Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.09.2015 й. 256-сон "Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.09.2015 й.

N 256


ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК УНИВЕРСИТЕТИ

МАГИСТРАТУРАСИГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Юридик кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 28 июндаги ПҚ-1990-сон қарорига мувофиқ, шунингдек Тошкент давлат юридик университети магистратурасига талабаларни қабул қилиш жараёнини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 июлдаги 206-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 7-сон, 47-модда) билан тасдиқланган Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзларининг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Белгилансинки, 2015/2016 - 2019/2020 ўқув йилларида Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабул қилишда Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2013 йил 23 июлдаги 206-сон қарорига 1-илованинг 26-бандида назарда тутилган тест синовларига талаблар "Мутахассислик фанлари" фанига қўлланилади.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.Ю. Ходиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири       Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 4 сентябрдаги

256-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 июлдаги

206-сон қарори билан тасдиқланган Тошкент давлат

Юридик университети магистратурасига қабул қилиш

тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 7-банддаги "Мутахассислик фани" сўзлари "Мутахассислик фанлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 8-банддаги "Мутахассислик фани" сўзлари "Мутахассислик фанлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. 19-банддаги "10" рақами "15" рақами билан алмаштирилсин.


4. 23-банднинг учинчи хатбошидаги "Мутахассислик фани" сўзлари "Мутахассислик фанлари" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 14 сентябрь, 36-сон, 475-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 9-сон, 77-модда












































Время: 0.1997
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск