Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб чиқиш ва олиб кириш, жойини ўзгартириш /

Давлат божхона қўмитасининг 01-02/12-27-сон, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг 2015/10-7-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 100-сон, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг к-5-сон "Қандим кон гуруҳи участкаси, Хаузак ва Шоди участкалари, шунингдек Қўнғирот участкаларига оид маҳсулотни тақсимлаш ҳақидаги 2004 йил 16 июндаги Битим доирасида ва Ўзбекистон Республикаси Жанубий-Ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларидаги конлар бўйича 2007 йил 23 январдаги маҳсулот тақсимотига оид Битим доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 29.08.2015 й. Қарори (АВ томонидан 11.09.2015 й. 2097-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.09.2015 й.

N 2097-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

29.08.2015 й.

N 01-02/12-27


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР,

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО

ВАЗИРЛИГИНИНГ

29.08.2015 й.

N 2015/10-7


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

29.08.2015 й.

N 100


"ЎЗСТАНДАРТ"

АГЕНТЛИГИНИНГ

29.08.2015 й.

N к-5


ҚАРОРИ



Қандим кон гуруҳи участкаси, Хаузак ва Шоди

участкалари, шунингдек Қўнғирот участкаларига оид

маҳсулотни тақсимлаш ҳақидаги 2004 йил 16 июндаги Битим

доирасида ва Ўзбекистон Республикаси Жанубий-Ғарбий Ҳисор

ва Устюрт минтақаси ҳудудларидаги конлар бўйича 2007 йил

23 январдаги маҳсулот тақсимотига оид Битим доирасида

Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб

ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви

қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 6 ва 7-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 июлдаги 199-сон "Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 2010 йил 5 апрелдаги 01-02/12-32, ЭГ-01/10-240, 92, 06-282-сон қарори (рўйхат рақами 2097, 2010 йил 19 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 16-сон, 126-модда) билан тасдиқланган Қандим кон гуруҳи участкаси, Хаузак ва Шоди участкалари, шунингдек, Қўнғирот участкаларига оид маҳсулотни тақсимлаш ҳақидаги 2004 йил 16 июндаги Битим доирасида ва Ўзбекистон Республикаси Жанубий-Ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларидаги конлар бўйича 2007 йил 23 январдаги маҳсулот тақсимотига оид Битим доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.






Қарорга

ИЛОВА



Қандим кон гуруҳи участкаси, Хаузак ва Шоди

участкалари, шунингдек, Қўнғирот участкаларига оид

маҳсулотни тақсимлаш ҳақидаги 2004 йил 16 июндаги Битим

доирасида ва Ўзбекистон Республикаси Жанубий-Ғарбий Ҳисор

ва Устюрт минтақаси ҳудудларидаги конлар бўйича 2007 йил

23 январдаги маҳсулот тақсимотига оид Битим доирасида

Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб

ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви

қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Товарларни етказиб бериш (олиб кириш) шартномалари (контрактлари) экспорт мамлакатники каби импорт мамлакатнинг ҳам ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси бўйича кодига шартли ҳаволага эга бўлиши мумкин.

Ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси бўйича якуний код келиб тушган товарни божхона расмийлаштирувини амалга ошириш пайтида аниқланиши лозим.

Бунда, агар ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси бўйича товарларнинг коди дастлабки олтита белги даражасида ўзгармаса шартномаларга ўзгартириш киритилмаган ҳолда божхона расмийлаштируви амалга оширилади.".


2. 6-банднинг биринчи хатбошисидан "ваколатли банкида ва" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


3. 19-банддаги "Ўзбекистон Республикаси чегараси - DAF (Инкотермс-2000 кейинги ўзгартишлар билан)" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси чегараси - DAР (Инкотермс-2010 кейинги ўзгартишлар билан)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк Бошқаруви ва Оператор билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 14 сентябрь, 36-сон, 484-модда



































Время: 0.1551
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск