Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Божхона режимлари /

Давлат божхона қўмитасининг 01-02/12-28-сон, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг 2015/10-6-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 99-сон "2006 йил 30 августдаги Орол денгизининг Ўзбекистон қисмига тегишли маҳсулот тақсимотига оид Битимни бажариш доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 29.08.2015 й. Қарори (АВ томонидан 11.09.2015 й. 1732-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.09.2015 й.

N 1732-1


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

29.08.2015 й.

N 01-02/12-28


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР,

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО

ВАЗИРЛИГИНИНГ

29.08.2015 й.

N 2015/10-6


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

29.08.2015 й.

N 99


ҚАРОРИ



2006 йил 30 августдаги Орол денгизининг Ўзбекистон

қисмига тегишли маҳсулот тақсимотига оид Битимни

бажариш доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона

чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг

божхона расмийлаштируви қоидаларига

ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 6 ва 7-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455-сон "Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 июлдаги ПҚ-1588-сон "Орол денгизининг Ўзбекистон қисмига тегишли маҳсулот тақсимотига оид Битимни амалга оширишни давом эттиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ҳамда 2013 йил 30 октябрдаги ПҚ-2059-сон "Орол денгизининг Ўзбекистон қисмига тегишли маҳсулот тақсимотига оид Битимни амалга оширишни давом эттиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 13 апрелдаги 106-сон "Ўзбекистон Республикасида товарлар ва транспорт воситаларини вақтинчалик четдан олиб келиш (четга олиб чиқиш) шартлари тўғрисида"ги ва 2014 йил 21 июлдаги 199-сон "Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт вазирлигининг 2007 йил 5 сентябрдаги 01-02/12-27, ЭГ-01/10-3960, 33-сон қарори (рўйхат рақами 1732, 2007 йил 22 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 43-сон, 438-модда) билан тасдиқланган 2006 йил 30 августдаги Орол денгизининг Ўзбекистон қисмига тегишли маҳсулот тақсимотига оид Битимни бажариш доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.






Қарорга

ИЛОВА



2006 йил 30 августдаги Орол денгизининг Ўзбекистон

қисмига тегишли маҳсулот тақсимотига оид Битимни

бажариш доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона

чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг

божхона расмийлаштируви қоидаларига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларидан "Корея Миллий Нефть Корпорацияси," ва ", "Петронас Чаригали Оверсиз Сдн. Бхд." деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. 2-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Қайтариладиган товарларни вақтинча олиб кириш муддатини божхона юк декларациясида дастлаб кўрсатилган муддатдан ортиқ муддатга узайтириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 13 апрелдаги 106-сон "Ўзбекистон Республикасида товарлар ва транспорт воситаларини вақтинчалик четдан олиб келиш (четга олиб чиқиш) шартлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ амалга оширилади.".


4. 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Божхона расмийлаштируви мақсадида сертификатланиши мажбурий бўлган сарфланадиган товарларни сертификатлашдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сон "Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" қарори ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига сертификацияланиши мажбурий бўлган товарларни (маҳсулотлар)ни олиб кириш тартиби тўғрисидаги йўриқномада (рўйхат рақами 901, 2000 йил 26 февраль) белгиланган тартибда амалга оширилади.".


5. Ушбу ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк Бошқаруви ва Оператор билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 14 сентябрь, 36-сон, 483-модда


























Время: 0.1874
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск