ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Шаҳарсозлик ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.09.2015 й. 262-сон "2015-2019 йиллар даврида ижтимоий, транспорт ва муҳандислик инфратузилмасини ривожлантириш билан комплекс ҳолда ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сизот сувлар сатҳини пасайтириш, Гулистон шаҳрини архитектуравий-режали қуришни тубдан янгилаш чора-тадбирлари дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги вазифалар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.09.2015 й.

N 262



2015-2019 ЙИЛЛАР ДАВРИДА

ИЖТИМОИЙ, ТРАНСПОРТ ВА МУҲАНДИСЛИК

ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БИЛАН

КОМПЛЕКС   ҲОЛДА   ЕРЛАРНИНГ   МЕЛИОРАТИВ

ҲОЛАТИНИ ЯНАДА ЯХШИЛАШ ВА СИЗОТ СУВЛАР

САТҲИНИ ПАСАЙТИРИШ, ГУЛИСТОН ШАҲРИНИ

АРХИТЕКТУРАВИЙ-РЕЖАЛИ ҚУРИШНИ ТУБДАН

ЯНГИЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ДАСТУРИНИ

АМАЛГА   ОШИРИШ   БЎЙИЧА   БИРИНЧИ

НАВБАТДАГИ ВАЗИФАЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 сентябрдаги ПҚ-2401-сон қарори билан тасдиқланган 2015-2019 йиллар даврида ижтимоий, транспорт ва муҳандислик инфратузилмасини ривожлантириш билан комплекс ҳолда ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сизот сувлар сатҳини пасайтириш, Гулистон шаҳрини архитектуравий-режали қуришни тубдан янгилаш чора-тадбирлари дастурини амалга ошириш, шунингдек йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни комплекс ривожлантириш ва жадал модернизациялаш, уй-жой фондини босқичма-босқич реконструкция қилиш ва янгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Сирдарё вилояти ва Гулистон шаҳри ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 сентябрдаги ПҚ-2401-сон қарори билан тасдиқланган 2015-2019 йиллар даврида ижтимоий, транспорт ва муҳандислик инфратузилмасини ривожлантириш билан комплекс ҳолда ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сизот сувлар сатҳини пасайтириш, Гулистон шаҳрини архитектуравий-режали қуришни тубдан янгилаш чора-тадбирлари дастурининг (кейинги ўринларда Чора-тадбирлар дастури деб аталади) сўзсиз бажарилишини таъминласинлар.


2. 2015-2019 йиллар даврида сув таъминоти, санитария, ирригация, электр таъминоти, газ таъминоти, иссиқлик таъминоти ва телекоммуникация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш йўли билан ижтимоий ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, муҳандислик-коммунал тармоқлар ва иншоотларни модернизациялаш билан комплекс ҳолда Гулистон шаҳрини архитектуравий-режали қуришни тубдан янгилаш бўйича комплекс тадбирлар (кейинги ўринларда Комплекс тадбирлар деб аталади) тасдиқлансин, улар қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади:

Гулистон шаҳрининг 1-иловага* мувофиқ шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш;

архитектура ансамбллари яратиш, 2-иловага* мувофиқ мавжуд шаҳар ташкил қилувчи майдонларни ва обод хиёбонларни реконструкция қилиш, янгиларини барпо этиш, шу жумладан замонавий бозор инфратузилмасини шакллантириш йўли билан Гулистон шаҳрини қуриш;

3, 3а-иловаларга* мувофиқ йўл-транспорт инфратузилмаси ва аҳолига автотранспорт хизмати кўрсатиш тизимини такомиллаштириш;

4, 4а, 4б, 4в, 4г-иловаларга* мувофиқ сув таъминоти, канализация, электр таъминоти, газ таъминоти, иссиқлик таъминоти ва телекоммуникациялар тизимларини реконструкция қилиш ва модернизациялаш ҳисобига Гулистон шаҳрининг муҳандислик-коммунал инфратузилмасини ривожлантириш;

5-иловага* мувофиқ Гулистон шаҳрининг уй-жой фондини ривожлантириш;

6 - 10 иловаларга* мувофиқ маданият, спорт, соғлиқни сақлаш ва таълим муассасалари объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ҳисобига ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш.


3. Сирдарё вилояти ва Гулистон шаҳри ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва тижорат банклари - Чора-тадбирлар дастурини ва Комплекс тадбирларни амалга ошириш доирасида жалб этилган буюртмачилар:

ўн кун муддатда - назарда тутилган лойиҳаларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишнинг ҳамда дренаж тизимини такомиллаштириш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сизот сувлар сатҳини пасайтириш тадбирларини биргаликда бажаришнинг тармоқ жадвалларини тасдиқласинлар;

йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмалар объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича назарда тутилган ишларнинг тасдиқланган параметрларга қатъий мувофиқ равишда жадал бажарилишини таъминлаш чора-тадбирларини кўрсинлар;

тасдиқланган тадбирларнинг пайдо бўладиган муаммоли масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш бўйича зарур ташкилий ва амалий чора-тадбирларни кўрган ҳолда бажарилиши мониторингини доимий асосда амалга оширсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси ҳамда Давлат геология қўмитаси Сирдарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда икки ой муддатда ирригация-дренаж объектларидан фойдаланиш бўйича ихтисослаштирилган ҳудудий хизматни белгиланган тартибда ташкил этсинлар, кейинчалик унга юкланган қуйидаги вазифаларни сифатли бажариш учун уни юқори малакали мутахассислар, янги замонавий техника, шунингдек асбоб-ускуналар билан таъминласинлар:

ер ости сувлари режимини назорат қилишнинг замонавий методларидан самарали фойдаланиш, шу жумладан сизот сувлар сатҳи мониторингининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш, кейинчалик ер ости сувлари хариталарини ва маълумотлар базаларини мунтазам равишда янгилаб бориш;

энг аввало, таъмирлаш ва тиклаш ишларини комплекс амалга ошириш асосида Гулистон шаҳрининг мелиоратив-ирригация тизими объектлари ва иншоотларидан ишончли равишда фойдаланишни ташкил этиш;

мавжуд бўлган, шу жумладан шаҳарга туташ юқори зоналардаги иншоотлардан фойдаланувчи турдош сув хўжалиги корхоналари билан сизот сувлар сатҳини пасайтириш, кейинчалик уларни "Шўрўзак" ва "Марказий Мирзачўл коллектори" магистрал дренаж коллекторларига тўлиқ оқизиб юбориш бўйича аниқ ҳамкорлик қилиш.


5. Сирдарё вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси билан биргаликда эскирган ва авария ҳолатидаги турар жойларни, шу жумладан Гулистон шаҳрининг қайта барпо этилаётган ва кенгайтирилаётган кўчаларидаги қизил чизиқлар чегарасига тушаётган 11-иловага* мувофиқ объектларни босқичма-босқич бузиш тадбирларнинг амалга оширилишини таъминласин.


6. Чора-тадбирлар дастури ва Комплекс тадбирларни сўзсиз амалга ошириш мақсадида Сирдарё вилояти ҳокимлигининг маҳаллий бюджети параметрларини шакллантириш ва бажариш бўйича 12-иловага* мувофиқ таркибда ишчи гуруҳ ташкил этилсин.

Ишчи гуруҳ (Юсупов):

кўрсатилган манба ҳисобига инвестиция лойиҳаларини узлуксиз ва бир маромда молиялаштиришни назарда тутган ҳолда Сирдарё вилоятининг ҳар йилги маҳаллий бюджети прогнозини мувозанатли шакллантиришни;

Сирдарё вилояти туманлари ва шаҳарлари бўйича жойига борган ҳолда маҳаллий бюджетга солиқлар ва мажбурий тўловларга доир муддати ўтказиб юборилган қарзлар юзага келишига йўл қўйган айбдор мансабдор шахсларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрган ҳолда ҳар ҳафталик қатъий мониторинг олиб борсин.

Ишчи гуруҳ ҳар 15 кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 9 мартдаги Ф-4421-сон фармойиши билан ташкил этилган Республика комиссиясига маҳаллий бюджетнинг прогноз параметрларини таъминлаш ҳамда солиқлар ва мажбурий тўловлар, жумладан муддати ўтказиб юборилган қарзларни тўлиқ йиғишга доир кўрилаётган мукаммал чора-тадбирлар тўғрисида ахборот тақдим этсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Сирдарё вилояти ва Гулистон шаҳри ҳокимликлари бузилиши керак бўлган ҳудудларда фуқароларни ҳисобга олиш ва уларни прописка қилиш қоидаларига риоя этилиши чораларини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги ҳар йили 2016 йил ва кейинги йиллар учун Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурини шакллантиришда унга ушбу қарорда назарда тутилган, белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида бажарилган, буюртмачиларнинг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича лойиҳалар киритилишини таъминласинлар.


9. "Давархитектқурилиш" қўмитаси мақбул техник хулосалар қўлланишини ҳамда бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари сифатини ҳисобга олган ҳолда Гулистон шаҳрининг тасдиқланган бош режасига мувофиқ барпо этилаётган объектларнинг жойлаштирилиши, техник шартлари ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш сифати юзасидан доимий назорат ўрнатсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Б.И. Закиров, Ғ.И. Ибрагимов, А.И. Икрамов ва Б.Ю. Ходиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     Ш. Мирзиёев



*) 1 - 12-иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 14 сентябрь, 36-сон, 480-модда




























Время: 0.1342
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск