Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.07.2003 й. 304-сон "Корпоратив бошқарув марказини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.07.2003 й.

N 304



КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ МАРКАЗИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон иқтисодиётида хусусий секторнинг улуши ва аҳамиятини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 24 январдаги ПФ-3202-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда хўжалик жамиятлари раҳбар бўғинларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, корпоратив бошқарув шароитларида корхоналарни бошқариш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Олий бизнес мактабининг таркибий бўлинмаси сифатида Корпоратив бошқарув ўқув маркази (кейинги ўринларда матнда Марказ деб юритилади) ташкил этилсин.

2. Қуйидагилар Корпоратив бошқарув марказининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

акциядорларни, кузатув кенгашлари ва тафтиш комиссиялари аъзоларини корпоратив бошқарув, молиявий ва ишлаб чиқариш жиҳатидан таҳлил қилиш, корхона ва унинг ижро этувчи органлари фаолиятини назорат қилиш усулларига ўқитиш;

акциядорлик жамиятларининг бошқарув ижро этувчи органлари раҳбар ходимларини менежмент ва маркетингнинг замонавий усуллари бўйича тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;

инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларни ҳамда давлатнинг ишончли вакили ходимларини ўқитиш ва малакасини ошириш;

хусусийлаштириш, қимматли қоғозлар бозори, монополияга қарши тартибга солиш соҳасида ва бошқа иқтисодий тузилмаларда ишловчи мутахассисларнинг касб даражасини ошириш.


3. Қуйидагилар:

Корпоратив бошқарув марказининг ходимларнинг чекланган сони 14 кишидан иборат бўлган (ёрдамчи ходимлардан ташқари) ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Олий бизнес мактабининг Корпоратив бошқарув маркази тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, Корпоратив бошқарув маркази раҳбари айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Олий бизнес мактаби директорининг ўринбосари ҳисобланади.

4. Белгилаб қўйилсинки:

Марказга тингловчилар хўжалик юритувчи субъектлар буюртманомаларига кўра қабул қилинади;

Корпоратив бошқарув марказида ўқитиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Олий бизнес мактаби томонидан тасдиқланган ўқув дастурларига мувофиқ тўлов-контракт асосида амалга оширилади;

тўлов-контракт асосида ўқитиш учун олинган маблағлар, республика ташкилотлари ва халқаро ташкилотларнинг грантлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг Хусусийлаштириш, бозор тузилмаларини ташкил этиш ва ривожлантириш давлат дастурини амалга ошириш сарф-харажатлари учун назарда тутилган маблағлари Марказ фаолиятини маблағ билан таъминлаш манбалари ҳисобланади;

Корпоратив бошқарув марказида ўқишни муваффақиятли тугатган тингловчиларга белгиланган намунадаги сертификат берилади;

Корпоратив бошқарув марказининг доимий ишловчи профессор-ўқитувчилар таркиби ва ходимлари моддий-маиший шарт-шароитлар ва меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий бизнес мактабининг профессор-ўқитувчилар таркиби ва ходимларига тенглаштирилади.

5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Корпоратив бошқарув марказига зарур ўқув ва моддий-техника базасини яратиш, Корпоратив бошқарув маркази биноларини таъмирлаш учун 100,0 млн сўм ажратсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти Корпоратив бошқарув марказига халқаро ташкилотлар грантларини жалб қилишда кўмаклашсин.


7. Корпоратив бошқарув маркази қуйидаги манзилда жойлашган бинога жойлаштирилсин: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Миробод кўчаси, 25-уй.

8. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Корпоратив бошқарув марказини кутубхонани тўлдириш учун босма ва китоб маҳсулотларининг (ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, тарихий нашрлар) назорат нусхаларини (1 нусха) олувчи ташкилотлар рўйхатига киритсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Корпоратив бошқарув марказини иқтисодий таҳлил ва корхоналарда корпоратив бошқарув дастурларини моделлаштириш учун ахборот бюллетенларини олувчи ташкилотлар рўйхатига киритсин.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 4 июлдаги

304-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

қошидаги Олий бизнес мактабининг

Корпоратив бошқарув марказининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

         

Раҳбар - Олий бизнес мактаби

директорининг ўринбосари

        

    

Ўқув бўлими бошлиғи

1 киши


Ўқитиш маркетинги бўлими

3 киши

Методология, консалтинг ва ноширлик фаолияти бўлими

3 киши


     

Хўжалик жамиятлари кузатув кенгашлари ва тафтиш комиссиялари аъзоларини ўқитиш бўйича бош мутахассис

2 киши

Жами - 14 киши


      

Хўжалик жамиятлари бошқаруви ижро этувчи органлари аъзоларини ўқитиш бўйича бош мутахассис

2 киши


Хусусийлаштирилган корхоналардаги давлат улушлари бошқарувчиларини ҳамда Давлат рақобат қўмитаси тизими ходимларини ўқитиш бўйича бош мутахассис

2 киши




        















































Время: 0.1579
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск