралар кўрилиши мумкин:

огоҳла нтириш;

реестрдан чиқариш тўғрисида судга мурожаат қилиш.

22. Патент вакили ўз малакаси ва фаолиятига тааллуқли масалалар Вазирликнинг апелляция комиссияси томонидан кўриб чиқилаётганда шахсан қатнашиш ҳуқуқига эга.

23. Патент вакили Вазирлик томонидан реестрдан:

патент вакилининг ўз аризаси;

патент вакилининг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиши ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойидан кўчиб кетиши ёҳуд ушбу Низомнинг 5-бандида назарда тутилган ҳолатлар вужудга келиши;

суднинг қарори;

патент вакилининг патент вакили фаолияти билан шуғулланишини тақиқлаш ёки бундай фаолият имкониятини истисно қилувчи бошқа жазолар тўғрисида суднинг қонуний кучга кирган ҳукми асосида чиқарилади.


24. Патент вакилини реестрдан чиқариш тўғрисидаги ахборот Вазирлик томонидан расмий ахборотномада реестрдан чиқариш сабаблари кўрсатилган ҳолда эълон қилинади. Кўрсатилган ахборот реестрдан чиқарилган кунда Вазирликнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.

25. Патент вакили реестрдан унинг аризаси асосида чиқарилган тақдирда такрорий рўйхатдан ўтказиш, қўшимча аттестациядан ўтказмасдан, реестрдан чиқарилиш санасидан бошлаб беш йил мобайнида амалга оширилади.


IV. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


26. Патент вакили ўзига мурожаат қилган ҳар қандай шахс манфаатларини ифода қилиш ваколатига эга. Патент вакилининг ишларни олиб боришга ваколатлари унга номидан иш олиб бориладиган шахс томонидан берилган ишончнома билан тасдиқланади. Вазирлик олдида вакиллик қилишга ишончнома патент вакилига ишонч билдирувчи томонидан оддий ёзма шаклда берилади.

Ўзбекистон Республикасидан ташқарида яшайдиган жисмоний шахслар ва хорижий юридик шахслар томонидан ишончнома ишончнома тузилаётган мамлакатнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда расмийлаштирилиши керак.


27. Патент вакили ишонч билдирувчидан унинг топшириғини бажариш муносабати билан оладиган ахборот, агар ишонч билдирувчи томонидан бошқача ҳолат махсус кўрсатилмаган бўлса ёки унинг ҳатти-ҳаракатларидан келиб чиқмаса, махфий деб эътироф этилади.

Патент вакили, агар у манфаатлари ишни олиб бориш тўғрисида илтимос қилган шахс манфаатларига зид бўлган шахслар номидан мазкур иш бўйича вакиллик қилган бўлса ёки уларга маслаҳатлар берган бўлса ёҳуд ишни кўриб чиқишда бошқача тарзда қатнашган бўлса, шунингдек агар ишни кўриб чиқишда патент вакилига қариндош бўлган мансабдор шахс қатнашган бўлса, топшириқни қабул қилишга ҳақли эмас.


28. Патент вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ патент вакиллари агентлигини ва бошқа ташкилотларни, шунингдек жамоат бирлашмаларини ташкил этишлари мумкин.


29. Номзодлар ва патент вакилларини аттестация ҳамда патент вакилларини қўшимча аттестациядан ўтказиш учун Вазирлик томонидан тегишли харажатларни қоплаш учун қонунчиликда белгиланган миқдорларда тўлов ундирилади.






























Время: 0.1630
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск